3.3 Меъёрий ҳужжатларни жорий этиш, текшириш ва долзарблаш
Меъёрий ҳужжатда, ўзининг қўлланиш доирасига мувофиқ, ўрнатилган талабларнинг бажарилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш, бошқача гапирганда, меъёрий ҳужжатни жорий этиш уни амалга киритиш санасигача тугалланган бўлиши лозим. Яъни меьёрий ҳужжат юридик кучга эга ва унга риоя қилиш мажбурий бўлган санагача жорий этилган бўлиши лозим.
Меъёрий ҳужжатни жорий этиш O’z DSt 1.14:1999 “Ўз СДТ. Меъёрий ҳужжатларни жорий қилиш тартиби” давлат стандартининг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Меъёрий ҳужжат, агар унда ўрнатилган талабларга риоя қилинса, жорий қилинган деб хисобланади. Бундан қуйидаги муҳим хулоса чиқади: агар меъёрий ҳужжат амалга киритилган санадан кейин маҳсулот (хизматлар, жараёнлар, ишлар) ўрнатилган талабларга мувофиқ келмаса, меъёрий ҳужжатга риоя қилинмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда тадбиркор субъект қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Меъёрий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқиш билан бир вақтда меъёрий ҳужжатнинг жорий этилишини таъминловчи асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади. Тадбирлар режасининг лойиҳаси бажарувчилар ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилади. Тадбирлар режасининг охирги таҳрири ва тасдиқланган меъёрий ҳужжат бажарувчиларга ва манфаатдор ташкилотларга жўнатилади.
Булар асосий тадбирлар режаси асосида бажарувчилар (кичик бўлимлар, хизматлар, бўлинмалар, цехлар ва б.) га муайян топшириқлар кўрсатилган тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Меъёрий ҳужжатларни жорий қилиш бўйича ишларнинг тугалланганлиги тадбиркор субъект комиссияси томонидан буюртмачи (асосий истеъмолчи) иштирокида жорий қилинганлик тўғрисида далолатнома тузиб расмийлаштиради. Меъёрий ҳужжатнинг жорий қилинганлигини хизмат хати, ёки меъёрий ва техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш билан расмийлаштириш рухсат этилади.
Меъёрий ҳужжатни текшириш, қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш O’z DSt 1.5:1993 “Ўз СДТ. Меъёрий ҳужжатларни текшириш, қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби” га мувофиқ амалга оширилади.
Ўз СДТ нинг талабларига мувофиқ, маҳсулот (хизматлар, жараёнлар, ишлар) га меъёрий ҳужжатлар одатда, беш йил амал муддатига тасдиқланади. Амал муддати ўтган меъёрий ҳужжат бекор қилинган бўлади. Меъёрий ҳужжат амал муддати тугаллангандан кейин унинг амал муддатини чўзиш мумкинлигини аниқлаш, қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш ёки меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритиш лозимлигини аниқлаш мақсадида текширилиши лозим.
Меъёрий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш амалдагининг ўрнига янги меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш, унинг мазмунини ўзгартириш, қисман ўзгартириш (алмаштириш), талабларни чиқариб ташлаш ёки қўшимча киритиш, шунингдек, меъёрий ҳужжатнинг амал муддатини чўзиш, чеклаш ёки амал муддатининг чекланишини олиб ташлаш, амал муддатини тўхтатишни бекор қилишдан иборат бўлади.
Текширишдан мақсад меъёрий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқиш учун маҳсулот тафсилотларининг ушбу маҳсулотга халқаро, ҳудудий, хорижий меъёрий ҳужжатларнинг талабларига, шунингдек истеъмолчининг талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Текшириш стандартлаштириш бўйича техник қўмита (ТҚ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар (СТТ), корхоналар, ишлаб чиқувчи ташкилотлар таркибидан тузилган комиссия, зарур бўлганда, буюртмачи (асосий истеъмолчи) ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар иштирокида амалга оширилади.
Текширувда меъёрий ҳужжат кўрсаткичлари (тафсилотлари) нинг қуйидагиларга мувофиқлиги аниқланади:
– амалдаги қонунларга, стандартлаштириш давлат тизимига ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги;
– халқаро ва ҳудудий меъёрий ҳужжатларга;
– истеъмолчининг талабларига.
Меъёрий ҳужжатни текширишда унинг илмий-техник даражаси баҳоланади.
Текширув натижалари бўйича ихтиёрий шаклдаги далолатнома тузилади.
Жорий қилиш, қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш бўйича ишлар давлат ва тармоқ стандартлаштириш дастурларига киритилади.
Маҳсулотга меъёрий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш меъёрий ҳужжатга янги, истиқболли, ўзаро алмашинувчанликни бузмайдиган талабларни киритишда, маҳсулотнинг асосий техник даража кўрсаткичларини ва сифатини ўзгартиришда, халқаро ва ҳудудий меъёрий ҳужжатларни O’z DSt ISO/IEC 21:2001 бўйича идентификатлаш билан қабул қилишда амалга оширилади.
Қайта кўриб чиқишда амалдагининг ўрнига янги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилади. Қайта кўриб чиқилган меъёрий ҳужжат бекор қилинади, янгисида эса, қайси ҳужжат ўрнига ишлаб чиқилганлиги кўрсатилади. Меъёрий ҳужжатнинг белгиси, фақат тасдиқлаш йилини ўзгартирган ҳолда ўзича сақланади.
Махсулотга меъёрий ҳужжатга янги, истиқболли, маҳсулотнинг амалдаги меъёрий ҳужжат бўйича тайёрланган маҳсулот билан ўзаро алмашинувчанлигини бузмайдиган талабларни киритишда амалдаги меъёрий ҳужжатга ўзгартириш киритилади. Ўзгартиришлар, шунингдек меъёрий ҳужжатнинг амал муддатини чўзиш, чеклаш ёки чекловни бекор қилишда ҳам киритилади.
Ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари учун ўрнатилган тартибда бажарилади.
Ўзгартиришлар лойиҳаларини агар бошқа меъёрий ҳужжатлар билан боғлиқлик бузилмайдиган бўлса, манфаатдор ташкилатларга фикр олиш учун жўнатмаслик рухсат этилади. Шуниигдек, зарур бўлганда, ўзгартиришлар лойиҳасини фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишиш рухсат этилади.
Меъёрий ҳужжатни тасдиқлаган ташкилот ушбу меъёрий ҳужжатни маҳсулот чиқариш (хизматлар кўрсатиш) тугалланган ҳолларда, шунингдек ушбу меъёрий ҳужжат ўрнига бошқа меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилганда, бекор қилади. Меъёрий ҳужжатни бекор қилиш қарор (буйруқ) билан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |