III-мавзу. Стандартлаштириш бўйича давлат бошқаруви, стандартлаштириш органлари ва хизматлари
Стандартлаштиришнинг ташкилий асослари
Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими – O’z DSt ташкил этиш ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қуйидаги қарорларидан белгилаб берилган3:
1992 йил 2 мартда “Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил қилиш” № 93-сонли қарори;
1994 йил 12 авгусда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” № 410-сонли қарори;
1998 йил 5 январда “Узлуксиз таълим учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва киритиш тўғрисида” № 5-сонил қарори;
2002 йил 3 октябрда “Маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” № 342-сонли қарори;
2004 йил 5 мартда “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон агентлигининг тузилмасини ривожлантириш ва фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” № 373-сонли қарорлари.
Республикамизда стандартлаштириш жараёни 3 босқичдан иборат:
атамаларни стандартлаштириш;
ўлчовларни, ўлчаш ва синов ускуналарини ва уларни конструкцияга ва маҳсулот технологиясига боғлаб стандартлаштириш;
маҳсулотнинг ўзини стандартлаштириш.
ISO/IEC (ИСО/МЭК) томонидан яратилган консультатив кенгаш техника ривожининг йўналишини қуйидагича тавсия қилади:
стандартларни яратишда ва уларни келишишда янги механизмларни яратиш;
ҳаражатларни илк тадқиқотларга ва реал истиқболи бўлган техникавий ютуқларга тўпламоқ;
бор техникавий қўмиталарнинг илмий тадқиқот, тажрибавий конструкторлик ишларини шу жумладан экология соҳасидаги ишларни, эътиборга олган ҳолда янги режали ишларни яратиш;
етакчи мутахассислар бошчилигидаги ўтказиладиган семинарлар, илмий маърузалар шаклидаги иккиламчи механизмлардан фойдаланиш;
саноатнинг юқори раҳбарлари орасида янги ғояларни тарғибот қилишга эътиборни қаратмоқ.
Мана шунинг учун стандартлаштиришда атамаларни бир ерга тўпламоқ, улар асосида таърифлар яратмоқ ва ниҳоят бу соҳада стандартлар яратмоқ ҳозирги куннинг талаби, халос.
Шу мақсадда стандартлаштириш соҳасидаги атамаларни тўплашда халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ҳужжатларига, собиқ Иттифоқдаги маълумотларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасида илк яратилган ҳужжатларга мурожат этилди.
Бу соҳадаги асосий тушунчалар 61 атамадан иборат бўлиб, уларнинг моҳияти кетма-кетлиги бўйича маълум тартибда жойлаштирилиб, ҳозирги вақтда чоп этилган O‘z DSt 1.10-98 "Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий атамалар ва таърифлар" стандарти яратилди.
Стандартлаштириш соҳасидаги бирқанча асос бўлувчи ҳужжатлар «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги СМСИТИ – стандартлаштириш, метрология ва сертифкатлаштириш илмий тадқиқот институтида яратилмоқда. Булар қаторига дастлабки стандартлар O‘z DSt 1.0-1998, O‘z DSt 1.1-92, O‘z DSt 1.2-92, O‘z DSt 1.3-92, O‘z DSt 1.4-98, O‘z DSt 1.95-1998, O‘z DSt 1.6-2003 ва бошқалар киради.
O‘z DSt 1.0-1998 "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар" бўйича стандартлаштиришнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари, ҳамда ушбуда қўлланиладиган асосий тушунчалар ўқўв қўлланмада келтирилган.
Мазкур стандарт стандартлаштиришнинг асосий вазифа ва мақсадини, стандартлаштириш ишларининг ташкил этилиши ва асосий қонун-қоидаларини, меъёрий ҳужжатларнинг тоифасини, стандартлар турларини, халқаро ҳамкорлик бўйича асосий қоидаларни, стандартлар ва техникавий шартларнинг қўлланишини, стандартларга ва ўлчаш воситаларига нисбатан давлат назоратини белгилайди.
Давлат стандартлаштириш тизими (ДСТ) Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш тизимининг умумий ташкилий-техник қоидаларни ўрнатади.
ДСТ стандартлари қоидаларини давлат бошқарув идоралари, хўжалик фаолияти субъектлари, илмий-техник, муҳандислик ва бошқа жамият бирлашмалари ҳамда стандартлаштириш бўйича техник қумита (ТК)лар қабул қилишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |