I.2.2. Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий, маданий ҳаёт
Ўрта асрлар даври кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар
иттифоқи (конфедерация)нинг юзага келиши-янги сиѐсий кучларнинг пайдо
бўлиши билан изоҳланади. Шундай кучлардан бири - Кидарийлар хусусидаги
асосий маълумотлар Хитойнинг Бейши солномасида ҳамда ғарб
тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди. Бу
маълумотларга кўра Кидарийларнинг юечжилар ҳукмдори Сидоло ѐки
тадқиқотлар фикрича Кидар (баъзан "Кидара") IV-асрда ҳукмронлик қилган.
Япониялик тадқиқотчи К. Еноки брахраий ѐзувидаги бир қатор "Кидара
Кушон ша" деб ѐзилган тангаларни тадқиқ қилган. Бу тахминан 390-430
йилларга мансуб бўлиб, ҳинд тадқиқотчиси А. Биварнинг хулосасига кўра
бундай тангалар 2 та ҳоким томонидан бир вақтнинг ўзида зарб этилган.
Енокининг фикрича Кидарийлар Тоҳаристон ва Гандхарни 412-437 йиллар
оралиғида ўз қўлларида бирлаштирганлар.
Кидарийлар масаласи нисбатан анча кам ўрганилган ва тадқиқотлар давом
эттирилиши керак бўлган масаладир. Чунки юқоридаги маълумотларни
(жумладан Бейши) кейинчалик бошқа манбалар тилга олмайди. Ҳиндистонга
(456 й) кетиб Гупта давлатини босиб олганларидан кейинги кидарийлар
тўғрисидаги маълумотлар ҳам деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда 75
йил ҳукмронлик қилганлари, 477 йил Гандхардан Хитойга элчилар
юборганликлари маълум холос. Баъзи тадқиқотчилар уларни Шарқий
Туркистондан кириб келган кушонлар қолдиғи деб ҳам тушунтириш
беришади. Шунингдек, кидарийларнинг Ўрта Осиѐнинг жанубида хиѐнийлар
билан бирга иттифоқчилиги ҳамда уларнинг Эронга қарши биргаликдаги
ҳаракатлари тўғрисида ҳам турли тахмин ва фикрлар мавжуд.
IV-аср
ўрталарида Турон ўлкасига шимолдан кўчманчи хион
қабилаларининг ҳужуми бошланади. Тарихда улар хионит ѐки хионийлар
номи билан танилганлар. Хионийларнинг 353 йил Сўғд устига юриш
қилганликлари маълум. Хионийлар ҳукмдори ўрта ѐшлардаги тадбиркор ва
ақлли давлат арбоби Грумбат исмли шахс бўлган. 359 йил хионийлар ўз
иттифоқчилик бурчларига кўра Шопур II билан Суриянинг Амида (Умда)
шаҳри учун бўлган жангида қатнашишади. Бу жангда Грумбатнинг ўғли
ҳалокбўлади.
IV-асрнинг 60-70 йилларда. Эрон билан муносабатлар яна кескинлашиб,
Эрон шоҳи Шопур II хионийлар билан кураш олиб боради ва икки маротаба
енгилади. Бу курашда хионийлар кидарийлар билан иттифоқчиликда бўлган
бўлишиари ҳам эҳтимолдан хол эмас, Бу даврда Сирдарѐ бўйидан
Амударѐгача чўзилган ҳудуд хионийлар таъсири остида бўлган.
Умуман олганда, хионийлар кидарийлар билан кўпинча иттифоқда ҳаракат
қилган бўлишлари керак. Чунки тадқиқотларда уларнинг номи кўпинча
биргаликда учрайди. Уларни баъзида эфталийларнинг бир қисми деб ҳам
ҳисоблашади. Фикримизча, улардаги ўзаро фарқланиш этник эмас, фақат
сулолавий бўлган. Чунки уларнинг ҳаммаси қон-қардош туркий халқлардан
бўлишган.
Эфталитлар тарихи юзасидан маълумотлар, рим, византия, сурия ва арман
тарихчилари асарларида ҳамда Хитой солномаларида, паҳлавий матнларида,
Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарида ҳам учрайди.
Ушбу манбаларнинг маълумот беришича, ўша даврда эфталийлар билан
Эрон сосонийлари ўртасида бир неча марта тўқнашувлар бўлиб ўтади. Улар
ўртасидаги биринчи тўқнашувлар V-асрнинг 30-йиллардаѐқ содир бўлган
эди. Арман тарихчиси Вардапетнинг маълумотига кўра V асрнинг 50-
йилларига келиб Эфталийлар конфедерацияси ниҳоятда кучайиб кетади. 456
йилдаѐқ эфталийлар ўз элчиларини Хитойга жўнатадилар. Эфталийлар
тобора жанубга қараб силжий бошлайдилар ва ўз навбатида уларнинг Эрон
билан муносабатлари кескинлаша боради. Сосонийлар билан ҳал қилувчи
курашлар даври шоҳ Пероз (Феруз) даврига (459-484 йй.) тўғри келади.
Тахминан 457 йили Вахшунвор (Ахшунвор) Эфталон бошчилигидаги
эфталийлар Чағониѐн (Сурхондарѐ вил. Термиз шаҳридан шимолдаги ерлар),
Тоҳаристон, Бадахшонда ўз ҳокимиятларини ўрнатадилар. 459-йилда Эрон
тахтига Пероз чиқади. Манбаларда Перознинг ҳокимиятга келиши
эфталийлар билан боғлиқ равишда баѐн қилинади. Пероз Эфталийларнинг
кучайиб боришини вақтинчалик деб билиб, улар кучидан Эрон тахтига
келиш учун фойдаланган бўлиши керак. Аммо, эфталийлар қудрати ошиб тез
орада улар сосонийларга ҳам қарши туришларини англаган Пероз
эфталийларга қарши жангга киради. Бу тўғрисидаги малумотлар "Бахман-
Яшта"да ҳам, араб тарихчиси ат-Табарийнинг асарларида ҳам учрайди. Пероз
(459-484) 3 маротаба эфталийларга қарши юриш қилади.
Биринчи курашдаѐқ Пероз мағлубиятга учрайди ва асирга тушади.
Византия императори Зенон ўртага тушиб уни озод қилиб олади. Пероз
чегарадаги Талқон (Таликон) шаҳрини эфталийларга топшириш ва Варахран
Баҳромгўр белгилаган Тошминордаги чегарадан ўтмаслик мажбуриятини
олади. Бу мағлубиятдан хулоса чиқариб олмай, у яна 2- маротаба эфталийлар
устига юриш бошлайди. Бу курашда ҳам мағиубиятга учрагач Пероз асирга
олинади ва 30 хачир кумуш танга тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ
хазинадан 20 та хачирга етгулик маблағ топилади холос. Перознинг ѐш ўғли
Кубод эфталийлар қўлида гаровга қолдирилади, шундан кейингина Пероз
тутқунликдан халос этилади. У эфталийларга 2 йил мобайнида солиқ тўлаб
туриш мажбуриятларирии ҳам олади. Приск Панийскийнинг маълумотича, 3-
урушга баҳона бўлиб Перознинг эфталийларни алдаши хизмат қилган. Пероз
ўлпон тўлаб бўлгач, эфталийлар билан муносабатни яхшилашга ҳаракат
қилади. У эфталийларга сулҳ тузишни ва ўзининг тинч мақсадларини намоѐн
этиш мақсадида "Хумлар ҳукмдорига" ўз таклифини кафолати сифатида
синглисини унга турмушга беришини таклиф этади. Синглиси ўрнига эса ўз
канизак аѐллардан бирини жўнатиб юборади. Иззат-нафси топталган
эфталийлар ва сосонийлар ўртасида 484 йили охирги кураш бошланиб
кетади. Бу кураш Марв яқинида сосонийларнинг тугал мағлубияти билан
якунланади.
Сосонийлар қудратига эфталийлар томонидан шундай қилиб чек қўйилди.
Эроннинг ўзида шу вақтга келиб ички сиѐсий аҳвол кескинлашиб кетган эди.
Оғир иқтисодий аҳвол, қулчиликнинг емирилиши, солиқларнинг ўсиши, қуйи
табақаларнинг қашшоқланиши, урушдан кейинги хонавайронликлар
натижасида бу ҳудудларда норозилик ҳаракатлари бошланиб кетади. Халқ
ғалаѐнлари диний тус олиб кенг тарқалади.
Маздак Ҳамадон (470-529) зардуштийликнинг асл ғояларининг ҳаѐтга
тадбиқ қилмоқчи бўлиб, ўз ҳаракат мафкурасини яратди. Маздак
таълимотича, кишилар бу дунѐнинг неъматларидан баробар фойдаланишлари
лозим, Унинг фикрича, ижтимоий ҳаѐтга жамоа ҳуқуқларини тиклаш, ер -
сув, мол-мулкка баробар эгалик қилиш ҳамманинг ўзаро тенглигига эришиш
лозим эди. Маздак таълимоти асосида тенглик ғояси ѐтар эди. Маздак
тарафдорларининг сони Эронда жуда кўпайиб кетди.
Маздакийлар ҳаракати ниҳоятда кучайиб кетгач Кубодшоҳнинг (488-531)
ўзи у билан ҳисоблашишга мажбур бўлди. Кубод Маздак тарафига ўтиб уни
Эроннинг бош коҳини этиб тайинлади. Маздак ҳокимиятни ўз қўлига
киритиб олгач, унинг тарафдорлари охир-оқибатда Кубодни 496 йилда
тахтдан ағдариб ташлаб зиндонга ташлайдилар. Унинг ўрнига укаси тахтга
чиқади. Кубод зиндондан қочиб, эфталийлар даргоҳидан паноҳ топади. У
ѐшлигиданоқ эфталийлар ҳузурида ўсган ва эфталийлар ҳукмдорининг
синглисига уйланган эди. Кубод эфталийлардан етарлича ҳарбий ѐрдам олиб
499-йили Эронга юриш қилади. Чегарага етган пайтдаѐқ укаси буни эшитиб
тахтни ташлаб қочади. Кубодшоҳ яна тахтга ўтирганидан сўнг аввал
махфий, кейинчалик ошкора Маздакийликка қарши кураш олиб боради. 529-
йилда Маздак қатл эттирилиб, унинг тарафдорларига қарши аѐвсиз кураш
олиб борилади. Кубоднинг ўғли Хусрав Анушервон (531-579) даврида кенг
миқѐсли ислоҳотлар ўтказилиши билан бирга маздакийлар ҳаракатига буткул
чек қўйилади.
Эфталитлар эса ўз қўллари остида Тоҳаристон, Бадаҳшон, Сўғд, Шарқий
Туркистон ва Ўрта Осиѐнинг бошқа баъзи ерларини бирлаштирдилар. Хитой
муаллифи тили билан айтганда "Конгюст (Хоразм, Сўғд, Шош), Хўтан, Шале
(Қашқар), Анси (Парфия) ва ўттизга яқин бошқа (катта)-кичик вилоятлар
эфталийлар ҳукмдорига қарам бўлди". V асрнинг 2-ярмида Гандҳар,
кейинчалик шимолий Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларини, Қобул ва Панжоб
водийларини ҳам Эфталийлар истило қилдилар. Шимолий Ҳиндистонда
аввал Тўрамон, сўнгра унинг ўғли Меҳиракула эфталийлар давлатини ташкил
этдилар.
Кубодшоҳ эфталийлар билан деярли тинч-тотув яшади. У 502-506
йилларда эфталийлар билан иттифоқчиликда Византияга қарши юришларида
иштирок этди. Эфталийлар Ўрта Осиѐ, Шарқий Туркистон, Шимолий
Ҳиндистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос соладилар.
Эфталийлар давлати давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ер
эгалиги муносабатларнинг шаклланиши билан изоҳланиб, бу даврдаги
ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаѐт ҳам ўзига хослиги билан ажралиб
туради.
Эфталитларнинг бир қисми кўчманчи чорвадор бўлса, иккинчи-каттароқ
қисми шаҳар ва қишлоқларда яшайдиган ўтроқ аҳоли бўлган. Тоҳаристон ва
Сўғдда деҳқончилик ва боғдорчилик ривож топган. Қашқадарѐ ва Зарафшон
водийларида ғалладан ташқари шоли ҳам етиштирилган, Хитой манбаларида
қайд этилишича V-VI асрларда Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиѐ ерларида
кўплаб ғўза экилар эди. Фарғона водийсида зотдор армуғонлар кўпайтирилар
эди. V-VI асрларда деҳқончилик воҳаларида эфталийларнинг ўтроқлашуви
кучаяди. Бунинг оқибатида эса обикор еииарга бўлган муҳтожлик ортади.
Кичик-кичик суғориш каналлари қазиб чиқарилиб минглаб гектар янги вер
майдонлари
ўзлаштирилади.
Суғориш
техникаси
такомиллашади,
шоҳариқлар чуқуриашиб, ер-сув ва сершоҳа суғориш тармоқларига айланади.
Ҳозирги вақтда ҳам мавжуд бўлган Заҳариқ, Бўзсув, Дарғом каналлари В
асрда барпо этилган энг йирик суғориш тармоқларидан бўлган. Шунингдек
тоғ олдиларига сув чиқариш учун сув чиқариш асбобларидан кенг
фойдаланилган. Бу давр меъморчилигида қасрлар қурилиши айниқса
аҳамиятли бўлган. Қасрлар одатда 2 қаватли, шипи текис, гумбазсимон ва
авоқсимон ѐпилган бир неча хонадан иборат бўлган. V асрдан сарой, қасрлар
қурилишида пахса ва хом ғишт билан бир қаторда пишиқ ғиштлар ҳам
ишлатилина
бошланган.
Эфталийлар
меъморчилигининг
ажойиб
намуналаридан
бири
Бухоро
яқинидаги
Варахша
саройидир.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, VI-VII асрларда бу ерда бухорхудотларнинг
қароргоҳи бўлган. Шунингдек Тошкент воҳасидаги Оқтепадан, Жўнариқ
яқинидан, Пойкентдан ва бошқа бир қатор жойлардан эфталийлар даври
ѐдгорликлари топиб тадқиқ қилинган.
Эфтанлитлар даврида ҳунармандчилик ҳам ривож топган. Айниқса
кулолчилик, шишасозлик, чилангарчилик, бўзчилик, заргарлик, қуролсозлик
касб-ҳунарлари равнақ топган. Айрим малумотларга кўра Пойканд шаҳри
эфталийларнинг пойтахти бўлган. Эфталийлар ҳалқаро савдо соҳасида Эрон,
Византия, Ҳиндистон, Хитой билан савдо-сотиқ муносабатларини олиб
боришган.
Улкан ҳудуддаги эфталийлар давлати жуда кўп халқларни ўзида
бирлаштирганлиги сабабли ундаги диний эътиқодлар ҳам турлича бўлган.
Сўғдда зардуштийлик кенг тарқалган бўлса, Тоҳаристон ва Шарқий
Туркистонда буддизмга эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этган.
Шаҳарларда христиан ва яҳудий жамоалари ҳам мавжуд эди. Монийлик ва
Маздак таълимоти тарафдорлари ҳам пайдо бўлаѐтган эди.
Туркий ҳоқонлик ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиѐ тарихий манбаси, VI-
аср охирларида яшаган византиялик тарихчилар Менандр Протектор, Феофан
Византийский, суриялик тарихчи лонна Ефесскийларнинг тарихий
асарларидир. Шунингдек, бу тўғрисидаги малумотлар араб тарихчилари ат-
Табарий, Деноварий (IX-X аср) ўлкамиз фузалоларидан Абу Райҳон Беруний,
Наршахий (Х аср) ва бошқалар асарларида ҳам учрайди.
"Алпомиш", "Гўрўғли", "Манас", "Дада Қўрқут" каби умумтуркий халқ
достонлари, ўрта асрлардаги Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос
Ҳожиб ва бошқалар асарларида туркий маданият, адабиѐт, тарих тўғрисида
турли қимматли маълумотлар келтирилади. Хитой манбалари, туркийлар
"Хун" номи остида эрамизнинг 92-йилида Олтой этакларига келиб
ўрнашганлиги ва бу ердаги ҳўжаинлардан рухсат олиб улар учун темир қазиб
чиқаришни бошлаганликлари ҳақида малумот беради. Бу уруғ Ашина уруғи
номи билан аввал бошда аталиб келинган. Ашина хитойча "бўри" деган
маънони англатиб, бўри хитойликларда "шоно", "гино" деб ҳам юритилган.
"А" қўшимчаси эса Хитойда ҳурмат белгиси ҳисобланган. Бошқа бир фикрга
кўра, турк сўзи Олтой тоғларига нисбат қилиб олиниб "дубулға" деган
маънони берган деб ҳам айтилади. Аввал бир уруғга берилган "турк" атамаси
кейинчалик уларга яқин турган барча қабила-уруғларга ҳам умумий ном
сифатида ишлатилиб кетилган.
Ашина уруғидан бўлган Асан (Асян), Шад, Туу (460-545) лар туркий
қабилалар иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (бу туркча номи,
хитойча Тумин) ўзига теле қабиласини бўйсундиради. 551-йили Марказий
Осиѐдаги энг кучли бўлган жужанлар хонини мағлуб этади. Ўша йили Бумин
янги давлат-Туркий ҳоқонликка (551-744) асос солади.
Бумин Или дарѐси бўйида ҳукмдор деб эълон қилиниб, "илихон" деган
унвонни олади. Туркийлар ҳукмдори ўзини ҳоқон (туркча-қаған) деб юрита
бошлайди. Олтойдаги Ўтукан шаҳри туркий ҳоқонликнинг пойтахти қилиб
белгиланади. Бумин ўз укаси Истемига биринчи саркарда, давлатнинг
биринчи амалдори унвонига тўғри келувчи "Ябғу" (баҳодир) унвонини
бериб, у билан биргаликда ўз давлатини кенгайтириш пайига тушди. 552
йилнинг охирида Бумин ҳоқон вафот этди, тахтга Дянгу Қора Иссиқ хон
ўтиради, унинг вафотидан сўнг эса укаси Муқан хон "Кушу" унвони билан
(554-572) тахтга ўтиради. Муқан хон ҳукмронлиги даври Туркий ҳоқонликни
энг қудратли паллага олиб кирди.
563-йилдан эфталийларга қарши икки томонлама, шимолдан туркийлар,
жанубдан сосонийлар ҳужуми бошланади. Туркийлар Чоч водийсига
бостириб кирадилар ва тез орада улар томонидан Самарқанд, Кеш, Нахшаб
эгалланади. Эфталийлар Хутталон, Термиз, Балх, Амул, Замм шаҳарларидан
ѐрдам олиб, Бухоро яқинида катта жангга тайѐргарлик кўрадилар. Саккиз
кунлик шиддатли жангда эфталийлар туркийлардан енгиладилар.
Иттифоқчиларнинг ҳар бири тезлик билан ҳаракат қилиб, иложи борича
эфталийларнинг ерларини кўпроқ ўз қўлларига олишга ҳаракат қиладилар.
Амударѐнинг жанубий соҳилигача бўлган ерлар Эрон, унинг шимолий
соҳилларидан Каспийгача бўлган ерлар туркийлар қўлига ўтади. 576-йили
Муқан ҳоқон ва Истеми ябғуларни вафотидан сўнг Туркий ҳоқонликнинг
таъсири анча зайифлаша бошлайди. Эрон саркардаси Баҳром Чубин
туркийларнинг Чур Баға ҳоқон қўмондонлигидаги 300.000 кишилик
қўшинини тор-мор келтиради. Муқан ҳоқон вафотидан (576 й.) сўнг тахтга
унинг укаси Арслон Тўба ўтирди. Арслон Тўба қўлида 8 та вилоят жам
этилган бўлиб, ўз вақтида улар ўзаро бир-бирлари билан чиқиша олмас
эдилар. VI асрнинг иккинчи ярмига келиб туркий ҳоқонлари ва шаҳзодалари
ўртасида тож-тахт учун гоҳ ошкора гоҳ зимдан кураш кетаѐтган, иқтисодий
таназзул бошланаѐтган бир пайтда туркий шаҳзода Абруй бошчилигидаги
халқ ҳаракати бўлиб ўтди.
Ўзаро муттасил урушлар, тахт талашишлар мамлакатни парчаланиб кетиш,
маънавий-иқтисодий инқироз ҳолатига олиб келди. Қора Чурин қариб қолган
вақтида тахминан 600-йилларга келиб ўзини "ҳоқон" деб эълон қилади. Қора
Чурин Бугу ҳоқон (Қаҳрамон ҳоқон) деган номни олган эди. Ҳоқонликдаги
оғир вазиятдан фойдаланган Хитой императори ички низолар келтириб
чиқаришга ҳаракат қилди. 582-603 йиллардаги ўзаро урушлардан сўнг 603-
йил ҳоқонлик тўла мустақил 2 қисмга: Шарқий ва Ғарбий қисмларга
ажралди. Еттисув, Чу водийси, Волга, Кубаннинг қуйи қисми, Иртиш, Ишим
дарѐлари бўйидаги ерлар, Ўрта Осиѐнинг кичик ярим мустақил давлатлари
Ғарбий ҳоқонлик таркибига кирар эди.
Туркийлар "Тудунлар" деб юритилган ўз вакилларини ярим мустақил
ҳокимликларга юбориб, сиѐсий назорат ва бож солиғини изга тушириш
ишларини амалга оширдилар. Деҳқонлар мавжуд сув ресурслари ҳамда
лалмикор ерлар имкониятларидан- фойдаланиб асосан дон экинлари ҳамда,
қовун, тарвуз, беда, узумчилик, пахтачилик соҳаларидан юқори ҳосил
етиштирганлар. Шаҳар аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан
машғул эди. Кончилик фаолияти ҳам шу пайтда анча ривожланган. Олтин,
темир, кумуш, қўрғошин, мис, маргимуш, тузнинг бир неча хили,
қимматбаҳо тошлар, турли маъданлар Сўғд, Шош, Фарғона, Қашғар,
Тоҳаристон каби вилоятларда қазиб олишганлиги манбаларда аниқ
кўрсатилган.
Туркий ҳоқонлик улкан ҳудуд ичида зарур тинчликни таъминлаганлиги
натижасида ―Буюк ипак йўли‖ самарали ишлашда давом этди. Ўлканинг
асосий савдо ҳамкорлари Эрон, Хитой, Ҳиндистон ва Византия эди.
Ўрта Осиѐда шу пайтда 15 тага яқин майда давлатлар бўлиб, Бухорода
бухорхудотлар, Хоразмда хоразмшоҳлар, Чоч ва Илоқда бўдун ва деҳқонлар,
Фарғонада ихшидлар ҳукмронлик қилишган. Уларнинг ҳаммаси Туркий
ҳоқонликка қарам бўлса-да, амалда ярим мустақил эдилар.
Туркийларнинг дини ҳақида ―Вей-шу‖ ва ―Суй-шу‖ Хитой йилномаларида
қайд этилган. Унда туркийлар дини, одатлари ҳақида шундай маълумотлар
бор: 1) ҳоқон қароргоҳига Шарқ томонидан киритилган, бу билан кун чиқиш
тарафга ҳурмат маъноси ифодаланган, айни пайтда қуѐшга сиғинишни ҳам
билдирган. 2) ҳар йили ҳоқон ўз амалдорлари билан махсус ғорга бориб, ота-
боболари руҳига қурбонлик келтирган. 3) ҳар 5-маротаба ой чиқишида ва
ўша ойнинг ўртасида ҳоқон яқинларини йиғиб, дарѐ бўйига борган, осмон
руҳи (тангри)га қурбонлик келтирганлар. Қабилалар ўртасида ҳам турли
худоларга эътиқод қилиш бўлган. Тангри (осмон руҳи) барча қабилалар учун
ягона асосий худо бўлган. Шаманизм ўша даврда туркийларнинг асосий дини
бўлиб, кейинчалик улар ичида буддизм, христианлик ва бошқа динлар ҳам
тарқалган. Тош битикларда ўлган одамга мадҳиядан ташқари, кўплаб
тарихий ҳодиса ва воқеалар мадҳ қилинган. Бундай битиклар ичида энг
маълумлари кул тигин битигтоши, Билга ҳоқон битигтоши, тўнюқуқ
битиктоши ва бошқалар машҳурдир. Булар биргаликда Ўрхун-Eнисей
ѐзувлари деб аталади. Шунингдек қоғозга ѐзилиб, Хитойдан топилган 104
сатрлик ―Таъбирнома‖ асарида ҳам туркийлар ҳаѐтининг саҳифалари
ѐритилган.
Жаҳон тарихида улкан из қолдирган давлатлардан бири-бу Араб
халифалигидир. Араб халифалиги даври Ўрта Осиѐ, Эрон, Афғонистон, Яқин
ва ўрта Шарқ, шимолий Ҳиндистон, Пиренея ярим ороли ва шимолий
Африка халқларининг ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиѐтида ўзига
хос юксалиш даврини белгилаб берди. Араб истилочилари хусусида
шубҳасиз энг асосий маълумотларни араб, мусулмон муаллифлари бериб
ўтганлар. Шу хусусда, жумладан, ал-Балазурийнинг ―Футуҳ ал булдон‖
(Мамлакатларнинг фатҳ этилиши), ат-Табарийнинг ―Тарихи расули ва
мулук‖ (Пайғамбарлар ва подшолар тарихи) асарлари алоҳида аҳамият касб
этади.
Халифа Абдулмалик ибн Марвон (685-705) даврида ички низоларга чек
қўйилгандан
сўнггина
араб
сиѐсий
арбоблари
ва
зодагонлари
Мовароуннаҳрга ҳақиқий юриш қилиш вақти келди деб топдилар. Янги
тайин этилган Хуросон ноиби Қутайба ибн Муслимга Ироқ ноиби ал-
Ҳажжож Мовароуннаҳрни буткул эгаллашни ва қатъият билан ҳаракат
қилишни топширади.
Ўрта Осиѐдаги сиѐсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари
билан тез-тез низоларга бориб туриши Қутайбага қўл келди. Ўз ҳарбий
юришларини Қутайба 705 йил Балх вилоятини босиб олиш билан бошлади.
Балхдан ташқари Қутайбага Чағониѐн, Шуман ва Ўрта Осиѐнинг жанубидаги
кичик вилоятлар бўйсунади. Чағониѐн ҳокими Тиш араблар томонига ўтиб
кетади.
706-йил Қутайба катта қўшин билан Мовароуннаҳрга кириб келди.
Табарийнинг маълумотларига кўра, Қутайба энг обод ва бой шаҳарлардан
бири Пойканд томон ҳаракат қилди. Шаҳардаги оғир жанглардан сўнг
Пойканд араблар қўлига ўтди.
Рақибга зарба бериб уни мағлуб этиш мақсадида Суғд подшоси Тархун,
Бухоро ҳукмдори Хунукхудод, Шопурком ҳокими Варданхудод бошлиқ
катта қўшин йиғилди. Уларга турклар ѐрдамга келиб, жами қўшиннинг
миқдори 40000 киши атрофида эди.
Иттифоқчилар қўшини Бухоро яқинида Тороб, Хунбун, Ромитон
оралиғида тўпланди. Қутайба қуршовда қолди ва бу аҳволдан қутулиш у
маккорлик йўлини тутиб, найранг ишлатади. Араблар иттифоқчиларни
заифлаштириб, кетма-кет улар ерларини эгаллай бошлайдилар. 708-709
йиллар мобайнида Қутайба Бухоро ва унинг атрофига бир неча бор ҳужум
қилиб, Бухорхудод Туғшод қўшинларини тор-мор этади. Хоразмда
бошланган ички зиддиятлар Қутайба фикрини ўзгартирди. Хоразмда халқ
ғалаѐни бошланган бўлиб, унга Хоразмшоҳ Чағоннинг укаси Хурзод
бошчилик қилар эди. Қутайба Хурзод бошчилигидаги қўзғолончиларни тор-
мор келтиради, сўнг Хоразмшоҳ ва Бухорхудод қўшинлари билан
биргаликда Самарқандга йўл олади. Шаҳар раъданроз (тош отғич)лардан
ўққа тутилади. Бу жангларда айниқса Қутайба томонига ўтган бухороликлар,
хоразмликлар катта жонбозлик кўрсата бошлайдилар. Бир ой давомида
шаҳар мудофаачилари Самарқандни қаҳрамонона мудофаа қилдилар.
Араблар охир оқибатда шаҳар деворларини бузиб шаҳристонга бостириб
кирдилар. Самарқанд арабларга таслим бўлади. Ҳурак ва Қутайба ўртасида
сулҳ тузилди.
Қутайба Марвга жўнаб кетиши олдидан шаҳарда ўз укаси Абдураҳмон ибн
Муслим бошлиқ яхши сараланган қўшинни қолдириб кетади. 712-йил кузида
Самарқандда араб ноибига қарши қўзғолон кўтарилади. Уларга турклар
ѐрдам беради. Фақатгина 713 йил баҳорида Қутайбанинг етиб келиши билан
шаҳардаги қўзғолон бостирилади.
Муғ тоғидан топилган ҳужжатга кўра Қутайба ўзининг кейинги
юришларида Шош, Фарғона ва Туркий ҳоқонлик қўшинларидан иборат яна
бир ҳарбий иттифоқнинг қаршилигига дуч келади. Бу иттифоққа Панжикент
ҳокими Деваштич ҳам қўшилади. Араблар қўшини Чоч қўшинини тор-мор
этиб, Чоч вилоятини эгаллайди. Қутайба эса Устришонда ҳал қилувчи жанг
олиб бориб Хўжанд ва Косонни забт этади.
714-йил Қутайба Туркий ҳоқонликдан ҳарбий ѐрдам келиш йўлини очиш
мақсадида Чоч воҳасига қайта бостириб киради. Ўша йили араб халифаси
Волид вафот этади. Халифалик тахтига Сулаймон ибн Абдулмалик ўтиради.
Қутайба Сулаймонга нисбатан ғанимлик муносабатида бўлиб, уни қўлламас
эди. Қутайба уни тахтга чиқишидан норози бўлиб исѐн кўтаради. Натижада
бу исѐн муваффақиятсиз тугаб Қутайбанинг ўзи Фарғонада ўлдирилади (715-
й).
Шундай қилиб, 10-йил давомида олиб борилган доимий курашлар
натижасида Мовароуннаҳр халифалик ихтиѐрига кирди. Бунинг асосий
сабаблари қуйидагича эди. Аввало мамлакатда ҳукм сураѐтган сиѐсий
тарқоқлик ва кичик ҳукмдорларнинг ўзаро курашлари арабларга жуда қўл
келган эди.
Айниқса араблар кўчманчи жанговар туркийлар билан ўтроқ деҳқончилик
вилоятлари аҳолиси ўртасида баъзан юзага келган келишмовчиликлардан
фойдаланиб,
уларни
бирини
иккинчисига
қарши
қўйдилар
ва
иттифоқчиларни ажратиб юборишга муваффақ бўлдилар. Шу билан бирга,
халифалик Мовароуннаҳрдан ҳарбий қурол-аслаҳалар жиҳатидан унчалик
устун бўлмаса ҳам, бироқ қўшин сафларини тўлдириб туриш имконига эга
эдилар.
Араблар қўшинига мунтазам равишда янги ҳарбий кучлар ички
вилоятлардан сафарбар қилиб турилар эди. Ундан ташқари кескин қаршилик
курашини олиб борган халқ, маҳаллий ҳукмдорларнинг хоинона ҳаракатлари,
араблар билан махфий тил бириктиришлари туфайли муваффақиятсизликка
учради.
Араблар Ўрта Осиѐни босиб олгач бу ҳудуддаги ҳамма шаҳарлар аҳоли
жойларида ўз қўшинларини жойлаштирдилар. Бу ҳарбий кучлар ўз вақтида
маҳаллий аҳоли устидан назорат қилиб турарди. Истилочилар аввал бошда
Мовароуннаҳрнинг ҳунармандчилик ва савдо шаҳарлари, обод вилоятларига
бостириб кириб, уларни таладилар ва катта ўлжаларга эга бўлдилар.
Ўлкаларни босиб олиш чоғида деҳқончилик воҳалари оѐқ ости қилиниб,
шаҳар ва қишлоқлар вайрон этилди. Сув иншоотлари бузиб ташланди.
Кўпгина жойларда қурғоқчилик юз бера бошлади. Шаҳарлардан катта
миқдорда қимматбаҳо ўлжалар, Бухоро, Пойканд ва Сўғд ҳукмдорларидан
эса катта миқдорда товон олинди.
Араб қўшини таркибига маҳаллий аҳоли ичидан кўплаб эркаклар
мажбуран сафарбар қилинди. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида аҳолининг бир
қисми ҳалок бўлди, бир қисми асирга олинди. Барча шаҳар ва қишлоқларда
ўз ҳарбий гарнизонларини жойлаштиришган араблар, шу ҳарбий кучга
таяниб аҳолидан турли солиқлар ундиришар, уларни турли жамоат ишларига
сафарбар қилишар эди. Баъзи истилочи зодагонлар деҳқончилик
воҳаларидаги энг унумдор ер майдонлар ва сув иншоотларини эгаллаб ола
бошладилар. Араб оилалари қишлоқ ва шаҳарларга келиб ўрнаша
бошладилар. Ариқ қазиш, кўприк қуриш, биноларни таъмирлаш ва бошқа
жамоа ишларида аҳолидан бепул фойдаланар эдилар. Шу билан бирга
маҳаллий аҳоли араб зодагонлари ва қўшинини от-улов, кийим-кечак, озиқ-
овқат, қуллар ва бошқа нарсалар билан таъминлаб туриши керак эди.
Иқтисодий ҳаѐтни ўз қўлларидан чиқармаслик мақсадида араблар бу ерда
сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий қилдилар. Бу тизимга ер
солиғи-ҳирож (ҳосилнинг ўндан бир ѐки ўндан икки қисми миқдорида)
чорва, ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан закот (қирқдан бир миқдорда) ҳамда
исломни қабул қилмаган шахслардан олинадиган жузя солиғи ҳам қўшилди.
Араблар ўз ҳукмронлиги сиѐсий негизини мустаҳкамлаш ва унинг
барқарорлигини таъминлашда ислом динини кенг ѐйишга ва тарғиб қилишга
катта эътибор бердилар. Ўрта Осиѐ аҳолиси ичида эътиқод қилаѐтган
зардуштийлик, монийлик, буддизм, насроний ва бошқа динлар сохта деб
эълон қилинди. Айниқса зардуштийликка қарши кескин кураш олиб борилди.
Босиб олинган ерларда бу диннинг барча ибодатхоналари йўқ қилинди.
Унинг ўрнига масжидлар барпо қилина бошланди. Зардуштий адабиѐтлар,
хусусан диний китоблар, сўғд тилидаги номалар, халқ адабиѐти йўқ қилиниб
юборилди.
Ислом динини қабул қилган, мусулмон бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари
дастлабки йилларда хирож ва жузя солиқларидан озод этилиб, уларга
анчагина имтиѐзлар берилди. Намоз ўқиш учун масжидларга борган
шахсларга 2 дирҳамдан пул ҳам берилар эди. Жузя солиғини ўз вақтида
тўламаган кишилар тутиб олиниб бўйинларига "қарздор" деб тахтачалар осиб
қўйилган.
Араблар олиб бораѐтган босқинчилик сиѐсатига қарши биринчи бўлиб,
720-йилда Сўғд аҳолиси босиб кўтаради. Қўзғолонга Самарқанд ихшиди
Ҳурак ва Панжикент ҳокими Деваштичлар бошчилик қиладилар.
718 йилдан бошлаб махфий тарзда Муҳаммад Пайғамбарнинг амакилари
Аббоснинг тарафдорлари ўз ғояларини тарғиб қила бошладилар.
Аббосийларнинг ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва унинг
ҳаракати муҳим аҳамият касб этди. 746 йил Абу Муслим аббосийлар
тарғиботига бошчилик қилиш учун Хуросонга юборилади. Абу Муслимга
Пайғамбар хонадонининг ишончли вакили деган унвон берилади.
Аббосий халифалар даврида халқ оммасининг аҳволи янада оғирлашди.
Шундай бир аҳволда халқ ҳаракатлари кучайиб кетади. Абу Муслим
ўлдирилгандан сўнг, унинг ўчини олиш шиори остида унинг сафдоши
Сумбод бошчилигида қўзғолон кўтарилади. 755 йилда кўтарилган бу
қўзғолон тез орада Хуросон ва Табаристонга ҳам ѐйилади. 70 кун давом этган
бу қўзғолон қаттиққўллик билан бостирилиб, Сумбод Райда қатл этилади.
Гарчи у қатл этилса-да, Абу Муслим тарафдорлари яширин ―муслимия‖
гуруҳига асос соладилар.
VIII асрнинг 70-80-йилларида Мовароуннаҳрда жуда улкан халқ
қўзғолони кўтарилади. Қўзғолончилар оқ рангдаги кийим кийганлиги учун
тарихда у ―оқ кийимлилар‖ қўзғолони деб ҳам шуҳрат қозонади. Бу
қўзғолоннинг раҳбари Муқанна (боши ва юзига ѐпинғич ташлаб юргани учун
унга шундай лақаб берилган) эди.
Қўзғолон 776-йили бошланади. Муқанна ўзининг 36 та муриди билан
Амударѐдан ўтиб, Кеш вилоятига йўл олади. Бухорхудод Туғшод уни қўллаб-
қувватлай бошлайди. Муқанна Кеш яқинидаги Сом (Санаро) қалъасини ўзига
қароргоҳ қилиб олади. Бутун Қашқадарѐ воҳаси қўзғолончилар қўлига ўтади.
Муқанна таълимоти умумий мулкий тенглик ва арабларни Ўрта Осиѐдан
ҳайдаб чиқариш ғояларини тарғибот этар эди.
Муқанна таълимоти Сўғд, Илоқ (Охангарон), Шошда ҳам ѐйила бошлади.
Қўзғолонда турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари қатнашиб, улани бир фикр
истилочиларини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш, мустақил давр барпо қилиш
ғояси бирлаштириб турар эди.
Қўзғолонга зарба бериш учун халифа Абу Жаъфар 776-йилда Жаброил ибн
Яҳѐ бошлиқ катта ҳарбий кучни Мовароуннаҳрга юборади. Бироқ Жаброил
қўзғолончиларига енгилади. У катта талофатлар бериб базўр Самарқандга
етиб келади. 10.000 аскар билан Жаброилга ѐрдамга юборилган Уқба ибн
Салим Кеш ва Самарқанд оралиғида, бошлиқ 14.000 кишилик қўшин Термиз
яқинида қўзғолончилар томонидан тор-мор келтирилади. Натижада Чағониѐн
қўзғолончилар қўлига ўтади.
Қўзғолон маркази Наршахда, Бухоро атрофида жойлашади. Шу йили
Наршах яқинида Бухоро ҳокими Хусайн ибн Мувоз ва Самарқанд ноиби
Жаброилнинг бирлашган қўшини ўртасида тўрт ой жанг бўлади. ―Оқ
кийимлилар‖ бу жангда қўллари аввал устун келади, кейинчалик сон
жиҳатдан кўп бўлган араблар Наршах қалъаси девор остидан узунлиги 50
газлиж чуқур қазиб, уни қулатиб қалъага кирадилар. Наршах қалъаси араблар
томонидан эгалланади. Кеш ва Самарқанд эндиликда қўзғолоннинг асосий
марказларига айланиб қолади.
Курашнинг охирги босқичи Кеш воҳаси (Қашқадарѐ)да жуда авж олади.
Муқанна қароргоҳи бўлган Сом (Санам) қалъасини қамал қилиш Харошийга
топширилади. Узоқ вақт қамалдан сўнг муқанначилар таслим бўладилар (VIII
аср 80-йиллари бошларида).
Ўз даврининг энг қудратли давлати бўлган халифаликни ларзага солган
Муқанна бошчилигидаги қўзғолон шу тариқа тугайди. Бу қўзғолоннинг
енгилишига бир неча сабаблар бор эди. Аввало, қўзғолончилар уюшқоқлик
билан ҳаракат қила олмадилар. Маҳаллий зодагонлар алоҳида гуруҳни
ташкил этиб, кейинчалик умумий хиѐнат йўлига кириб араблар томонига
ўтиб кетдилар. Муқаннанинг ўзи Сом (Санам) қалъасида бўлиб, бевосита
қўзғолонга раҳбарлик қила олмади. Унинг ўзи умумий тенглик ғоясини
кўтариб чиқиб, ўзи кичик давлат бошлиғига айлана борди.
Ўзаро урушлар натижасида аҳоли жуда чарчади, экинзорлар пайҳон
қилинди, иқтисодий таназзул бошлана борди. Муқаннадан сўнг унинг
сафдошлари ҳаракати ҳам бўлиб ўтди. Бу қўзғолон халифалик кучли
зайифлаштиради ва бошқа ўлкаларда ҳам озодлик ҳаракатларини чиқишига
туртки бўлади.
Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, ислом динининнг кўп жиҳатдан
афзаллиги, аҳлоқ ва интизом нуқтаи назаридан оммавийлиги хусусияти
араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан уни тез орада қабул
этилишига сабаб бўлади, Қутайба сингари уни пул ва қилич билан жорий
этиш мумкин эмас эди. Қачонки ислом моҳиятига етилгачгина унга рағбат ва
эътиқод кучайиб кетади. Олиқ-солиқ, маиший ҳаѐт бобида, закот масаласида
Қуръон ва Шариат аҳкомларининг қоидалари меҳнаткаш аҳоли томонидан
тезда қабул қилинди. Аллоҳ олдидаги тенглик эса диннинг аҳамиятини
кучайтирар эди. Исломнинг халқпарварлик руҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эга
бўлди. Зеро, ислом дини маънавий бўшлиқни тугатди. Диѐримизда ота-
боболаримиз дини-ислом фақатгина мустақиллик шарофати билан қайта
тикланди. Ислом Каримов ташаббуси билан буюк диний арбоблар-Имом ал-
Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал- Мотурудий, Бурхониддин ал-
Марғиноний, Абдулхомид Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд ва
бошқаларнинг таваллуд ѐшларининг кенг миқѐсда нишонланиши, уларнинг
охирги манзилгоҳларини обод қилиб, зиѐратгоҳларга айлантирилиши, диний
байрамларимиз,
анъаналаримиз,
қадриятларимизнинг
тикланиши,
диндорларга ўз эътиқод ҳуқуқларининг қайтариб берилиши, қатор масжид-
мадрасаларниннг, халқаро ислом тадқиқот маркази, Ислом университетининг
очилишлари ва бошқа хайрли, савобли тадбирлар мусулмон оламининг бир
қисми бўлган Ўзбекистонда ҳақиқатда муқаддас Ислом динига қанчалик
эҳтиром билан қаралаѐтганлигининг ѐрқин исботидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |