I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси


Магистрлик диссертациясини мазмуни, таркибий қисмлари ва расмийлаштириш қоидалари



Download 286,05 Kb.
bet66/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

3. Магистрлик диссертациясини мазмуни, таркибий қисмлари ва расмийлаштириш қоидалари


Магистрлик диссертацияси – магистратурада таълим олаётган талабанинг якунловчи иши ҳисобланади. Диссертация иши талабанинг ўқиш даврида эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган илмий тадқиқот ишининг натижасидир.
Магистрлик диссертациясининг мазмуни бажарилган ишнинг ижодий ўзига хослиги, муаллиф билими, унинг индивидуал тажрибаси ва қарашларини илмий ифодаланиши билан ажралиб туриши керак.
Диссертацияга муаллиф томонидан таърифланиш илмий мулоҳазалар, қоидалар, хулоса ва тавсиялар киритилиб, улар назарий жиҳатдан асосланган ва тажрибада ўз тасдиғини топган бўлиши керак.
Магистрлик диссертацияси мантиқан изчил режа асосида ёзилади. мазкур режа муаммо, тадқиқ қилиш ва илмий-амалий масалаларни ҳал этиш йўлларини ифодалайди.
Диссертация структурасини ишлаб чиқиш учун магистрант изланиш объекти ва предметига доир дастлабки манбалар, адабиётлар, хорижий маълумотлар, маҳаллий, илмий, статистик ва бошқа тегишли манбаларни диққат билан ўрганиб чиқади.
Тадқиқот лойиҳаси мутахассислик кафедраси йиғилишида муҳокама қилинади ва диссертация мазмуни бўйича керакли таклиф ва тавсиялар берилади.
Магистрлик диссертацияси тузилиши:
- сар варақ;
- мундарижа;
- кириш;
- асосий қисм;
- хулоса ва таклифлар;
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
- илова.
Кириш қисмини тузилиши;
- тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
- диссертациянинг мақсади ва вазифалари;
- муаммонинг ишланганлик даражаси;
- тадқиқотнинг илмий янгилиги;
- тадқиқот объекти ва предмети;
- тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти;
- фойдаланилган методологик ва услубий ёндашувни белгилаш
- тадқиқотнинг назарий ва гипотетик асоси;
- ҳимоячи олиб чиқилган асосий ғоялар, уларнинг янгилиги;
- тадқиқот натижаларини илмий ва амалий аҳамияти
- тадқиқот апробацияси, изланиш натижаларини синов ва муҳокамалардан ўтказилганлиги, нашрларда эълон қилинганлиги.
Ишнинг асосий қисмида тадқиқ жараёни баёни, материаллар таҳлили, қўлга киритилган натижаларни умумлашмалари, янги фикр ва ҳолатларни асослайдиган далиллар, қисқача хулоса келтиралади.
Хулоса қисми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмини 10-155 ташкил қлиб, унда тадқиқот натижалари умумлаштирилади, таклиф ва тавсиялар берилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Ҳозирги вақтда бундай рйўхатни манба ва адабиёт турлари бўйича шахобчаланган ва конкретлаштирилган тарзда келтириш қабул қилинган.
Илова-бошланғич маълумотлар, диаграммалар, синов ва татбиқ этиш далолатномалари ва шунга ўхшаш материаллар келтирилган бўлим.
Магистрлик диссертацияси қабул қилинган стандартга мувофиқ тикилган ва муқоваланган бўлиши керак.
Машистрлик диссертациясининг умумий ҳажми 70-80 варақ матндан (иловадан ташқари) иборат бўли, А4 (21*29) формат қоғозга компьютерда 1,5 интервалда Times nev Roman, 14 шрифтда ёзилган бўлади. Матнинг чап томони 30 мм. юқори 25 мм, ўнг томони 15 мм. ва қуйи томонида 2125 мм. бўш майдон бўлиши лозим. Бетнинг тартиб рақами саҳифанинг ости ўртасига қўйилади.
Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилишдан олдин магистрант тадқиқот мавзуси бўйича илмий тўпламлар ва илмий-амалий анжуман материалларида бир нечта мақолалар чоп қилиши лозим.



11 Абу Али ибн Сино. Избранным философисия произведения. Душанбе: «Дониш», 1980, 551 б.

Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish