Исбот бир фикр чинлигини бошқа фикр ёки ҳукмлар орқали осослашга қаратилган мантиқий жараёндир. Исботлаш хулоса чиқаришга нисбатан қарама-қарши турган мантиқий мулоҳазадир. Бунда хулоса икки ҳукмни натижаси сифатида намоён бўлади. Масалан:
Барча металлар электр токи ўтказиш хоссасига эга
Кумуш электр токи ўтказиш хоссасига эга.
Демак,кумуш металлдир.
Хулосани чинлиги келтирилган ҳукмларнинг ҳажми ва турдошлигига боғлиқ. Исботни тўғрилиги эса аргументларни, асос бўлиб хизмат қиладиган ҳукмларнинг чинлигидан келиб чиқади.
Ҳар қандай исбот уч қисмдан иборат: тезис, далил ва намойиш (мантиқий асослаш).
Тезис – чинлигини исбот қилиш керак бўган фикр ёки ҳукмдир. мулоҳаза ёки мунозара доирасига тортилган тезис бир қатор қоидаларга мос бўлиши керак:
тезис аён, аниқ ифодаланган ҳукм бўлиши лозим.
Тезис айнан, яъни, бутун исботлаш жараёнида бир хил мазменга эга бўлиши лозим.
Тезис ўзида мантиқий зиддиятни сақламаслиги керак.
Тезис фактлар билан асосланган бўлиши керак.
Далил – чинлиги текширилган ва исботланган, шу боис тезисни чинлиги ёки ночинлигини асослаш учун келтириш мумкин бўлган фикрдир. (аргумент).
Далиллар билан амалга оширилаётдиган мантиқий аммалр қуйидаги қоидаларга бўйсунишлари керак;
далиллар тезис учун етарли асос бўлиши лозим;
далиллар тезисдан мустақил равишда асосланган фикрлардан иборат бўлиши керак.
Далил сифатида қуйидагилардан фойдаланадилар:
Тасдиқланган фактлар, яъни, объектга доир статистик маълумотлар; илмий ахборот, гувоҳларнинг айтганлари ва бошқа фактлар; 2. Ҳар бир фанда бериладиган тушунчаларнинг таърифлари. 3. аксиома ва постулатлар (чинлиги асосланган, исбот ишлаб қилмайдиган ҳукмлар). 4. Фан қонунлари ва теоремалар.
Мантиқ фанида аргументация назариясидаги «далил» тушунчаси исботлаш назариясидаги «далил» тушунчасидан фарқ қилиш қабул қилинган. Аргументацияда исботлаш амалидан ташқари асослаш, рад этиш каби мантиқий мулоҳазалардан фойдаланиш мавжуд.
Намойиш – тезисни чинлиги ёки ночинлигини далиллардан келиб чиқишини тавсифлайдиган (кўрсатадиган) мантиқий мулоҳазадир. Намойишда тезис ва далил ўртасидаги мантиқий боғланиш асосланади. намойишни амалга ошириш жараёнида мантиқ қоидаларига риоя қилинади. Қоидалар деганда биз мантиқ қонунларини – айният, зидият, етарли асос, учинчиси истисно қонунларини тушунамиз.
Бирон-бир тезис исботини кўриб чиқайлик: Масалан «барча металлар элект токи ўтказади» тезисини исботлаш керак. Далил сифатида келтириладиган ҳукм, биринчидан, чин бўлиши, иккинчидан, ундан бошқа чин тезис келиб чиқиши керак. Шундай далил сифатида қуйидаги ҳукмларни қабул қиламиз: «ўзгариш кристаллик панжараларида эркин электронларга эга бўлган барча моддалар электр токини ўтказади» ва «барча металлар ўзларини кристаллик панжараларида эркин электронларга эгадирлар» хулосага эга бўлган исбот қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Ўзларини кристаллик панжараларида эркин электронга эга бўлган барча моддалар электр токи ўтказишадилар.
Барча металлар ўзларини кристаллик панжараларида эркин электронларга эгадирлар.
Барча металлар электр токи ўтказадилар.
Мазкур хулосани чинлиги далил сифатида ишлатилган ҳукмларни чинлигидан келиб чиқади.
Исботни бир турини раддия ташкил қилади. Раддия – бирон – бир тезисни ночинлиги ёки исботланмаганлигини аниқлаш мақсадига эга бўлган ва унга қарши қаратилган мулоҳазадир.
Кенг қўлланиладиган раддия – бу тезислардан келиб чиқадиган хулосани нотўғрилигини кўрсатишдир.
Раддияни яна бир тури – рад этилаётган тезис инкорини чинлигини исботлашдир. Масалан, коинотдаги ҳар бир планета ўзини йўлдошига эга дейилаётган бир пайтда, йўлдоши бўлмаган биттагина планетани аниқлаш ва кўрсатиш тезисни рад этиш учун кифоя.
Раддия тезисни асослаш учун келтирилган далил танқид қилинади. Агар бу амалга ошса, тезисни исботланмаганлиги аён бўлади.
Шундай ҳам бўлиши мумкин-ки, аслида тўғри ғояни тасодифий ёки куччиз аргументлар билан ҳимоя қилишади. Бунда ғояни нотўғрилигини эмас, балки у таянган асосни ишончли эмаслигини кўришимиз мумкин.
Айрим пайтларда раддия аргумент ва тезис ўртасидаги боғланишга қарши қаратилган бўлиши мумкин. Бунда тезис уни тасдиқлаш учун келтирилган асосдан келиб чиқмаслиги кўрсатилади. Агар аргумент (далил) ва тезис ўртасида мантиқий алоқа бўлмаса, унда тезисни исбот мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |