I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet38/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

Саволлар ва вазифалар.

  1. Ҳар қандай тадқиқот олдига қўйилган асосий мақсад нимадан иборат?

  2. Эмпирик тадқиқот усуллари нималарни ўрганишга хизмат қилади?

  3. Изланишда эмпирик тадқиқотни ўрни ва роли нимадан иборат?

  4. Эмпирик ва назарий тадқиқотлар ўртасида қандай боғланиш мавжуд?

  5. Кузатиш усулини таърифи, уни изоҳлаб ,беринг.

  6. Кузатиш усулига оид қандай талаблар мавжуд?

  7. Ижтимоий-гуманитар фанларда қўлланиладиган кузатиш усулини, унинг ўзига хос томонларини изоҳлаб беринг?

  8. Тадқиқот объектида миқдорий қийматлар қаерда ёки қандай ҳолатда ҳосил бўлади?

  9. Ўлчаш нимага асосланади, қандай амалга оширилади?

  10. Меъёрий чегара нимани билдиради?

  11. Эталон нима, стандарт бирлиги нимани билдиради?

  12. Метрология қанақа фан, нима билан шуғулланади?

  13. Метрология фанининг асосий вазифалари нимадан иборат?

  14. Қандай ўлчов шкалалари ишлаб чиқилган, уларни изоҳлаб беринг?

  15. Таққослаш усулидан фойдаланилганда нималар аниқланади?

  16. Таққослаш усулини татбиқ қилишда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?

  17. Предметни тавсифлаш қандай усул эканлигини изоҳлаб беринг?

  18. Тавсифлаш усулини қандай функциялари ва турлари мавжуд?

  19. Тавсифлаш усулига оид қоидаларни изоҳлаб беринг?

  20. Тадқиқотда тавсифлаш усулини роли, ўрни ва аҳамияти нимадан иборат?



9 -МАВЗУ. ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТЛАР

1. Эксперимент ва унинг турлари


Антик ва ўрта аср фанлари тизимида билишнинг асосий усули идрок қилинган ҳодисалар устида мулоҳаза юритиш ва дедуктив фикрлаш бўлган. Тўғри, ўрта аср алхимик изланишларда кимёвий тажрибалар ўтказилган, ҳатто турли приборлар яратилган. Лекин, билиш стратегияси амалга ошириб бўлмайдиган мақсадга – «фалсафий тош» ва «ҳаёт, мангу ёшлик» элексирини (сеҳрли суюқликни) топишга қаратилган.
Уйғониш даврида биринчилардан бўлиб Ф.Бэкон (1561-1626) тажрибавий фанлар методологиясини ишлаб чиқди. Галилей эса экспериментал табиатшуносликка асос солди,тадқиқот усуллари хусусида айрим методологик ғояларни олға сурди.
XX асргача олимлар (Ньютон, Фарадей, Макеавелл ва бошқалар) назарий хулосалар ва ғояларни текшириш учун ўзлари оддий предметлардан ускуналар ясаб эксперимент ўтказишган.
Ўтган асрни бошларида олимлар тажриба приборларини такомиллаштириб, олдин маълум бўлмаган объектлар оламини кашф эта бошладилар.
Фан тараққиёти жараёнида тадқиқотлар доирасига шундай объектлар жалб қилиндики, улар тўғрисида кузатиш, идрок қилиш орқали ахборот олиш мураккаблашади, ҳатто мумкин бўлмай қолади.
1874 йилда Дж. Стоней электр токи манфий зарядланган заррачалар оқими, деб фараз қилди. 1891 йилда олим бу заррачаларни электронлар, деб атади. Бу кўринмас заррачалар ҳақидаги илмий фаразни фактга айлантириш учун эксперимент ўтказишга тўғри келди.
Джон Томсон 1897 йилда катод, анод, электрод ва экрандан иборат бўлган прибор ясаб эксперимент ўтказади ва электронни кашф қилди. Люминисцентли экранда пайдо бўлган доғлар, уларнинг ҳаракатини ўрганиб, олим электрон заряди ва нисбий массасини аниқлади. Шундай қилиб, эксперимент орқали тадқиқотчилар кўринмас микрообъекталар оламига киришди, экспериментал ускуналарни мураккаблаштириб, бу оламни ўзлаштириш, уни инсон мақсадига бўйсундиришга олиб келадиган атом ва электрон технологиялар яратиш даврини очиб бердилар.
Энди «эксперимент» тушунчасини талқинига ўтамиз. Эксперимент лот. «experimentum» сўзидан олинган бўлиб, «синов», «тажриба» маъноларини англатади. Тажриба воқеликни эмпирик билиш тури бўлиб, унда билиш, тадқиқот амалиёти ва тадқиқотчининг моҳирлиги бирлашади.
Экспериментал илмий йўналиш вужудга келгандан кейин «эксперимент» тушунчаси янги маънога эга бўлди. Яъни, экспериментни шунчаки синов ёки тажриба (тадқиқот амалиёти) эмас, балки объект сунъий шароитга қўйилиб, унга турли таъсир кўрсатишдан келиб чиқадиган оқибатларни ўрганиш усули сифатида талқин қилина бошланди.
Эксперимент энг фаол эмпирик билиш усулини ташкил қилади. Бу усулни қўллашда объект сунъий яратилган шароитга қуйилади, назорат режимида(остида) бўлган таъсирлар ўтказилади, содир бўлган ўзгаришларни ўрганиш жараёнида унинг тадқиқотгача маълум бўлмаган хоссалари очилади, аниқланади.
Шундай қилиб, эксперимент – бу объектни сунъий шароитга қуйиб, назорат қилинадиган таъсирлар ўтказилгандан кейин содир бўлган ўзгариш ларни ўрганиш, янги хоссала ва қонуниятларни очиш, олға сурилган илмий фараз ёки назарий хулосани тасдиқлаш усулидир.
Экспериментда тадқиқотчини объект билан боғлайдиган, янги ҳодисани очишга олиб келадиган асосий томон асбоб ( прибор), технологик ускуна ва тизимлардир (масалан, коллайдер). Бу усул илмий тадқиқот самарадорлигини кескин кўтаришга, фойдаланиш мақсадида олдиндан белгиланган хоссаларни қўлга киритишга, тадқиқот объектига ҳар томонлама таъсир кўрсатиш қуроллари ва технологияларини яратишга олиб келди.
Экспериментга хос бўлган асосий хислатлар қуйидагилардан иборат: 1) иккинчи даражали ёки ҳалақит берадиган омилларни сунъий йўл билан бартараф қилиб, ходисани «соф» ҳолда ўрганиш; 2) объектни сунъий тарзда яратилган эксперемал (энг паст ёки энг юқори даражадаги кўрсаткичга эга бўлган) шароитга қуйиб текшириш; 3) изланаётган натижага эришиш учун объектга кўрсатиладиган таъсирни режа асосида ўзгартириш; 4) экспериментал жараённи қатъий белгиланган ва қайтариладиган шароитда кўп марта такрорлаш.Экспериментнинг манна шу хислати микро-,макро-ва мега оламларга кириш,уларни ҳар томонлама ўрганиш имкониятини беради.
Эксперимент таснифи. Фан тармоқлари, таркиби, намоён бўлиши ва функцияларига қараб эксперимент бир қатор турларга бўлинади:
- тармоқлар бўйича: физик, кимёвий, биологик, психологик, ижтимоий ва ҳоказо экспериментлар;
- шароитни ташкил қилиш бўйича: табиий, сунъий экспериментлар;
- тадқиқот мақсадига қараб: ўзгартирувчи, аниқлаштирувчи, назорат, ҳал қилувчи, хулоса ёки фаразни тўғрилигини текширувчи экспериментлар;
- объект ва тадқиқот таркибига қараб: содда, мураккаб экспериментлар;
- объектга кўрсатилаётган таъсирни хусусиятига қараб: моддий, энергетик ва ахборотли (ахборотни айланишини текширувчи )экспериментлар;
- ўрганилаётган моделлар тури бўйича: моддий, мушоҳадали ва компьютерли моделлаштирилган экспериментлар;
- объектга кўрсатилаётган таъсирлар миқёси бўйича: бир ёки кўп факторли экспериментлар;
- объектни хусусиятига қараб: математик, технологик, социометрик экспериментлар;
Қайд этилган турлар барча типдаги экспериментларни қамраб олмайди. Фан парадигмаси ёки муаммоларини ўзгариши, янги тадқиқот объектларини очилиши боис янги типдаги экспериментлар ишлаб чиқилиши мумкин. Хусусан, табиат, жамият ва инсон фаолиятида намоён бўладиган оралиқ ҳолат, объект ва структураларни тадқиқ қилишда вр- эксперимент, яъни виртуал эксперимент амалга оширилмоқда. Бундай экспериментнинг илмий аҳамияти ва истиқболини ўрганиш,самарадорлигини белгилаш ҳозирги куннинг долзарб методологик муаммоси бўлиб турибди.

Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish