I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet37/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

Яна бир марта қайтарамиз!

  1. Тадқиқот объектларида мавжуд бўлган қонуниятлар, боғланишлар, меъёрий қийматлар ўзгарувчан ёки барқарор хоссалар, белгилар ва ҳолатлар орқали намоён бўлади. Ҳаракат, ўзгариш ва функционал боғланишларни бошқарадиган қонуниятлар хоссасалар, белгилар ва ҳодисалар ортида «яширинган» бўлади. Шу хоссасалар, белгилар, ҳодисалар эмпирик билиш объекти бўлиб, уларни ўрганиш натижасида «яширинган» моҳиятли хоссалар ва қонуниятлар кашф этилади, тушунтирилади.

  2. Эмпирик тадқиқот усули объект хусусида маълумот ва фактларни олиш, уларни бирламчи қайта ишлаш воситасидир. Эмпирик маълумотлар ва фактлар кейинчалик назарий тадқиқот доирасига киритилади.

  3. Назарий тадқиқот доирасига кирган маълумотлар ва фактларни тушунтириш кашф этишга, қонун ёки тамойилни ишлаб чиқишга, технологик ихтиро қилишга олиб келади.

  4. Кузатиш эмпирик изланиш усули сифатида:

а) объектларни идрок қилса (кузатса) бўладиган хоссалар, белгилар ва тузилмалар хусусида бирламчи ахборот ва фактларни олиш;
б) объект ҳақида конкрет тасаввур ҳосил қилиш;
в) назарий таҳлил учун манба етказиш вазифаларини бажаради.
5. Кузатиш усулига оид талаблар: фаоллик, бир мақсадга йўналтирилганлик, кузатишни режали ва мўлжалланган бўлиши, тизимли ва белгиланган режимда изчиллик билан объектни идрок қилиш.
6. Объектлар моҳиятан сифат ва миқдор бирлиги, ҳар бир хосса ва тузилма эса миқдорий меъёрга эга бўлгани боис уларни билишда ўлчаш усулидан фойдаланиш муҳим аҳамиятни касб этади.
7. Ўлчашда зарур аниқликка эришиш учун эталондан, стандарт бирликларидан фойдаланадилар.
8. Эталонда ифодаланган ўлчов бирликларини ишлаб чиқиш ва сақлаш шартлари билан метрология фани шуғулланади.
9. Ўлчаш усули таркибий қисмини ҳолатни у ёки бу томонга ўзгаришини қайд қиладиган даража шкалалари – номинал, тартиб, интервал (оралиқ) ва муносабат шкалалари ташкил қилади.
10. Эмпирик тадқиқотда кузатиш ва ўлчаш натижалари таққослаш ва тавсифлаш усуллари ёрдамида қайта ишланади.
11. Таққослашда объектлардаги ўхшашлик, умумийлик, мослик, айнанлик, фарқ, хусусийлик, индивидуаллик (бетакрор хислат) каби бирлаштирувчи ёки фарқланадиган белгилар, хоссалар аниқланади.
12. Тавсифлаш усулидан фойдаланишда объектнинг белгилари ва хоссасаларига доир ахборот ва фактларни бирламчи эмпирик қайта ишлаш жараёнида у ҳақида тўлиқ ёки тўлиқсиз тасаввур (образ, модель) ҳосил бўлади.
13. Тавсифлаш бошланғич эмпирик тадқиқот натижаси сифатида назарий таҳлил манбаи ва асос бўлиб хизмат қилади.



Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish