I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet34/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

Саволлар ва вазифалар

  1. Инсон фаолияти ва усул ўртасида қандай боғланиш мавжуд? Мисоллар келтиринг.

  2. Усул нима?

  3. Усулни самарадорлик (фойдали) жиҳатлари нималардан иборат? Изоҳлаб беринг.

  4. Тадқиқот жараёнига усулни нима алоқаси бор?

  5. Усулнинг объектив ва субъектив жиҳатларини кўрсатинг?

  6. Г.Галилей қандай усул ёки ёндашувни танқид қилган, ўзи қандай усулдан фойдаланишни тавсия қилган?

  7. Р.Декарт ишлаб чиққан усул қандай қоидалардан иборат?

  8. Қандай физик кашфиёт усулга айланди?

  9. Тадқиқот усулини танлашда қандай методологик қоидаларга риоя қилиш керак?

  10. Методологи я нима?

  11. Методологияни зарурлиги нимадан келиб чиқди?

  12. Методологик мулоҳазалар предметини изоҳлаб беринг?

  13. Қайси давр ёки шароитда методология масалаларига диққат-эътибор кучаяди.

  14. Тадқиқот усуллари таснифи нима?

  15. Усуллар таснифини билиш нима учун керак?

  16. Қандай асослар ёки белгилар бўйича усуллар таснифи ишлаб чиқилган?

  17. Мавжуд тадқиқот усуллари таснифини изоҳлаб беринг?



8-МАВЗУ. ЭМПИРИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ


1. Эмпирик тадқиқот усули тушунчаси
Тадқиқот олдига қўйиладиган мақсадлардан бири изланиш объектидаги хосса ва қонуниятларини очиш, уларни тушунтирадиган назарияни ишлаб чиқишдир. Лекин изланиш объекти бўлган хоссалар, қонуниятлар ва функционал муносабатлар «яширинган» бўлади, уларни бевосита мушоҳада қилиб бўлмайди.
Оддий савол. Архимед қонуни кўринадими ёки бирон-бир асбоб ёрдамида қайд қилса бўладими? Йўқ албатта. Ёки, А.Эйнштейннинг Е =М.С2 формуласида ифодаланган масса, энергия ва ҳаракат тезлиги ўртасидаги боғланиш қонуниятини бевосита мушоҳада қилиш мумкинми?
Кашф этиладиган хоссалар, қонуниятлар ва функциялар аслида ҳодисалар, белгилар ва қийматлар ортида «яширинган» бўлади. Ҳодиса ва хоссаларни қайд этган фактлар баёни берилгандан кейин улар таҳлил қилинади, умумлаштирилади. Умумлаштириш жараёнида қонун ва қонуниятлар очилади, ғоя, назария ишлаб чиқилади. А.Эйнштейн ўзининг машҳур формуласини ишлаб чиқишдан олдин физика фанида қўлга киритилган кўплаб эмпирик ва экспериментал тадқиқот натижаларини ўрганди, фактларни шаклланаётган янги физик тамойиллар асосида таҳлил қилди. Демак, ҳар қандай назарий кашфиёт, умумлашма ва хулосани «томири» эмпирик тадқиқотларга бориб тақалади.
Тадқиқот ашёси бўлган эмпирик маълумотлар ва фактларни қўлга киритиш, қайта ишлаб чиқиш, назарий таҳлилга тайёрлаш маълум фаолликни, изланиш воситалари ва усулларидан кенг фойдаланишни тақазо этади. Бўлиб ҳам, ҳозирги замон фани тобора мураккаб, кўп босқичли, комплекс тадқиқотни талаб қиладиган объектларнинг изланиш доирасига кириб бормоқда. Шунга мувофиқ иерархик (содда ва кўп таркибли усуллар тизими) кўринишига эга бўлган, бир қанча функционал амалларни бажаришга мўлжалланган усуллар кенг татбиқ қилинмоқда. Биотехнология, экология, мухандислик психологияси, нотехнология, виртуалистика каби фан тармоқларида шундай ҳолат кузатилмоқда.
Тадқиқотни бошида турган, изланиш дастури ва режасида белгиланган,ҳамда, фойдаланиш кўзда тутилган эмпирик тадқиқот усуллари объектга оид дастлабки маълумотларни олиш ва бирламчи қайта ишлаш амалларини бажариш имкониятини беради.
Эмпирик тадқиқот усулини билишдаги асосий роли нимадан иборат? Бу саволга қуйидаги таъриф билан жавоб бериш мумкин. Эмпирик тадқиқот усули – бу объектнинг бевосита ёки асбоблар ёрдамида идрок қилса бўладиган унсурлари, белгилари ва хоссалари ҳақида маълумотлар олиш, фактларни гуруҳлаштириш, тавсифлаш, таснифлашни бажарадиган амаллар, қоидалар ва талаблар тизимидир. Бундай усулнинг қимматли томони шундан иборатки, объектни тузилиши, моҳияти ёки функцияонал қонуниятларини намоён этадиган хоссалар, уларнинг миқдорий ва меъёрий қийматлари хусусида бевосита ахборот олинади. Шу турдаги эмпирик маълумот назарий тадқиқот доирасига киритилади, оқибатда жиддий кашфиётлар қилинади, технологик лойиҳалар, тузилмалар ишлаб чиқилади.
Дастлабки қимматли маълумотлар берадиган эмпирик усуллар қаторига кузатиш ва ўлчаш киради.



Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish