I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet42/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

Саволлар ва вазифалар!

  1. Янги замонгача қандай билиш усуллари устувор роль ўйнаган? Изоҳлаб беринг.

  2. Ўйғониш даврида тадқиқот олиб бориш, билиш усули соҳаларида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

  3. Эксперимент технологиясини такомиллашиб бориши тадқиқотчиларга нима ва қандай устунлик берди?

  4. Эксперимент нима? Унга берилган таърифни изоҳлаб беринг.

  5. Эмпирик билиш усуллари орасида эксперимент қандай устунликка эга? Мисоллар била тушунтириб беринг.

  6. Экспериментнинг асосий хислатлари нимадан иборат? Уларни кўрсатинг, мисоллар келтиринг.

  7. Эксперимент қандай турларга бўлинади? Эксперимент турлари таснифини изоҳлаб беринг.

  8. Экспериментнинг янги турлари пайдо бўлаяптими? Сиз ишлаётган соҳа ёки йўналишдаги вазиятни изоҳлаб беринг.

  9. Классик фанлар тараққиёти даврида олимлар экспериментни қандай тарзда ўтказар эдилар?

  10. Нима сабабдан тадқиқотчилар назариётчилар ва экспериментаторларга бўлиниб кетишди?

  11. Эксперимент режаси нима, унда нималар белгиланади?

  12. Экспериментга тайёргарлик кўришда қандай ишлари амалга оширилади?

  13. Мониторинг нима, экспериментда у нима учун керак?

14.Эксперимент методикасида нималар белгиланади?Изоҳлаб беринг.
15. Экспериментни ўтказишдан мақсад нима?
16.Эксперимент натижаларини текшириш учун қандай амаллар бежарилади?

  1. Экспериментда хатоликлар бўладими? Уларни тўғрилаш учун қандай амаллар бажарилади?

  2. Эксперимент натижаларини қайта ишлаш, қиёслаш ва таҳлил қилиш нимага олиб келади?

  3. Экспериментда кашфиёт қандай содир бўлади?



4.Умумилмий экспериментлар.
4.1. Хаёлий эксперимент
Илмий билиш усуллари масаласини кўриб чиққанимизда алоҳида умумилмий билиш усуллари гуруҳи мавжудлигини қайд қилган эдик. Бу усуллар табиат ва жамиятда кенг тарқалган хоссалар ва қонуниятларни ўрганишда самарали натижа бериши боис фаннинг деярли барча соҳа ва тармоқларида татбиқ қилинади. Анализ ва синтез, формаллаштириш, аналогия, тизимли ёндашув ва бошқалар шулар жумласига киради.
Умумилмий усуллар қаторида хаёлий эксперимент ўзига хос ижодий имкониятга эга бўлган усул ҳисобланади.
Хаёлий экспериментда объект сифатида унинг ақлий аналоги (ўхшаши) бўлган образли модель тузилади, шундан кейин бу модель тасаввур қилиш кучи билан турли шароитга қўйилади, таҳлил қилинади.
Масалалан, тадқиқотчи уч ўлчовли голографик образни тасаввур қилиб, унинг топологик кўринишини модель сифатида қабул қилиши мумкин. Бунда хаёлий модель – «объект» пайдо бўлади. Тадқиқотчи онгида ҳосил бўлган моделга фикран таъсир кўрсатиб, ундаги мумкин бўлган ўзгаришларни қайд қилади, уларни таҳлил қилади. Бу борада тадқиқотчи назарий билимидан фойдаланиб, турли бирликлар, доимийликлар ва постулатларга асосланиб тасаввуридаги моделнинг миқдорий қиймати ва ўзгарган хоссаларини аниқлайди, уни ҳар томонлама ўрганади.
Демак, хаёлий экспериментнинг асосий қуроли – изланиш объектининг онгда тузилган модели бўлиб, тадқиқотчи ўзини тасаввурида уни турли шароитга қўяди, “таъсирлар” ўтказади, бўлиши мумкин оқибатларни мантиқий таҳлил воситасида кўриб чиқиб хулосага келади, хатто башоратомуз ғояни олға суриш имкониятига эга бўлади.
Ўтган асрни бошида Н.Бор ноклассик физикада энди шаклланаётган атомнинг планетар модели устида хаёлий эксперимент ўтказиб, ядро атрофида айланаётган электроннинг бир қатор хосса ва ҳолатларини тасаввур қилди, қўлга киритилган фактларга асосланиб учта гипотетик постулатни (қоидани) олға сурди: 1) атомда ташқи таъсир бўлмаганда стационар (ўзгармас) ҳолат мавжуд; 2) атом стационар ҳолатда бўлганда айланаётган электроннинг импулси дискрет (узуқ-узуқ) қийматга эга; 3) электрон бир стационар орбитадан иккинчисига ўтганда бир квант энергияни чиқаради ёки ютади. Кейинчалик Борнинг бу ғоялари ўтказилган бир қатор реал физик экспериментларда тўла тасдиқланди.
Хаёлий эксперимент тадқиқотчи амалга ошираётган ақлий фаолиятнинг бир кўриниши бўлиб, унда тасаввурни кучи билан реал экспериментнинг образли модели онгда шакллантирилади, объектнинг ҳақиқий ёки мумкин (эҳтимолли) бўлган хислатлари аниқланади.
Хаёлий эксперимент структурасига: 1) тадқиқот объектининг тасаввурда яратилган ақлий (идеал) модели; 2) экспериментнинг мавҳумлаштирилган шароити ва моделга (хаёлда) ўтказиладиган таъсирлар; 3)хаёлий объектга кўрсатиладиган таъсирларни онгли ва режа асосида ўзгартириш; 4) хаёлий эксперимент жараёнида фан қонунлари, тамойиллари, фундаментал бирликларидан фойдаланиш киради.
Шундай вазият ҳам бўладики, тадқиқотчи реал экспериментни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ташқи табиий муҳит ва таъсирлар борлигини инобатга олишга мажбурдир. Муаммонинг бу тамонини ҳисобга олсак хаёлий эксперимент маълум устунликка эга. Бундай экспериментда чегара қўядиган ва тўсқинлик қиладиган табиий омиллар фикрда инобатга олинмайди, тасаввур қилиш йўли билан тажрибани онгда мавҳум модель ва жараёнлар шаклида амалга ошириш мумкин.
Хаёлий ва реал эксперимент ўртасида ўхшашлик мавжуд, яъни ҳар қандай реал экспериментни амалга оширишдан олдин уни тадқиқотчи ўз онгида режалаштиради, ўтказиш жараёнини босқичларга бўлиб тасаввур қилади. Шу боис, кўп ҳолларда тадқиқотчи реал экспериментни идеал режаси сифатида хаёлий экспериментни онгида ўтказади, содир бўлиши мумкин жараёнларни тасаввур қилади, натижасини маълум эҳтимоллик билан кўз олдига келтиради.
Хаёлий эксперимент қайд этилган устунликка эга бўлгани боис, реал экспериментга қараганда татбиқ қилиниши соҳаси анча кенгдир. Айниқса реал тажрибани ўтказишни иложи бўлмаган вазиятда тадқиқотчилар хаёлий экспериментга тез-тез мурожаат қиладилар.
Яна фан тарихига назар ташлаймиз. Галилей хаёлий эксперимент ўтказиб жисмларнинг ҳаракати ҳолатида инерция мавжуд,деган хулосага келди. Олимнинг кашфиёти Аристотелнинг ҳаракатдаги жисмда уни итараётган куч йўқолса у тўхтаб қолади, деган фикри умумий қонуниятни билдирмаслигини асослаб берди. Галилейнинг кашфиёти ҳақида А.Эйнштейн шундай дейди: «Биз кўрдик – ки, инерция қонунини бевосита экспериментда намойиш қилиб бўлмайди, уни фақат кузатиш билан боғланган мушоҳадали тафаккурдан келтириб чиқариш мумкин. Бу масалада реал экспериментни ўтказишни иложи йўқ». Ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай реал экспериментда инерция қонунини кузатиб бўлмайди, бирон – бир асбобда қайд қилишни иложи ҳам йўқ.
Хаёлий эксперимент реал изланиш чегарасини кенгайтиради, тасаввур қилишни кучи билан реал эксперимент олдида турган тўсиқларни «бартараф» этиб, кашфиётга олиб борадиган ғояни олға суриш, хулоса қилиш имкониятини беради.


4.2.Математик эксперимент


Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish