I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet17/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850) IX асрнинг энг йирик энциклопедик олими бўлиб, Хоразмда туғилган. У риёзиёт, астрономия, жуғрофия соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, илмий экспедицияларда иштирок этган. Шарқнинг биринчи Академияси бўлган Бағдоддаги «Байтул ҳикма» - «Донишмандлик уйи»да Ал-Хоразмий раҳбарлиги остида Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний, Аҳмад ибн Абдулла ал-Марвазий, Холид Марварудий, Аббос Жавҳарий каби ўша замоннинг энг йирик олимлари хизмат қилдилар. Хоразмий қаламига «Астраномик жадваллар», «Ҳинд ҳисоби ҳақида рисола», «Қуёш соатлари ҳақида рисола», «Мусиқа бўйича рисола» ва бошқа асарлар мансубдир. Хоразмийнинг асосий кашфиёти алгоритмни кашф этиши бўлиб, у барча математик тенгламаларни ечишнинг умумий воситасидир.
Ал-жабр, яъни алгебранинг кашф этилиши бир-бирига қарама-қарши муносабатда турган икки миқдор: «маълум» ва «номаълум» нинг диалектик таҳлил қилиш натижасидир. Ҳар қандай тенглама бу бир-бирини инкор қилувчи тушунчаларнинг диалектик бирлигидир. Қарама-қаршиликнинг бирлиги, маълум ва номаълум, - бу масаладир. Ушбу қарама-қаршиликни ечиш – масалани ечишдир. Тенгламалар Хоразмийгача ҳам маълум эди. Аммо у ҳар сафар, турлича, якка ҳолда, айрим йўл билан ечилар эди. Хоразмийнинг хизмати шунда эдики, у турли хусусий тенгламалар таҳлили асосида умумий кўринишни вужудга келтирди. «Алгоритм» сўзи ал-Хоразмий исмининг лотинча талаффузидир. Асосий пойдеворини Хоразмий қўйган алгоритмлар назарияси бугунги кунда замонавий математика, информатика ва кибернетиканинг энг муҳим қисмидир.
Ал-Хоразмийнинг энг йирик асари унинг астрономияга оид «Зиж»идир. Бу асари 37 боб, 116 та жадвалдан иборат.
Шахамаиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний (797-865) Фарғонада туғилган бўлиб, Марказий Осиёда, Ироқ ва Мисрда ижод қилди. Унинг асосий тадқиқот мавзуси астрономия, жуғрофия, геодезия соҳаларида эди. У ўз асарларида ўқувчини дунёнинг тузилишига доир маълумотлар билан таништиради, сайёралар ҳаракати, тақвим ва жуғрофияни шарҳлаб беради. Ўз тадқиқотларининг натижаларини у араб, эрон, юнон, форс, Миср ва бошқа мамлакатлар олимларининг илмий хулосалари билан солиштиради. Фарғоний фикрича, осмон доирага ўхшашдир, негаки, самовий жисмларнинг бурчакли ҳаракатлари тезлиги бир хилдир. Ер ҳам доирадир. Унинг катталиги осмон диаметрига нисбатан озгинадир. Бу шу билан тасдиқланадики, инсон ҳамиша осмоннинг тенг ярмини кўради. Қуёшнинг чиқиши ва ботиши турли кенгликларда қуйидагича: қутбларда барча қишки кечалар бир кечани ташкил этади; бу ерда йил бир кеча ва кундузга тенг, кундуз кун 6 ойга, қоронғу кеча ҳам 6-ойга тенг. Осмон экваторининг доираси уфқ доираси билан мос тушади, зенит (осмоннинг кузатувчи боши устидан кўринган энг юқори нуқтаси) эса қутб билан мос тушади.
Фарғоний сайёралар ҳаракатининг таснифини беради. Собит юлдузларнинг ҳаракати – бу барча сайёраларга зарур бўлган, ягона ҳаракатдир. Қуёш икки ҳаракатда иштирок этади: ғарбдан шарққа томон ва эклиптика (Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текислик) қутблари атрофида. Ой бешта айланма ҳаракатларда иштирок этади. Осмон доирасидаги эклиптика билан экватор ўртасидаги энг аниқ бурчак ҳисобининг натижаларидан бири Фарғонийга тегишлидир4.
Ўзининг энциклопедик (ҳамма томонлама) билимлари шарофати билан «Шарқ Арастуси» ва «Иккинчи муаллим» (Арастудан кейин) унвонларига сазовор бўлган Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий (873-950) буюк файласуф эди. Форобий 873 йилда Фороб шаҳрида (Арис дарёсининг Сирдарёга қуйиладиган жойи) туғилди. Фанларни ўзлаштира бориб, Форобий Шошда (Тошкент), Самарқанд, Бухоро, Бағдодда бўлди, Эронга сафар қилди. Ўз ҳаётининг охирги йилларини Форобий Ҳалаб ва Дамашқда ўтказди ва ўша ерда 950 йили вафот этди. Унинг 160 жилддан кўпроқ асарларининг барчасини икки гуруҳга бўлиш мумкин: қадимги юнон олимлари рисолаларига шарҳ шаклида ёзилган асарлар, ва асл нусхадаги тадкиқотлар.
Форобийнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти. Форобий фалсафий қарашларининг асосини дунё тузилиши ҳақидаги пантеистик таълимот ташкил қилади. Бу таълимотга кўра, бутун мавжудот-борлиқ эманация асосида ягона бошланғичдан босқичма-босқич вужудга келган. Бу олтита босқичдан иборат бўлиб, улар ўзаро сабабият орқали боғланган. Бундаги биринчи босқич-биринчи сабаб – бу «вужуди вожиб» - ўз-ўзидан зарурий мавжуд бўлган ягона Оллоҳ (ас-сабаб ал-аввал); иккинчи босқич-бу биринчи «вужуди мумкин» бўлиб, улар осмон жисмлари, иккинчи сабабдир (ас-сабаб ас-соний); учинчи босқич-бу иккинчи «вужуди мумкин», яъни фаол ақлдир (ал-ақл ал фаол); тўртинчи босқич - тўртинчи сабаб-бу тирик мавжудотларга хос жонхир (ан-нафас), яъни учинчи «вужуди мумкин»дир; бешинчи босқич-бешинчи сабаб-бу нарса ва ҳодисаларнинг кўриниши, яъни шакли (ас-сурат)дир, яъни туртинчи «вужудги мумкин»дир; ниҳоят, олтинчи босқич-олтинчи сабаб-бу нарса ва ҳодисаларнинг жисми, танаси, яъни моддадир, бу бешинчи «вужудди мумкин»дир. Бу босқичлар бир-бирлари билан сабабий боғлангандир.
Билиш назарияси. Форобий инсон билиши жараёнини икки босқичга бўлиб, бу босқичларнинг ўзаро боғлиқлигини, ақлий билим ҳиссий билишсиз юзага келмаслигини алоҳида таъкидлайди. У инсон билиш жараёнининг бу босқичларини инсондаги «ташқи қувват» ва «ички қувват»лар билан изоҳлайди. «Ташқи қувватлар» бевосита ташқи таъсирлар орқали сезги аъзоларида вужудга келадиган сезгилардир. Улар 5 турли: тери-бадан сезгиси, таъм билиш сезгиси, ҳид билиш сезгиси, эшитиш сезгиси, кўриш сезгиси. Буларннг ҳаммасини Форобий ҳиссий билиш («қувват ҳиссия»), деб қарайди. «Ички қувватга»га эса у эсда олиб қолиш (хотира), ҳаёл (тасаввур), ҳис-туйғу нутқ (фикрлаш) «қувватлари»ни киритади. «Ички қувват» деганда у инсоннинг ақлий билиш босқичини тушунади. Унингча, илмни эгаллаш шу «қувватлар» орқали амалга ошади.
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) буюк энциклопедик олим, мутафаккир ва инсонпарвар бўлиб, 973 йилда қадимги Хоразмнинг пойтахти Қиёт атрофида таваллуд топди. 16 ёшлигидаёқ Беруний экваторга нисбатан эклиптика текислигининг қиялигини жуда катта аниқлик билан аниқлади. Ёш йигитчалик вақтидаёқ Беруний Марказий Осиёда биринчи бўлиб, Ер курраси қиёфасини (глобус) ясади. Бир мингинчи (1000) йилда Беруний ўзининг биринчи йирик асари бўлган «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»ни ёзиб тугатди. У бутун Шарқда унга шуҳрат келтирди. Берунийнинг бизгача етиб келган асарлари: «Осорал-боқия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»), «Ҳиндистон», «Геодезия», «Китоби Сайдана» («Фармакагнозия»), «География», «Қонуни Маъсудий» («Маъсуд қонунлари»), «Минералогия», «Китоби ат-тафхим», «Доривор ўсимликлар ҳақида китоб» ва бошқаларни кўрсаташ мумкин. Унинг «ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асарида муаллиф ёзма манбалар, халқ оғзаки ижоди намуналари асосида хоразмликлар, суғдийлар, эронийлар ва арабларнинг ислом динигача бўлган эътиқорлари тўғрисида, уларнинг астрономик, математик ва географик тушунчалари ҳақида жуда қимматли тарихий маълумотлар беради.
Борлиқ ҳақида таълимот. Беруний фикрича, фалсафага йўл борлиқни чуқур тушуниб етишга имкон берадиган табиатшунослик фанлари орқали ўтади. Умуман эса, Беруний фалсафани борлиқнинг моҳиятини биладиган фан сифатидаги таърифига қўшилади.
У Форобий фалсафий таълимотига асосланиб оллоҳни ҳамма нарсанинг биринчи сабаби, деб ҳисоблайди. Унинг тушунишича ҳам худо ҳамма нарсанинг яратувчиси эканлиги эътироф қилинади. Лекин Беруний шу биринчи сабабдан келиб чиққан ҳамма нарсанинг ривожланиш ва ўзгариш ҳуқуқини табиатга беради. Унинг таълимотича, табиатда ҳамма нарса табиий қонунлар асосида яратилади, табиат ўзининг табиий кучига эга бўлиб, шу куч таъсирида табиатда тўхтовсиз ҳаракат, ўзгариш, ўсиш, ривожланиш, вужудга келиш, емирилиш, ҳалок бўлиш жараёнлари содир бўлади. Булардан шундай хулосага келиш мумкинки Беруний ўз фалсафий қарашларида деизмга яқин позицияда турган. У моддий дунёнинг адабийлиги ҳақида гапиради. Атрофни ўраб турган дунё асосида сув, олов, ҳаво, тупроқ ётади.
Билиш назарияси. Билишнинг асоси, дунё ҳақидаги бизнинг билимларимизнинг манбаи, ҳис-туйғу аъзолари воситасида қўлга киритилган, ҳиссий билимлардир.
Беруний ҳар бир ҳис-туйғу турини тасвирлайдики, у туфайли ҳайвонлар ташқи дунёда маълум йўналишга эга бўлиб, атроф муҳитдаги шароитларга мослашадилар. Инсоннинг ҳис-туйғу аъзолари ҳам шу мақсадга хизмат қиладилар, яъни улар унинг ташқарисида содир бўлаётган ҳодисалардан унга маълумот беришлари лозим. Ҳар бир ҳис-туйғу муайян бир турдаги қўзғатувчидан таъсирланмоғи лозим, шуниси ҳам борки, ушбу қўзғатувчилар моддийдирлар, негаки, фақат шундайларгина сезиш уйғотишлари мумкин. Инсон, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ақлга эгадирки, шунинг ўзи инсоннинг ҳис-туйғусини ҳайвонникидан фарқлайди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish