I маъруза машғулотлари


Онгнинг тузилиши, шакллари ва функциялари



Download 0,56 Mb.
bet76/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

4. Онгнинг тузилиши, шакллари ва функциялари
Онгга, бирбутун боғланган тизим сифатида, унинг сезги, фикр, эмоция, ирода ва хотира каби ажралмас элементлари киради. Бирбутунлик онгнинг тизимий сифати бўлиб, онг феномени моҳиятининг ўзига хослиги унинг таркибий қисмларининг ҳар қандайига нисбатан мутлақо зарурлигини билдиради.
Сезги. Инсон сезгилари ташқи дунё ҳақидаги ахборотларни асосий етказиб берувчилардир. Кўриб, ушлаб, ҳидлаб, эшитиб ва таъмга қараб сезишлар субъектга дунёни билишга, ўзини қизиқтирган объектни топишга, у турган жойни аниқлашга, унинг ранги, ҳиди, таъми, қаттиқ ё юмшоқлиги, харорати ва бошқа сифатлари ҳақида ахборот олишга имкон беради.
Идрок. Ибн Сино идрок ҳақида бундай деб ёзган: «Одамнинг хусусияти шундайки, у камёб нарсаларни идрок қилганида унда ажабланиш деган рефлекс пайдо бўлади, шундан кейин кулги келади. Зарарли нарсаларни идрок қилиш эса қўрқув деб аталган рефлексни келтириб чиқаради, шундан кейин йиғи келади... Демак, одам умумий қараш қобилиятига эгадир ҳамда айрим нарсалар ҳақида: у фойдали ёки зарарли нарсани қилиши лозимми ёки лозим эмаслиги, бу хавфлими ёки хавфсиз, яхшими ёки ёмон эканлиги ҳақида ўйлаб кўриш қобилиятига эгадир»40.
Идроксубъектнинг ахборотни қайта ишлашида сезгидан кейинги босқичдир. Бу босқич давомида объект, унинг замон ва маконий тавсифи яхлит ҳолда англаб олинади ва идеал образ унга тааллуқли моддий объектнинг ўзи билан, яъни идрок объектининг ўзи билан таққосланади. Тафаккур туфайли сезги ва идрок натижаларига маъно ва мазмун берилади, муносиб ва тушуниш қулай шакл излаб топилади.
Эмоция. Онг тузилишининг эмоционал компоненти ҳодисалар ва воқеаларга ижобий ёки салбий муносабат (умид, қувонч, қўрқув, умидсизлик ва ш.к.) ёки лоқайдликни келтириб чиқаради. Шахсни бахслашиш, ташвишланиш, эмоционал шок, аффект ҳолатида бўлишга (рашқ қилиш, нафратланиш, ёмон кўришга) ундайди, унинг стресс ёки фрустрация (гангираб қолиш, руҳий эзилиш) ҳолатида бўлишига, қувониши ёки ғазабланишига сабаб бўлади. Кечинмалар ва эмоцияларнинг ахборот жиҳатидан муҳим томони субъектнинг объектга берган баҳосидан иборат (яхши - ёмон, яхшироқ - ёмонроқ ва ҳоказо).
Ирода. Эмоцияларни муваффақиятли амалга ошириш субъектнинг иродаси билан узвий боғлиқдир. Субъект фаолият кўрсатаётган объектив шароит билан уни амалга оширишнинг субъектив имкониятлари тафовут қилиб қолганда субъект фаолиятини ирода ёрдамида тиклаш, тартибга солиш зарур бўлади. Шахс аввал ечим танлаб, қарор қабул қилиб, сўнгра уни амалга ошириши зарур бўлиб қолган ҳаётий вазиятда ирода ишга солинади. Ироданинг иштирокисиз онг ҳеч бир иш қилолмайди, ирода одамнинг хатти-ҳаракатини тартибга солиб туради, уни исталган мақсадга эришишга йўналтиради. Бу ерда субъектнинг ишнинг кўзини билиб қарор қабул қила олиши алоҳида роль ўйнайди, бу эса ирода эркинлигини билдиради.
Хотира. Онг тизимида хотира тажрибанинг интеграл йиғувчиси ва ифодачиси бўлиб хизмат қилади. Хотира - кишининг ёки кишилик жамиятининг ўзининг ёки ўзганинг ўтган замондаги фаолиятини ҳозирги замонда сақлаб қолиш ва тиклаш лаёқатидир. Хотира шундай бир йўналтирувчики, у туфайли субъект вақтда ҳам, маконда ҳам муваффақиятли йўналиш олади, бу эса унинг фаолият режалари, схемалари ва дастурларини тузишида ифодаланади. Хотиранинг бошқа бир функцияси – ўтмишдаги воқеликни тафаккурий қайта тиклашдир. Хотира инсонга тарихий ўтмишни ва истиқболни кўришга, келажакни олдиндан кўришга имкон беради.
Тафаккур. Тафаккурнинг ўзи эмас, балки одам фикрлайди. Одамнинг тафаккури ҳамиша ғоят шахсий ва индивидуалдир ва субъектнинг қуршаб турган дунёдаги объектив алоқалар ва муносабатларни муайян мақсадни кўзлаб, умумий ва воситали тарзда билишини, субъектнинг ижодий, бунёдкорлик фаолиятини, содир бўлаётган ҳодисалар ва воқеаларни акс эттиришдан олдин прогноз қилишни, янги ғоялар, қарашлар, фаразлар ва назариялар яратишни ўз ичига олади. Тафаккур одамнинг дунёқарашини, унинг дунёни ҳис қилиши ва идрок этишини, одамнинг ўз борлиғига, ўз қилмишларига, орзу-умидларига ўзи берган баҳони доимо кенгайтириб боради. Одамнинг тафаккури мураккаб ва фаол жараёндир, у абстрактлаштириш ва умумлаштириш, анализ, синтез, таққослаш, ўхшатишни, ўзининг мураккаблиги, характери ва мазмуни жиҳатидан ғоят хилма-хил бўлган вазифаларни оқилона ўртага қўйиш ва ҳал этишни ўз ичига олади. Фикрловчи одам мантиқий натижа ва хулосалар чиқаришга, ҳаётий тажрибага, меҳнат ва касб малакаси ва маҳоратига эга бўла олади, у бирон-бир масала бўйича ўз нуқтаи назарини исботлашга, далиллар билан асослаб беришга ва ҳимоя қилишга лаёқатли бўлади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish