I маъруза машғулотлари


Оддий ҳукмларда терминлар ҳажми



Download 0,56 Mb.
bet93/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Оддий ҳукмларда терминлар ҳажми. Оддий ҳукмлардаги терминлар (S ва P) тушунчалар орқали ифодаланганлиги туфайли уларнинг ҳажмига кўра ўзаро муносабатларини аниқлаш мумкин. Ҳукмларда терминлар (S ва P) тўлиқ ёки тўлиқсиз ҳажмда олинган бўлади. Термин тўлиқ ҳажмда олинганда унинг ҳажми бошқа терминнинг ҳажмига тўлиқ мос бўлади ёки мутлақо мос бўлмайди (уларнинг ҳажми бир-бирини истисно қилади). Термин тўлиқсиз ҳажмда олинган бўлса, унда унинг ҳажми бошқасининг ҳажмига қисман мос келади ёки ундан қисман истисно қилинади.
Мураккаб ҳукмлар. Ҳукм терминлари бирдан ортиқ бўлса, мураккаб ҳукм деб аталади. Мураккаб ҳукмлар «ва», «ёки», «агар... унда» каби мантиқий боғламалар, инкор қилиш ва модал терминларни қўллаш орқали икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади. Мантиқий боғловчининг мазмунига кўра мураккаб ҳукмларнинг қуйидаги асосий турларини фарқ қилиш мумкин: бирлаштирувчи, айирувчи, шартли, эквивалент.
Бирлаштирувчи (конъюнктив) ҳукмлар икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг «ва», «ҳам», «ҳамда» каби мантиқий боғловчилар воситасида бирикишидан ҳосил бўлади. Масалан, 1.Қўнғироқ чалинди ва дарс бошланди. 2. А. Навоий шоир ва давлат арбоби бўлган. 3.Муҳаммад Хоразмий ва Аҳмад Фарғонийлар математика фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар.
Ўзбек тилида бирлаштирувчи ҳукмлар «аммо», «лекин», «бироқ» каби боғловчилар ва боғловчиларсиз оҳанг воситасида ҳам тузилади. Мантиқий боғламалар конъюнкция белгиси «» орқали ифодаланади. Формуласи: рq.
Айирувчи (дизъюнктив) ҳукм деб «ё», «ёки», «ёхуд» мантиқий боғловчилар воситасида боғланган оддий ҳукмларга айтилади. Бу боғловчилар икки оддий ҳукм, бир қанча предикатлар. ёки бир қанча субъектларни бир-биридан айириб туради. Масалан, «Қодиров фалсафа ёки социология ёки психология бўлимида ўқийди». Концертда биринчи ёки иккинчи курс талабалари қатнашадилар. Айирувчи боғламалар «V» – дизъюнкция белгиси орқали ифодаланади. Айирувчи (дизъюнктив) ҳукмлар оддий ёки қатъий турларга бўлинади.
Шартли (импликатив) ҳукм икки оддий ҳукмнинг «агар... унда» мантиқий боғловчи орқали бирикишидан ташкил топади. Шартли ҳукмнинг моҳиятини аниқлаш учун “зарурий ва етарли шарт” тушунчаларини фарқлаш зарур. Ҳодисанинг зарурий шарти деб, унинг мавжудлигини таъминлайдиган ҳолатга айтилади. Агар ҳодисанинг шарти зарурий бўлмаса, ҳодиса ҳам бўлмайди. Масалан, Агар ўсимлик сувсиз қолса, у қурийди.
Ҳодиса учун етарли бўлган шарт деб, ҳар сафар шу шарт бўлганда, ўша ҳодиса кузатиладиган ҳолатга айтилади. Масалан, Агар ёмғир ёғса, унда уйларнинг томи ҳўл бўлади. Шартлар «етарли, лекин зарурий бўлмаган», «зарурий, лекин етарли бўлмаган», «зарурий ва етарли» бўлиши мумкин.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish