Интернет сайтлари:
www.Ziyonet.uz
www.faylasuf.uz
11–МАВЗУ: МУЛОҲАЗА. ХУЛОСА ЧИҚАРИШ.
РЕЖА:
Мулоҳаза, унинг моҳияти ва таркиби.
Оддий ва мураккаб мулоҳазалар, уларнинг таркиби ва турлари.
Ҳулоса чиқариш ҳақида умумий тушунча. Дедуктив хулоса чиқариш
Индуктив хулоса чиқариш
Таянч сўзлар: Мулоҳаза, оддий мулоҳаза, мураккаб мулоҳаза, хукм ва гап, субъект, предикат, ҳукмларни айлантириш, ҳукмларни алмаштириш,тасдиқ ҳукмлар, инкор ҳукмлар, якка ҳукмлар, жузъий ҳукмлар, умумий ҳукмлар, мавжудлик ҳукмлари, атрибутив ҳукмлар, муносабат ҳукмлар, бирлаштирувчи(конъюнктив) ҳукмлар, айирувчи (дизъюнктив) ҳукмлар, шартли ҳукмлар, ҳулоса, дедуктив ҳулоса, силлогизм, энтимема, аналогия, индуктив ҳулоса, тўлиқ индукция, тўлиқсиз индукция, оммавий индукция, илмий индукция
Мулоҳаза, унинг моҳияти ва таркиби.
Мулоҳаза предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир.
Ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. Фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ҳодисаларнинг оддий, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида турли абстракциялар ҳосил қиламиз. Бу абстракциялар ҳукмлар ёрдамида ифодаланади. Билимларимиз турлича бўлгани учун, уларни ифодалайдиган ҳукмлар ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи ҳукмларда аниқ, текширилган билимлар ифодаланса, бошқаларида хусусиятнинг предметга хослиги тахмин қилинади, яъни ноаниқ билимлар ифодаланади.
Ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлди.
Ҳукмлар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади. Обьектив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган ҳукмлар чин, мос келмаганлари хато бўлади. Айни вақтда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган ҳукмлар – ноаниқ ҳукмлар мавжуддир.
Ҳукмлар тилда гаплар орқали ифодаланади. Ҳукм мантиқий категория бўлса, гап грамматик категориядир. Ҳукмлар асосан дарак гап орқали ифодаланади. Фақат дарак гаплардагина фикр тасдиқ ёки инкор ҳолда бўлади.
Масалан, «Вақт орқага қайтмайди», «Ҳаёт-бу ҳаракат» каби гаплар ҳукмни ифода қиладилар.
Мулоҳаза (ҳукм) таркибида мантиқий эга ва мантиқий кесимни ажратиб кўрсатиш мумкин. Мантиқий эга-субъект (S) фикр қилинаётган предмет ва ҳодисани билдиради. Мантиқий кесим-предикат (P) предметга хос хусусиятни, муносабатни билдиради. Предикатда ифодаланган билимлар ҳисобига субъект ҳақидаги тасаввур бойитилади. Ҳукмнинг субъект ва предикати унинг терминлари деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |