I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet113/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Тасаввуфий йўналиш. Янги давр ахлоқшунослигида тасаввуфий йўналишнинг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада нақшбандия тариқатининг кенжа бўғин мутафаккирларидан бўлмиш буюк турк алломаси Муҳаммад Зоҳид Қутқу (1897–1980) ва унинг шогирди, замондошимиз профессор Маҳмуд Асъад Жўшоннинг (1938–2001) қарашлари алоҳида диққатга сазовор. Муҳаммад Зоҳид Қутқу беш жилдлик «Тасаввуфий ахлоқ« деб номланган фундаментал асарида бошқа ахлоқий масалалар билан бирга жўмардлик тушунчасини, Жўшон эса ўз асарларида нафс ва уни енгиш муаммоларини ўртага ташлайдилар.
Маҳмуд Асъад Жўшон ўз асарларида тасаввуфни бир томондан Аллоҳни билиш, таниш учун, иккинчи томондан ўз нафсини тарбиялаш, руҳий–ахлоқий жиҳатларини тузатиш учун қилинган ҳатти–ҳаракатлар тажассуми деб таърифлайди. У баъзи бир ақидапарастларнинг, тасаввуфнинг Исломга алоқаси йўқ, ҳатто улар бир–бирига қарама–қарши, деган фикрларини кескин рад этаркан, ҳазрати пайғамбаримизнинг мутасаввифлар султони, саҳобаларнинг эса аҳли тасаввуф бўлганини исботлаб беради.
Туркистон маърифатчи–жадидларининг ахлоқий қарашлари ва кейинги даврлар ўзбек ахлоқшунослиги
Туркистон маърифатчилигининг дастлабки босқичларида ахлоқий ғоялар асосан бадиий ва дидактик шаклларда ўз аксини топди. Шу жиҳатдан ўзбек ва тожик халқларининг мутафаккири Аҳмад Донишнинг (1827 – 1897) «Наводир ул–вақое» асари диққатга сазовор. Аҳмад Дониш ўз асарларида бухоро амирлиги давлат тузумини россия давлат тузуми билан солиштириб, уни ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлайди. Айни пайтда, анъанавий ахлоқий тушунчалар билан фикр юритар экан, у адолатни ҳам подшо–ҳукмдор шахсига, ҳам давлат тизимига хос фазилат сифатида олиб қарайди. Агар ҳукмдор адолатли сиёсат юргизса, мамлакат ҳаётининг ҳамма соҳаси учун адолатни мезон қилиб олса, санъатнинг гуллаб–яшнашига йўл очиб берса – халқ ҳаёти фаровон бўлади, фазилатлар кучайиб, иллатлар заифлашади. У, ҳукмдор Донишмандлик фазилатига албатта эга бўлиши лозим, давлатнинг моҳиятини ақл белгилайди, деган хулосага келади: оқилона бошқарилган мамлакат аҳолисигина маърифатли ва юксак ахлоқ эгалари бўла олади.
Қорақалпоқ халқининг буюк мумтоз шоири Бердақ (1827–1900) шеърларида ҳам ўша давр ахлоқий муҳити ўз аксини топади; у ҳам дин пешволарининг ўзлари охиратга ишонмасликларини, товламачилик, очкўзлик, текинхўрлик иллатларига мубтало бўлганликларини ва бу билан Ислом илдизига болта ураётганликларини қаттиқ танқид остига олади.
Абай. Туркистон халқларини ахлоқий юксаклик ва маърифат воситасида миллий ўзлигини англаш даражасига кўтаришда қозоқ халқининг буюк фарзанди Абай (1845–1908) ахлоқий қарашларининг аҳамияти катта. Абай шеърларида, шунингдек, «Искандар», «Масъуд» достонларида эзгулик, адолат, мардлик, шижоат сингари фазилатлар ўрнини иллатлар эгаллаб бораётганидан, халқнинг яхшилик билан ёмонликни фарқлай олмайдиган даражага тушиб қолганидан фарёд чекади:
Анбар Отин. Туркистон маърифатчиларларининг яна бир йирик намояндаси Дилшоднинг шогирди Анбар Отиндир (1870–1914). Унинг ахлоқий қарашлари лирик–фалсафий шеърларида ва «қаролар фалсафаси» (1910) рисоласида ўз аксини топган.
Анбар Отин ҳам инсон ахлоқий даражасини ақл, илм–маърифат билан боғлайди ва ижтимоий тараққиётга ақлий ҳамда ахлоқий юксаклик орқали эришиш мумкин, деган ақидага амал қилади. Унинг асарларида ахлоқсизлик ботқоғига ботиб бораётган жамият танқид қилинади, шариат ва тариқат намояндаларининг айниб кетганлиги, бойлардан инсоф кўтарилганлиги ҳақидаги фикрлар мардона илгари сурилади. «Муқимийга», «Мингбоши кал омил ҳажви», «Олимжон ҳожи таърифи» каби шеърларида ана шу йўналишни кўриш мумкин. Танқидий–бадиий шаклдаги бу йўналиш «Қаролар фалсафаси» рисоласида фалсафий–таҳлилий шакл касб этади.
«Қаролар фалсафаси» асари асосан бир–бирининг зидди бўлмиш икки муаммо – ижтимоий адолат ва ижтимоий зулм тушунчаларига бағишланган. Рисола кўп ўринларда фалсафий–мажозий талқинлардан иборат. Чунончи, рисола давомида, айниқса унинг биринчи фаслида, қора ва оқ рангларнинг мажозий ҳамда ботиний моҳияти ўзига хос тарзда ифодаланади.
Абдулла Авлоний. Туркистон маърифатпарварлари орасидаги яна бир мутафаккир таълимшунос, педагог ва ахлоқшунос абдулла Авлонийдир (1887–1934). Унинг ХХ аср бошларида Туркистонда машҳур бўлган «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ« (1913) асари ахлоқий муаммоларга жадидчилик нуқтаи назаридан ёндашиши, кўпчиликка тушунарли тилда ёзилгани билан ажралиб туради. Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида анъанавий–фалсафий ёндашув бўлмиш антропологик нуқтаи назар бўртиб кўзга ташланади.
Абдурауф Фитрат. Туркистон маърифатчилари ахлоқшунослигида том маънодаги миллий қаҳрамонимиз Абдурауф Фитратнинг (1884–1938) «Нажот йўли» («раҳбари нажот») асари ва, айниқса, «Оила ёки оила бошқариш тартиблари» (1914) китоби алоҳида ўрин тутади. Аввало, шуни айтиш керакки, «Оила» ўзгача бир шиддатли услуб билан ёзилган. Унда ҳам танқидий руҳ, ҳам даъват руҳи кучли. Фитрат она–Туркистонни озод кўришни истайди, бунинг учун ҳар бир Туркистонлик оила, ахлоқ, аъмол ва эрк ўчоғи бўлмоғи лозим. Мутафаккир янги оилани ана шу тартибда қуришга даъват этади. Ҳар жиҳатдан соғлом бўлган оила етиштирган фарзандларгина миллатни юксакка кўтара олишини, уни истибдоддан қутқаришини айтади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish