I маъруза машғулотлари


Этиканинг асосий категориялари, тамойиллари ва меъёрлари



Download 0,56 Mb.
bet115/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

4. Этиканинг асосий категориялари, тамойиллари ва меъёрлари
Этика фанининг асосий категориялари. Ахлоқшунослик фанида қўлланиладиган барча тушунчаларни уч гуруҳга бўлишни мақсадга мувофиқ. Буларнинг биринчиси – ахлоқий билиш билан реал ҳаёт ўртасидаги энг муҳим алоқа ва муносабатларни инъикос эттирувчи, ахлоқ илмининг мезонини ифодаловчи тушунчалардир; уларни биз ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари ёхуд категориялари сифатида олиб қараймиз. Нисбатан қамровли иккинчи гуруҳ тушунчаларини – ахлоқий тамойиллар, учинчи гуруҳни эса ахлоқий меъёрлар деб тақдим этамиз.
Муҳаббат айнан ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқшуносликнинг бош мезоний тушунчасидир.
Муҳаббат бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз «ҳисса»сига эга. Шу жиҳатдан атоқли тасаввуфшунос Нажмиддин комилов: «жуда кўп ирфоний тушунча–истилоҳларнинг шарҳи муҳаббатга бориб тақалади», – дер экан, айни ҳақиқатни айтади. на эзгуликни, на яхшиликни, на ватанпарварликни, на инсонпарварликни муҳаббатсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Муҳаббатнинг объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. У – Аллоҳми, ватанми, ёрми – муҳаббат эгасига ундан–да гўзалроқ нарса йўқ. Айни пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севиши табиий. Дейлик, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат ватанга, инсониятга муҳаббатни инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. Зеро, «ўз–ўзича», «якка», «худбин» муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. Инсон ўзи ўзгага айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади.
Муҳаббат ҳам, этикадаги кўпгина тушунчалардек, «жуфтлик» хусусиятига эга, унинг зидди – нафрат. Нафрат тушунчаси, албатта, муҳаббат сингари кенг қамровли эмас. У аксил муҳаббат тарзида намоён бўлади, объектдан четлашишни, ундан бегоналашишни тақозо этади. Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушдаги тор, «майда» кўринишидир. Нафратнинг уларга нисбатан «йириклиги» унинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлигидир.
Эзгулик ва ёвузлик. Асосий тушунчалар орасидаги яна бир жуфтлик – эзгулик ва ёвузлик; эзгулик ахлоқшуносликдаги энг муҳим категориялардан. Эзгулик – инсонга энг кучли маънавий лаззат бағишлайдиган, уни ижтимоий шахсга айлантириб, ҳақиқий бахтга олиб борувчи фазилат; шахсни комилликка, жамиятни эса юксак тараққиётга етказувчи юксак қадрият.
Эзгулик ва унинг зидди ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт мезонлари билан ўлчанмайди, улар ҳам муҳаббат сингари қамровли ва ижтимоийлик хусусиятига эга. Эзгуликнинг ахлоқий идеал билан боғлиқлиги шундан. Шу туфайли у амалиётда қаҳрамонлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, жасурлик сингари тамойилларни ўз ичига олади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish