2. Мантиқнинг асосий қонунлари
Формал мантиқнинг асосий қонунлари. Формал логика қонунлари деб фикрлар ўртасидаги шундай алоқага айтамизки, бунда мантиқий ўзгаришларни ҳар қандай конкрет фикр мазмуни билан қанчалик алмаштирсак ҳам тўғри (ҳақиқий) муҳокама ҳосил бўлаверади. Формал логиканинг асосий қонунлари айният, зиддият, учинчиси мустасно, етарли асос қонунларидир.
Айният қонуни. Бу қонунга кўра бир муҳокама доирасида ишлатиладиган ҳар бир тушунча, термин бир маънода, яъни ўз маъносида ишлатилиши керак. Агар фикрлар бир ҳил хажмга эга бўлса, айтилган фикрлар хажм жиҳатдан ўзгармай қолса, айнан фикрлардир.
Айният қонуни А – А дир (А=А) формуласига асосланади. Масалан, “Фалсафий қонунлар” ва “Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий қонунлари” тушунчалари бир-бирига тенг, айнандир.
Агар фикрлар ўз маъносида ишлатилмаса, у чалкаш фикрга олиб келади ва айният қонуни бузилади.
Масалан, бировни алдаб хато гапирган одам ёлғончидир.
Ахмедов бировни тан олиб рост гапирди
Демак у ёлғончи эмас.
Бу хулоса хато. Чунки бу ерда айният қонуни бузилмоқда. Биринчи асосда умуман ёлғон гапирадиган одам тўғрисида гап кетса, иккинчи асосда шу онда ёлғон гапирмаган одам тўғрисида кетади.
Зиддият қонуни. Айни бир нарса ёки ҳодиса ҳақида билдирилган икки қарама-қарши фикр айни бир вақтнинг ўзида айни бир нисбатда тўғри бўла олмайди.
Зиддият қонуни А ҳам В, ҳам В эмас бўла олмайди формуласи орқали ифодаланади.
Учинчиси мустасно қонуни. Бу қонунга кўра билдирилган икки қарама қарши фикрнинг бири албатта тўғри, иккинчиси албатта нотўғри, учинчисига, учинчисига ўрин йўқ бўлади.
Етарли асос қонуни. Ҳар қандай фикр етарли асослар билан исботланиши шарт. Унинг формуласи: “В тўғри, чунки у А асосга эга”.
Тушунча. Тушунчанинг турлари
Тушунча предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир.
Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи томонларга, хусусиятларга айтилади. Ҳар бир предмет оламдаги бошқа предметлар билан (бевосита ёки билвосита) алоқада бўлганлиги учун кўп белгиларга эга. Уларнинг баъзилари фақат битта предметга хос бўлган, унинг индивидуал, яккалик белгиларини ташкил қилса, бошқалари предметнинг маълум бир гуруҳига тегишли бўлиб, умумий белгилар ҳисобланади. Масалан, ҳар бир киши фақат ўзигагина хос бўлган руҳий кечинмалар ва шу каби индивидуал белгиларга эга. Шунинг билан бирга кишиларнинг маълум бир гуруҳига (меҳнат жамоаси, миллат ва шу кабиларга тегишли) ёки барча кишиларга (меҳнат қилиш, фикр юритиш қобилиятлари, ижтимоий муносабатларда иштирок қилиши ва шу кабилар) хос бўлган умумий белгиларга эга.
Индивидуал ва умумий белгиларнинг баъзилари предметнинг мавжуд бўлиши учун зарур бўлиб, унинг табиатини, моҳиятини ифодалайди. Бундай белгилар предметнинг муҳим белгилари дейилади. Масалан, давлатнинг мавжуд бўлиши унинг ўз майдони, аҳолиси, ҳокимият органларига эга бўлишини тақоза этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |