I маъруза машғулотлари


Оддий ва мураккаб мулоҳазалар, уларнинг таркиби ва турлари



Download 424,93 Kb.
bet92/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

2. Оддий ва мураккаб мулоҳазалар, уларнинг таркиби ва турлари.
Ҳукмлар тузилишига кўра оддий ва мураккаб бўлади. Оддий ҳукм деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. Таркибидан икки ёки ундан ортиқ ҳукмни ажратиш мумкин бўлган мулоҳазаларга мураккаб ҳукм дейилади. Масалан, «Мантиқ илмини ўрганиш тўғри фикрлаш маданиятини шакллантиради» деган мулоҳаза оддий ҳукмни ифодалайди. «Мантиқ илми тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганади», деган мулоҳаза мураккаб ҳумкмдир. Бу мулоҳазанинг таркиби икки қисмдан: «Мантиқ илми тафаккур шаклларини ўрганади» ва «Мантиқ илми тафаккур қонунларини ўрганади», деган икки оддий ҳукмдан иборат.
Оддий ҳукмлар сифати ва миқдорига кўра турларга бўлинади. Сифатига кўра тасдиқ ва инкор ҳукмлар фарқланади. Ҳукмнинг сифатини vантиқий боғлама белгилайди. Тасдиқ ҳукмларда белгининг предметга хослиги, инкор ҳукмларда, аксинча, хос эмаслиги кўрсатилади. Масалан, «А. Орипов Ўзбекистон Республикаси Мадхиясининг муаллифидир»-тасдиқ ҳукм, «Математика ижтимоий фан эмас»-инкор ҳукм. Миқдорига кўра оддий ҳукмлар якка, умумий ва жузъий ҳукмларга бўлинади. Бунда субъектда ифодаланган предметларнинг сони, яъни унинг ҳажмидан келиб чиқилади.
Якка ҳукмларда бирорта белгининг предметга хослиги ёки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. Масалан: «Ўзбекистон Республикаси мустақил давлатдир», «Ахмедов тарихчи эмас».
Умумий ҳукмларда бирорта белгининг якка предметлар синфининг ҳаммасига ёки ундаги ҳар бир предметга тааллуқли ёки тааллуқли эмаслиги ҳақида фикр баён қилинади. Масалан: «Ҳар бир инсон бахтли бўлишни ҳоҳлайди», ва «Ҳеч бир ақлли одам вақтини беҳуда сарфламайди».
Жузъий ҳукмларда бирорта белгининг предметлар тўпламининг бир қисмига хос ёки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. Масалан: «Баъзи файласуфлар нотиқдир». «Кўпчилик талабалар дангаса эмас». Жузъий ҳукмларда «баъзи» сўзи «ҳеч бўлмаса биттаси, балки ҳаммаси» деган маънода қўлланилади. Шунга кўра «Баъзи тошлар тирик мавжудот эмас», деган ҳукм чин бўлади, чунки ҳеч бир тош тирик мавжудот эмас.
Маълум маънода якка ҳукмларни умумий ҳукмлар билан тенглаштириш мумкин. Чунки ҳар икки ҳукмда ҳам тўпламдаги предметларнинг ҳар бирига нимадир тааллуқли ёки тааллуқли эмас, деб кўрсатилади. Якка ҳукмларда эса бу тўплам биргина предметдан иборат бўлади.
Мулоҳазаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашда ва баъзи бошқа ҳолатларда оддий ҳукмларнинг миқдор ва сифати бўйича бирлашган классификацияси (асосий турлари) дан фойдаланилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Умумий тасдиқ ҳукмлар.
2. Умумий инкор ҳукмлар
3. Жузъий тасдиқ ҳукмлар
4. Жузъий инкор ҳукмлар

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish