I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet110/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Абу Наср ал-Форобий (870 – 950) Арасту изидан бориб, фалсафани иккига – назарий ва амалийга бўлади ҳамда ахлоқшуносликни амалий фалсафа таркибига киритади. Ахлоқий муаммолар унинг «Бахтга эришув йўлини кўрсатувчи китоб», «Бахтга эришув ҳақида», «Давлат арбобининг ҳикматлари», «Фозил одамлар шаҳри» сингари асарларида кўтарилган. Уларда инсон бахти энг асосий муаммо сифатида ўртага ташланади. «Бахт – ҳар бир инсон интиладиган мақсад, зеро, у муайян комиллик ҳисобланади», – дейди Форобий. Айни пайтда аллома ўз қарашларида фазилатга ҳам жуда катта ўрин беради.
Форобий ҳаёт ва мамот муаммосига ҳам батафсил тўхталади. Унинг фикрига кўра, фазилатли киши ўлим туфайли бахтни орттирувчи хатти–ҳаракатларни кўпроқ амалга ошириш имкониятларидан маҳрум бўлади. Шунинг учун унинг ўлимдан қўрқиши бошқаларникидан бутунлай ўзгача: у ўлим туфайли улкан бир ёвузлик қурбони бўлаётганидан эмас, балки яхшиликни камроқ қилишга маҳкум эканидан чўчийди. Фазилатли одам ўлган ёки ўлдирилганда, у эришган бахтга ҳавас қилиш лозим, унга эмас, балки ундан ажралиб қолган ҳамшаҳарларининг ҳолига йиғлаш керак бўлади.
Ўрта асрлар ахлоқшунослигида райлик (эронлик) мутафаккир Абу Бакр Ар-Розий (865 – 925) таълимоти ўзига хос ўрин эгаллайди. Унинг ахлоқий қарашлари «Лаззат», «Фалсафий ҳаёт тарзи», «Руҳий табобат», «Бахт ва фаровонлик белгилари» сингари китобларида акс этган.
Ар–Розий ахлоқшуносликни инсонда хушхулқликни тарбиялаш ва бадхулқликни йўқотиш йўллари ҳамда усуллари ҳақидаги фан деб билади; у кишини ақл билан иш кўришга, меъёрида лаззатланишга, ўз эҳтиросларини жиловлаб, лаҳзалик лаззатга умрини бахш этмасликка ўргатади.
Темурийлар даври ахлоқшунослигида Навоий нинг назари тушган аллома, унинг замондоши Ҳусайн воиз Кошифийнинг (1440 – 1505) сиймоси алоҳида диққатга сазовор. Хондамирнинг таърифига кўра, у «маъқул ва махсус илмларнинг барчасидан тўла нафланган ва баҳраманд бўлган киши». Кошифийнинг ахлоқшуносликка доир энг машҳур асари «Ахлоқи Муҳсиний»дир. Ҳусайн Бойқаронинг ўғли, марв ҳокими шаҳзода Муҳсин мирзога бағишланган бу китобда Кошифий ахлоқшуносликнинг жуда кўп тушунчаларига шарҳ беради, уларни жонли, ҳаётий мисоллар, шунингдек, қадимги ҳикоятлар асосида талқин этади.
Кошифий адолат тушунчасига, айниқса, батафсил тўхталади ва уни ўзига хос шарҳлайди. Мутафаккир адолатни инсоннинг энг яхши фазилати, адолатсизликни эса ёмон одамлардаги энг ёмон иллат тарзида тақдим қилади. Шунингдек, кошифий адолатнинг ижтимоийлик хусусиятини ҳам назардан қочирмайди: адолат натижасида мулк боқий, мамлакат бой–бадавлат, кентлару шаҳарлар обод бўлади. Зулм эса мамлакатни таназзулга олиб келади. Кошифийнинг фикрига кўра, жамият табақалари бир–бири билан мустаҳкам ижтимоий боғлиқликка эга: агар жамиятда адолат ҳукм сурмаса, заифлар йўқолади, заифларсиз эса зўравонларнинг ҳам бўлиши мумкин эмас. Яъни адолатсиз тузумда жамият инқирозга учрайди. Адолат – инсоний жамиятни бахт–саодатга олиб борувчи йўл.
Ўрта асрлар мусулмон шарқи минтақаси тафаккурида ахлоқнинг моҳиятини тушунтирувчи ва ахлоқийликни тарғиб этувчи машҳур пандномалар – халқ ичида кенг тарқалган бадиий – дидактик асарлар ҳам ўзига хос ўрин эгаллайди. Улар учун умумий бўлган хусусият, бу – ахлоқий меъёрларни, тамойилларни, ахлоқий маданият омилларини кўпчиликка тушунарли, ранг–баранг шаклларда, қизиқарли ҳикоятлар орқали китобхонга етказиш. Шу жиҳатдан пандномалар асрлар мобайнида ахлоқий тарбиянинг ўзига хос шарқона воситаси сифатида хизмат қилиб келди ва ҳозир ҳам хизмат қилмоқда.
У бизда «Калила ва Димна» номи билан машҳур, ўзбек тилига бир неча бор таржима қилинган. Асарни ўқиганда кўз олдимизда икки дунё намоён бўлади: бири – инсоф, адолат, диёнат, ҳалолликка суянган, ахлоқий фазилатларнинг тажассуми бўлмиш инсонлар дунёси, эзгулик олами, иккинчиси – ёлғонни, қаллобликни, мунофиқликни, худбинликни касб қилиб олган, иллатлар тажассуми бўлган одамлар дунёси, ёвузлик дунёси. Ана шу эзгулик ва ёвузлик орасидаги кураш асарнинг ўқ томирини ташкил этади. Унда ахлоқийлик асл бахт, ахлоқсизлик инсон учун ҳалокат гирдоби экани ажойиб ҳикоятларда, масалларда ўз аксини топади.
«Қутадғу билиг» 13000 мисрани ўз ичига олган ахлоққа, сиёсатшуносликка доир монументал асар. Уни туркий халқларнинг ахлоқий қомуси деб аташ мумкин. Китобда эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик, ҳалоллик ва ҳаромлик сингари тушунчалар батафсил қаламга олинади. Уларнинг моҳияти образли, бадиий юксак мисраларда, шеърий ҳикматларда, мақолларда очиб берилади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish