I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet111/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Юсуф Хос Ҳожиб таърифидаги эзгу одам шундайки, унинг барча қилмиши ва йўриқлари халққа фойда ва манфаат беради. Барчага бирдек яхшилик қилади, лекин эвазига улардан мукофот миннатини қилмайди. Эзгу одам ўз манфаатини кўзламайди, бошқалар манфаатини ўйлайди, бошқаларга келтирган фойдасидан ўзига манфаат тиламайди. Тўғрилик эса одам учун жуда керакли сифат, у одамийлик демакдир. Инсоннинг қадр–қимматини ҳам мутафаккир инсонийликда, одамгарчиликда деб билади: одам қадрли эмас, одамгарчилик қадрли, одам ноёб эмас, одамгарчилик ноёб, деган фикрни илгари суради.
Кайковуснинг «Қобуснома» асарида ҳам ана шу жиҳатларга эътибор қилинади. Айни пайтда, «Қобуснома» инсон ҳаёти ва фаолиятининг деярли барча томонларини қамраб олувчи ўгит – кўрсатмалардан иборатдир. Унда меҳмонга бориш, меҳмон кутиш, савдогарчилик одобларидан тортиб, чавгон ўйини – спортчи одобигача қаламга олинади. Кайковус ахлоқийликка эришув икки хил – табиий, туғма ва тарбия орқали рўй беришини айтади. Шу билан бирга ахлоқий тарбия ҳар икки ҳолатда ҳам шарт эканини таъкидлайди.
Шарқона пандномаларнинг энг машҳури, шубҳасиз, шайх Муслиҳиддин Саъдийнинг (1184 – 1292) «Гулистон» асаридир. Жаҳонда бу асар таржима қилинмаган бирор – бир маданий тил бўлмаса керак. Ўзбек тилига у биринчи марта буюк ўзбек мумтоз шоири сайфи саройи томонидан xiv асрда таржима қилинган.
Саъдий, биринчи навбатда, одамлар қиёфасидаги эзгулик ва ёвузликнинг ўзаро муносабатларини очиб беради. Оддий муомала одобидан тортиб, юксак ахлоқий тамойилларгача ана шу муносабатларни акс эттиришга хизмат қилади. Мутафаккир шоир инсон ахлоқийлигини, эзгуликни ўзгалар манфаатини ўз манфаатидан устун қўйишда, одамларга қайишишда кўради; илмий тил билан айтганда, Саъдий, инсон инсон учун восита эмас – мақсад, деган ғояни илгари суради. Ёвузликлар ичида у, айниқса, ёлғонни қаттиқ қоралайди: «ёлғон гапирмоқ ҳам, – дейди шоир, – ҳанжар зарби кабидир: жароҳат тузалса–да, изи қолади».
Темурийлар даврида яратилган энг ажойиб ва ўзига хос пандномалардан бири, бу – Хондамирнинг (1481 – 1535) «Макоримул–ахлоқ» («яхши хулқлар») асари. Унинг ўзига хослиги шундаки, ундаги қаламга олинган барча фазилатлар бир буюк инсон – Алишер Навоий қиёфаси мисолида очиб берилади, талқин этилади. Унда бўлган воқеалар, ҳикоятлар, латифа ва мутойибаларга ўралган Навоийнинг ахлоқий ҳаёти кўз олдимизда гавдаланади, гавдаланганда ҳам фақат ўз замонаси учун эмас, балки барча замонларга намуна бўла оладиган ахлоқий идеал тарзида юз кўрсатади.
Ўрта асрлардан кейин ҳам пандномалар яратиш анъаналари давом этди. Ана шундайлардан бири – ўзбек мумтоз шоири Гулханийнинг (XVIII аср иккинчи ярми – XIX аср бошлари) «Зарбулмасал» асари. Асарнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, унинг асосий қаҳрамонлари – ўз қиёфаларида ахлоқсизлик иллатларини мужассам этган салбий образлар. Ана шу усул билан инсонларни инсоф, адолат ва диёнатга, ҳалоллик ва софдилликка чорлайди.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish