I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet112/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Ғайризўравонлик. Маълумки, ёвузликни йўқотиш, тўғрироғи, камайтириш, заифлаштириш барча даврларда ҳам асосий ахлоқий муаммо бўлиб келган. Қадимги дунёдаги ва ўрта асрлардаги шарқ мутафаккирлари ёвузликни кучсизлаштиришнинг йўли – унга қарши ёвузлик билан жавоб бермаслик, деб билганлар. Бундай ёндашувни қадимги ҳиндлар ва хитойларда (йўга, жайнчилик, буддҳачилик, даочилик), насронийликдаги исо алайҳиссалом даъватларида, мусулмонликдаги тасаввуф намояндаларида кўриш мумкин. Лекин бу даврларда ёвузликка ёвузлик билан жавоб бермасликни фақат сабр–тоқат, Худога ташлаб қўйиш орқали амалга ошириш мумкин деб билганлар.
Лекин аввалги даврлардаги бу қарашларнинг моҳияти чидам ва бардош билан чекланган бўлса, XIX асрнинг иккинчи ярмида бошланган ҳамда ҳозирги пайтда муваффақиятли давом этаётган ёвузликка қарши зўравонлик кўрсатмаслик ана шу сабр–бардош, чидам орқали бўйсунишни эмас, балки курашишни тақозо этади. Ана шу янгиланган, моҳияти ўзгарган ахлоқий йўналишнинг ибтидосида XIX аср мутафаккири америкалик файласуф–ахлоқшунос ҳенри дэйвид Торо (1817–1862) туради. Бу йўналиш доирасида ке–йинчалик, ХХ аср бошларида лев толстой (1828–1910), кейинроқ буюк ҳинд мутафаккири ва жамоат арбоби Моҳандис Карамчанд Ганди (1869–1948), америкалик руҳоний, файласуф, жамоат арбоби Мартин Лютер Кинг (1929–1968) сингари мутафаккирлар изланиш олиб бордилар.
Ҳаётга эҳтиром. ХХ асрда вужудга келган яна бир йўналиш – ҳаётга эҳтиром ахлоқий таълимоти машҳур олмон файласуфи, шифокори Алберт Швайтсер (1875–1965) номи билан боғлиқ. Унинг «Маданият ва ахлоқ» деб аталган фундаментал китобида ҳаётнинг юксак маъносини тан олиш ва барқарор этиш асосий тамойил сифатида кўзга ташланади. Швайтсернинг ўзи ҳам бутун умри давомида ана шу тамойилга амал қилди. Фалсафа фанлари доктори, илоҳиёт бўйича улкан мутахассис, машҳур мусиқашунос ўзига ланг очилган оврўпа университетларига қиё боқмай, Марказий африка чангалзорларида одамларни даволаш учун яна талаба бўлиб тиббиёт факультетини тугатади ва габонга бориб, умрининг охиригача ҳаётга эҳтиром ғоясини амалда исботлаб яшайди.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish