32
тизимнинг муҳим хусусияти коммуникациялар ва тармоқли ҳисобларнинг кенг
қўллаб-қувватланиши мавжудлигидир. Бу тизим одатда ишчи станциялар ва
серверларга ўрнатилади ва у мураккаб вазифаларни юқори унумли серверларда
бажариш учун талаб қилинувчи ишончлилик ва кўламлиликни таъминлайди.
Unixнинг муҳим хусусияти бу тизимни турли-туман компьютерларда
бажарилиши қобилиятидан иборат. Unix бошқаруви деганда бажарилувчи
амалий дастурлар компьютердан компьютерга кичик ўзгаришлар билан
кўчирилиши мумкин.
Unix операцион тизими айнан юзлаб буйруқларга эга, кучли, аммо
мураккаб бўлади. Шунинг учун фойдаланувчининг графикли интерфейслари
ишлаб чиқилади. Бу тизим вазифа ѐки дискли кенглик сингари тизимли
ресурслардан фойдаланишни юклаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун
жуда яхши мослашмаган. Хавфсизликка баъзи хатарлар мавжуд, чунки бир
неча вазифалар ва фойдаланувчилар биргина файлларга бир вақтда киришга
рухсат олишлари мумкин. Етказиб берувчилар Unixнинг бир неча турли-туман
версияларини таклиф қиладилар, улар бирга ишлай олмайдилар, натижада бу
тизимнинг универсаллик даражаси чекланган.
Linux операцион тизими Unixга ўхшайди ва Intel, Motorola, Alpha, SPARS
ва Mips процессорлари билан таъминланган компьютерларда бажарилади.
Ҳозирги вақтда Linuxни Интернетдан (бепул) юклаш ѐки ғоятда арзон нархга
харид қилиш мумкин.
Linux операцион тизими очиқ дастлабки кодга эга дастурга мисол бўлади,
у билан ишлашда компьютердан барча фойдаланувчилар дастлабки кодга бепул
кира оладилар, бунинг натижасида улар уни хатоларни бартараф этиш ва
яхшилашларни киритиш мақсадида модификацияланиши мумкин. Ушбу
дастурлар маълум компания ѐки алоҳида шахснинг мулки бўлмайди.
Дастурловчи ва фойдаланувчилардан ташкил топган глобал тармоқ дастурни
бошқаради ва уни нотижорат асосида модификациялайди. Ташкилот ойнасида
ташкилот қандай қилиб бу янги операцион тизимлардан фойдаланишдан фойда
ола бошлаши баѐн этилади.
Apple Macintouch компьютерлари учун мўлжалланган MAC OS
операцион тизими, ўзида кўп вазифалик, кучли мульtimeдиа ва тармоқли
имкониятларни
жамлайди
ҳамда
сичқон
билан
бошқарилувчи
фойдаланувчининг графикли интерфейсига эга. Бу операцион тизимнинг янги
имкониятлари Интернет ва Wоrld Wide Webга уланиш, ахборотларни кўриб
чиқиш ва нашр қилишни таъминлайди; Java-апплетлардан фойдаланишни
таъминлайди ҳамда тегишли ахборотларни веб-браузер ойнасида тўғри акс
эттириш мақсадларида хитой, япон, корейс, ҳинд, яҳудий ва араб шрифтларида
юклашни амалга ошириш имконнии беради. Apple операцион тизимининг энг
янги авлоди, Маc ОS Х операцион тизими, Unixга асосланган, бу унга қўшимча
ишончлилик беради, жуда катта график имкониятлар ҳамда очиқ кодга эга
дастурнинг хусусиятларини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: