И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


-расм. Саноатнинг ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

10.5-расм. Саноатнинг ахборот тизимлари 
 
Сотиш, ишлаб чиқариш, молия ва логистика каби алоҳидаги бизнес-
жараѐнларни интеграциялашиши туфайли ташкилот мижозларнинг сўровларига 
самарали жавоб қайтириши, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 
режалаштириши ва еткезиб беришларнинг арзон ва самарали занжирини 
яратиши мумкин. Фақат талабга эга товарлар, бутловчилар ва хомашѐни 
омборларда узоқ муддат сақламасдан, бирданига керакли миқдорда ишлаб 
чиқариш имконияти пайдо бўлади. Товарларга нархлар ва уларнинг сифати 
ҳақидаги маълумотларни ишлаб чиқиш учун ахборот тизимларидан 
фойдаланишда компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларига талабни 
оширишлари мумкин. 
Саноат тармоқлари бутун соҳа кўламдаги ахборот тизимларини бир-
бирлари билан боғлайдилар. Горизонтал тармоқлар фирмаларни битта соҳа 
доирасида боғлайдилар, вертикаллари – корхоналар тармоғини уларнинг 
етказиб берувчилари билан боғлайдилар.
Ишлаб 
чиқариш 
Ҳисобхона 
Ходимлар 
ресурслари 
Сотишлар ва 
маркетинг 
Молия 
Бизнес-жараѐн
 
Бизнес-жараѐн 
Бизнес-жараѐн 
Барча ташкилий даражалардаги 
бизнес-жараѐнлар 
И
С 
Т 
Е 
Ъ
М
О 
Л 
Ч
И
Л 
А 
Р 
И
С 
Т 
Е 
Ъ
М
О 
Л 
Ч
И
Л 
А 
Р 


108 
10.5. Корпоратив тизимларнинг афзалликлари ва камчиликлари 
Ахборотли корпоратив тизимлар барча асосий бизнес-жараѐнларни битта 
компьютер иловасида интегациялашга имкон берадилар, аммо бунда кўпгина 
мураккабликлар вужудга келадилар. 
Ахборот тизимлари бутун ташкилот фаолиятини мувофиқлаштиришни 
яхшилашлари, унинг ишининг самарадорлигини оширишлари ва муҳим 
қарорлар қабул қилишга ѐрдам беришлари мумкин бўлса ҳам, уларни 
лойиҳалаштириш ва татбиқ этиш баъзида жуда ҳам қийин иш. Улар нафақат 
янги технологияларга катта инвестициялар киритишни талаб қиладилар, балки 
бизнес-операцияларнинг кўпчилигида фундаментал ўзгаришларга олиб 
келадилар. Компанияларга ахборотларни тўсиқсиз тарқатишни таъминлаш учун
бизнесни олиб бориш усуллариги ѐндашишни тубдан қайтадан кўриб чиқишга 
тўғри келади. Ходимлар янги мажбуриятларни бажариш ва янги маъсулиятни 
ўзларига олишга кўникишлари керак. Бунда уларга вақт ва меҳнатни 
сарфланишини талаб қилувчи янги мураккаб дастурларни ўзлаштиришга тўғри 
келади. Шундай қилиб, янги ахборот тизимларидан фойдаланиш корхоналар 
олдига мураккаб вазифалар: татбиқ этишнинг узоқ ва қиммат турувчи жараѐни, 
бизнес-жараѐнлар одатига ўзгартиришлар киритиш, ишларни олиб боришнинг 
афзалликлари ва камчиликларини таҳлил қилишни қўяди.
Корпоратив ахборот тизимлари билан ишлашдаги қийинчиликларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

татбиқ этишдаги қийинчиликлар; 

дастлабки юқори харажатлар ва бўлғуси афзалликлар;

эгилувчанликни йўқлиги; 

стратегик салоҳиятни амалга оширилиши.
Бу муаммоларни мазмунини барафсироқ кўриб чиқамиз. 
Татбиқ 
этишдаги 
қийинчиликлар. 
Корпоратив 
ресурсларни 
режалаштириш тизимларини татбиқ этиш ҳар қандай компания фаолиятида 
жиддий ўзгаришларга олиб келади. Гап нафақат техник янгиликлар киритиш, 
балки барча операцияларга янгича ѐндашиш ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, 
компаниянинг ташкилий тузилмаси ҳам ўзгармасдан қолмайди. Бундай 
тизимларни татбиқ этувчи фирмалар жараѐнларни стандартлаштириш, минглаб 
ходимларни қайта ўқитиш ва асосий бизнес-жараѐнларни қайта қуришга тайѐр 
бўлишлари керак, бунинг устига у жорий иш билан параллель равишда 
ўтказилиши керак. Йирик компанияда янги тизимни татбиқ этиш жараѐни 
учдан беш йилгачани эгаллаши мумкин. Бўлғуси меҳнат ва моддий харажатлар 
ҳақида нотўғри тасаввурга эга ташкилотлар ресурсларни режалаштириш 
тизимини татбиқ этишда муаммоларга дуч келиши ѐки уни яратиш ва созлашда 
хатоларга йўл қўйиши мумкин, бу, ўз навбатида, уларга исталган натижаларга 
эришишга имкон бермайди. 
Дастлабки юқори харажатлар ва бўлғуси афзалликлар. Саноатнинг 
ахборот тизимларини татбиқ этишнинг қиймати юқори, аммо бунда бўлғуси 
харажатларнинг рақамлари ҳамма вақт аниқ бўлмасалар ҳам, улар олдиндан 
ҳисоблаб чиқиладилар. Бунда бундай тизимдан фойдаланишдан бўлғуси 


109 
афзалликлар ҳамма вақт ҳам, айниқса уларни яратиш жараѐнинг бошида, аниқ 
эмаслар, чунки барча фойдалар дарҳол – тизим «тўлиқ куч билан» ишга 
тушгунга, ходимлар ўқитишдан ўтган ва олинган билимларни амалда қўллашга 
ўргангунларига қадар номоѐн бўлмайдилар. 
Эгилувчанликни йўқлиги. Ахборот тизимларининг дастурий таъминлаш, 
қоидага кўра, жуда мураккаб ва у билан ишлашга ўрганиш жуда ҳам осон эмас, 
айниқса корхонада уни инсталлаштириш ва созлашни билувчи малакали 
мутахассислар етишмаган вақтда. Бу дастурлар корпоратив бнзнес-жараѐнлар 
билан яқиндан боғдиқдирлар. Дастурий таъминлашдаги энг кичик 
ўзгаришларда ҳам кўпинча бутун тизимни қайта қуришга тўғри келади –
интеграциянинг юқори даражаси туфайли амалда фақат алоҳидаги жараѐнларга 
хизмат кўрсатувчи элементларни ўзгартириш мумкин эмас. Янги авлод ахборот 
тизимлари етарлича қаттиқ тузилмаси билан ўз диди бўйича қайта қуриш 
мумкин бўлган эскиларидан фарқларга эга, шунинг учун дастлабки таҳлил ва 
ҳисоблашларга катта эътибор қаратиш керак. 
Стратегик салоҳиятни амалга ошириш. Компаниялар, агар корпоратив 
ресурсларни режалаштиришнинг стандарт дастурлари томонидан қўллаб-
қувватланадиган умумлаштирилган модуллардан фойдаланишга эга бизнес-
жараѐнларни интеграциялаш рақиблар устидан устунликни олишга имкон 
берувчи бизнесни олиб боришнинг янги ноѐб методикасини яратиш 
имкониятини бермаган ҳолда, қўйилган стратегик мақсадларга эришишни 
бажара олмайдилар. Агар ахборот тизими компания бизнесини олиб боришнинг 
асосий тамайиллари билан бирга бўла ололмаса, унда уни татбиқ этишдан 
режалаштирилган фойдани олишга эришиш даргумондир. Корхоналарнинг 
ахборот тизимлари бошқарув ва қарорларни қабул қилиш учун маъсул 
хизматларни марказлаштиришни кўзда тутади, бу баъзи бир фирмалар учун 
ноқулай бўлиши мумкин. Ахборот тизимларини интеграциялашнинг юқори 
даражасига муҳтож бўлмаган компаниялар мавжуд.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish