И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


Корпоратив тизимлар томонидан қўллаб-қувватланадиган



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
Корпоратив тизимлар томонидан қўллаб-қувватланадиган
бизнес-жараѐнлар 
Ишлаб чиқариш жараѐнлари, улар ўз ичига захираларни бошқариш, харид 
қилиш, етказиб бериш, ишлаб чиқаришни режалаштириш, материалларга 
эҳтиѐжларни режалаштириш ҳамда корхоналар ускуналарини қўллаб-қувватлашни 
оладилар.
Ҳисобхона ва молиявий жараѐнлар, улар ўз ичига дебиторлар ва
кредиторларни ҳисобга олиш, нақд маблағларни бошқариш ва башорат қилиш,
товарлар/харажатларнинг ҳисоби, асосий китоб ва молиявий ҳисоботларни оладилар.
Сотишлар ва маркетинг жараѐнлари, улар ўз ичига буюртмаларни ишлаб 
чиқиш, нархларни ташкил қилиш, етказиб беришлар, счѐтларни ѐзиб бериш, 
сотишларни бошқариш ва режалаштиришни оладилар. 
Ходимларни бошқариш жараѐнлари, улар ўз ичига ходимларни маъмурий 
бошқариш, иш вақти, иш ҳақини ҳисобга олиш, ходимларни режалаштириш, 
фойдаларни ҳисобга олиш, ишга киришга номзодларни кузатиб бориш ҳамда хизмат 
сафарлари ҳақидаги ҳисоботларни оладилар


99 
Ахборот тизимлари ташкилотларга бизнес-жараѐнларнинг айрим 
элементларининг самарадорлигини уларни қайта кўриб чиқиш ва
рационализациялаш йўли билан оширишга кўмаклашишалари мумкин. 
Аммо бизнес-жараѐнларни қайта қуришни ўйлаган ҳолда таҳлил қилиш 
ва режалаштиришни талаб қилади. Нотўғри ва тўлиқ бўлмаган бизнес-
моделлардан фойдаланишда натижа тескари бўлиши мумкин. Шунинг учун 
компания раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган энг муҳим қарорлардан 
бири бизнес-жараѐнларни модернизациялаш усулларини танлаш эмас, балки 
унга зарур бўлган жараѐнларнинг ўзини тўғри танлашдир.
10.2. Мижозлар ва етказиб беришлар занжирчалари билан ўзаро 
муносабатларни бошқариш 
Электрон тижорат, глобаллашув, киберкорпорацияларни пайдо бўлиши 
ва ривожланиши компаниялар раҳбариятини мижозлар ва етказиб беришлар 
занжирчаларини бошқарувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлар билан 
боғлиқ жараѐнларни стратегик қайтадан кўриб чиқиш заруратига олиб келган. 
Ҳозиоги вақтда истеъмолчилар Интернетдан нархлар ва рақибларнинг 
маҳсулотлари ҳақидаги ахборотларни олиш учун фойдаланишлари мумкин. 
Яшаб қолиш учун компаниялар ўз маҳсулотларининг сифатини ошириш ва 
қийматини пасайтиришнинг янги йўлларини қидириб топишлари керак. 
Кўпчилик фараз қиладики, муаммони ҳал қилиш буюртмачилар билан ишлаш 
ва сотиш ва етказиб беришларнинг тўғри тизимларини ташкил қилиш соҳасида 
ѐтади. 
Аввал корхоналарнинг барча бизнес-жараѐнлари бир-бирларидан 
ажратилган ва истеъмолчилар ҳақидаги умумий маълумотлардан деярли 
фойдаланилмасди. Буюртмачи ҳақидаги баъзи бир ахборотлар унинг шахсий 
ҳисоб ѐзувида сақланиши мумкин эди. У ҳақидаги бошқа маълумотлар 
сотишлар бўлимида бўлишлари мумкин эди (мижозлар томонидан харид 
қилинаѐтган товарлар). Бу барча ахборотларни аниқ мижознинг «образ»ни 
яратиш учун биргаликда йиғишнинг ҳеч қандай имконияти йўқ эди. Мижозлар 
билан ўзаро муносабатларни бошқариш бўйича воситалар бу муаммони 
буюртмачи билан боғлиқ барча бизнес-жараѐнларни интеграциялаш ва ҳар хил 
коммуникацион каналлар (телефон, электрон почта, алоқанинг симсиз 
қурилмалари ва Интернет)дан ахборотларни жамлаш йўли билан ҳал қилишга 
имкон берадилар. Бундай тузилма 10.1-расмда тасвирланган. 
Ушбу турдаги яхши ўйлаб топилган тизимлар ўзларида кўпчилик 
манбалардан олинган буюртмачлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирадилар 
ва фойдаланувчилар ихтиѐрига кучли таҳлилий воситани тақдим этадилар, бу 
қуйидагилар каби саволларга жавоб беришга имкон берадилар: у ѐки бу 
буюрмачи компания учун қандай қийматга эга (у қанча «туради»); ким бизнинг 
доимий мижозимиздир (товарни янги мижозга сотишга харажатлар ушбу 
маҳсулотни эски мижозга сотишга харажатлардан ўртача олти марта ошиб 
кетади); қайси буюрмачилар энг фойдалидирлар (қоидага кўра, фирманинг 80-
90% фойдасини 10—20% мижозлар шакллантирганлар); қандай товарлар ва 


100 
хизматларни энг йирик буюрт-мачилар харид қиладилар. Олинган жавоблардан 
янги мжозларни жалб қилиш, сервис сифатини ошириш, буюртмачилар 
истакларини аниқ белгилаш ҳамда энг фойдали мижозларни ушлаб қолишда 
фойдаланилади.
Етказиб беришлар занжирчаларини бошқариш. Товарни буюртмачига 
жуда тез ва кичикроқ харажатлар билан етказиб бериш учун фирмалар 
ўзларининг етказиб бериш ва таъминот масаласига тегишли бўлган бизнес-
жараѐнларини рационаллаштиришга ҳаракат қиладилар. Етказиб беришлар 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish