И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Маркшейдерлик иши ва геодезия кафедраси


Ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик фаолиятини тахлили



Download 202,5 Kb.
bet2/7
Sana23.07.2022
Hajmi202,5 Kb.
#844291
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши

1.2 Ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик фаолиятини тахлили
2010 йил 1 январга нисбатан давлат далолатномасига мувофиқ
Бойқозон ҳудудида жойлашган “Рустамхон”Фермер хўжалигининг чегарасида 5,2 га ер майдони бўлиб, шундан 2,2 га-да узумзорлар мавжуд. Бойқозон ҳудудида жойлашган “Рустамхон”Фермер хўжалигининг ер турлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маьлумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган.
1 -жадвал
Бойқозон ҳудудида жойлашган “Рустамхон”Фермер хўжалигининг ер турлари бўйича ажратилганлиги

Ер турлари

Майдони

гектар

умумий
майдонига нисбатан, %

К/х ерларига нисбатан, %

1. Ҳайдалма ерлар, жами
шу жумладан сугориладигани.
Лалми ерлар

  1. Дарахтзорлар: жами

Шу жумладан:
Боғзор
Тутзор
Токзор
Терак

  1. Сув остидаги ерлар

  2. Йўллар,уватдар


2,8

2,2

0,1
0,1




2-БОБ
Ердан фойдаланувчини рўйхат қилиш мазмуни, ҳуқуқи ва мажбуриятлари


2.1 Ердан фойдаланувчини рўйхат қилиш мазмуни, ҳуқуқи ва мажбуриятлари.
Ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан конун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади. Эгаликдаги ёки фойдаланишдаги ер участкасини бошқа шахсларга бериш шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан кейингина амалга оширилади.
Саноат корхоналари, темир йуллар ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр узатиш линиялари, магистрал қувурлар қуриш учун, шунингдек, қишлоқ хўжалики билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон бўлган ерлари берилади. Мазкур мақсадлар учун ўрмон фондига қарашли ерлардан ер участкалари асосан ўрмон билан қопланмаган майдонлар ёки бутазорлар ва арзон баҳо ўсимликлар билан қопланган майдонлар ҳисобидан берилади.
Ердан фойдаланишни рўйхат қилиш асосий (бирламчи) ва жорий (кундалик) турларига бўлинади. Бирламчи рўйхат қилишда янги ердан фойдаланишларни расмийлаштириш, ер рўйхати ҳужжатларига зарур маълумотларни тушириш ва тизимга келтириш бўйича ишлар амалга оширилади. Уни ўтказиш жараёнида ердан фойдаланиш тўғрисида бирламчи ёзув туширилади. Кейинчалик, массивни ривожланиши ва ердан фойдаланишнинг ўлчамлари ва таркибида у ёки бу кўринишдаги қонуний ўзгаришлар бўлади, яъни, ерларнинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлашга зарурият туғилади. Масалан: давлат ва жамоат заруриятлари учун ер ажратилиши натижасида ердан фойдаланишнинг умумий ер майдони, алоҳида ердан фойдаланиш турларининг майдонлари ўзгаради. Бундай ҳол айниқса ердан вақтинчалик фойдаланишда кўп учрайди. Баъзи ҳолларда эса аксинча, ердан фойдаланувчига олдин олинган ер участкаси қайтариб берилади, негаки, энди олдин ажратиб берилган мақсадлар учун ердан фойдаланишка эҳтиёж қолмаган. Бундан бошқа хам қатор қонуний саволлар бўлиши мумкин.
Ердан фойдаланишдаги бундай барча қонуний ўзгаришларни расмийлаштириш ва ушбу ўзгаришларга ҳамда бирламчи рўйхат маълумотларига ва ҳужжатларга зарурий аниқликлар киритиш ердан фойдаланишнинг жорий рўйхати тартиби амалга оширилади. Шу тарзда ер рўйхати маълумотлари доимий равишда шу кун талаб даражасида ушлаб турилади.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари «Ер кодекси»нинг 5-боб 39-моддасида қуйидагича белгиланган:
1) ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;
2) қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулоти ва уни реализация қилишдан олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи;
3) ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
4) ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, аг­ротехника ва бошқа мелиорация ишлари ўтказиш;
5) қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
6) белгиланган тартибда уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, маданий маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш, ер участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларни қайта кўриш ва бузиб ташлаш. Ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бу ишларни ер эгалари билан келишиб амалга оширишга ҳақли;
7) ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) қопланишини ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганида сарфланган харажатларнинг тўланишини талаб қилиш;
8) ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча фойдаланишга ижарага бериш.
Ер эгаси бўлган фуқаро ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан ким ошди савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни дехқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой куриш мақсадида кредитлар олиш учун гаровга қўйиши мумкин. Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участ­каси мулкдорининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат (Ер кодекси 5 боб 40 модда):
1) ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни мухофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз массив фаолияти натижасида ҳудудда эқологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;
2) ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоклари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;
3) ерларни мухофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг 79-моддасида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириш;
4) ер солиғини ёки ер учун ижара хақини ўз вақтида тўлаш;
5) бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
6) фойдали қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни уларга эҳтиёж қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ёки балиқчилик хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга, мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган холларда эса, белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ярокли ҳолатга келтириш;
7) фойдали қазилма конларини ишлатиш чоғида, шунингдек бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига эгалик қилишга ва фойдаланишга ҳамда мулк этиб берилган (реализация қилинган) ер участкалари ҳудудидан ташқаридаги қишлоқ хўжалик экинзорлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
8) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилан­ган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
9) бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Ер участкаси қайд этилган чегарага ҳуқуқий режимга ва бошқа тавсифларга эга бўлган давлат ер кадастри ҳужжатларида акс эттирилган муайян қисмидир. Ер участкаларига бўлган давлат рўйхат (реестр) ҳуқуқи ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олиш ҳужжатлар тизими бўлиб бунда кўчмас мулкка тегишли бўлган ҳуқуқ ҳамда ер участкаларининг таърифлари ва бошқа юридик маълумотлардир. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхати туман (шахар) ер кадастр дафтарининг асосий қисми ҳисобланади (1-илова).
Кадастр рақами ер участкасига белгилаб олинган индентификацион рақам бўлиб мулк қилиб олинган ёки фойдаланиш юридик ёки жисмоний шахсга ишлатишга ёки ижарага берилган ер участкасига уни мавжуд бўлиб тургунча бириктирилади. Ер участкалари билан боғлик бўлган ишлар қилиш бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ўрнатилади ўзгартирилади бошқага берилади, чекланади ва тугатилади. Ер участкалари билан боғлик бўлган ишлар Ўзбекистон Республикаси фукоралар кодекси ва бошқа қонунлар асосида амалга оширилади.

Download 202,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish