I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet71/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

12.8. Думалатиб резьба ўйиш


Думалатиб резьба ўйиш металл кесиш эмас, балки босим остида амалга оширилади. Бу усулда материал толаси кесилмайди, резьба ўювчи плашкалар ёки роликлар таъсири остида пластик деформацияланади, ушбу плашка ва роликларнинг чиқиқлари ишлов бериладиган метални эзади. Бундай усулда ҳосил қилинган резьба текис, тоза ва зичланган сиртга эга бўлади.
Резьба совуқ ҳолатда думалатиб ўйилади. Буюм материали резьба сифатига катта таъсир қилади: пластик материаллардан тайёрланган буюмларда юқори сифатли резьба ҳосил қилинади; қаттиқ материалларда резьба, айниқса йириги, катта юкланиш билан қувватли дастгоҳларда ўйилади.
Думалатиб резьба ўйишнинг иккита усули мавжуд:
1. Ясси думаловчи плашкалар ёрдамида (12.5-расм).

12.5-расм. Ясси думаловчи плашкалар ёрдамида резьба ўйиш

2. Думаловчи роликлар ёрдамида (уларни баъзан думалоқ плашкалар ҳам деб аталади, 12.6-расм).



12.6-расм. Роликлар ёрдамида резьба ўйиш:
а – битта ролик ёрдамида; б – винтли ариқчали иккита ролик ёрдами;
в – халқали ариқчали иккита ролик ёрдамида
Ясси плашкалар ёрдамида резьба ўйишда ползунга қўзғалувчи плашка маҳкамланадиган махсус дастгоҳлар қўлланилади, дастгоҳнинг конструкциясига кўра ползун плашка билан вертикал, горизонтал ёки қия текисликда илгариланма-қайтма ҳаракатланади.
Резьба ўйишнинг машина вақти
[мин]
бу ерда n - ползуннинг минутига иккиламчи юришлари сони, i-заготовканинг плашкалар орасидан думалаб ўтишлари сони.
Диаметри 5 мм дан 25 мм гача бўлган резьбалар битта ролик билан токарлик ва револьверли дастгоҳларда ўйилади.


12.9. Резьбаларни назоратдан ўтказишнинг усуллари


Резьбали сиртларнинг аниқлиги резьбанинг қуйидаги асосий элементларининг аниқлигига боғлиқ:
1. Резьба профилининг бурчаги. 2. Резьба қадами. 3. Резьбанинг ўрта диаметри. 4. Резьбанинг ташқи диаметри. 5. Резьбанинг ички диаметри. Резьба аниқлигининг асосий мезони ўрта диаметри бўйича ҳисобланади.
Барча ушбу элементларнинг аниқлиги фақат қийматларига нисбатан амал қилиниши билан эмас, яна уларнинг бир-бирига алоқаси нисбати билан ҳам амал қилиниши керак.
Одатда, деталларнинг ташқи резьбаларини резьба чекли ҳалқалари ва скобалари, ички резьбаларни чекли тиқинлар ёрдамида назоратдан ўтказилади.
Паст аниқликдаги резьба қадамини текшириш учун резьба шаблонлари қўлланилади.
Ўрта диаметрини текшириш учун жуда ҳам кенг тарқалган асбоб резьба микрометридир, шунингдек, резьба ўрта диаметрни текшириш учун резьба скобалари ҳам қўлланилади. Резьбанинг учта асосий элементлари ўрта диаметри, профиль бурчаги ва қадамини текширишда универсал микроскоп қўлланилади.


Синов саволлари

  1. Резьбаларнинг қандай турларини биласиз?

  2. Резьбаларни кесиш учун қандай асбоблардан фойдаланилади?

  3. Қайси асбобда резьба кесиш унумли ҳисобланади?

  4. Ташқи резьбаларни метчиклар ёрдамида кесиш мумкинми?

  5. Плашка ёрдамида резьба кесишнинг қандай камчилиги мавжуд?

  6. Резьбаларни жилвирлаш усули қачон қўлланилади?

  7. Қандай ҳолларда думалатиб резьба ўйиш қўлланилади?

  8. Реьба фрезалаш дастгоҳларида дискли фрезалар ёрдамида резьба кесишда асосий вақт қандай аниқланади?

  9. Резбанинг аниқлигини қайси элементлари бўйича белгиланади?

  10. Резьбани текширишда универсал микроскоплардан фойдаланиладими?




Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish