I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Цилиндрик тишли ғилдиракларни тиш йўниш



Download 9,2 Mb.
bet79/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

15.3. Цилиндрик тишли ғилдиракларни тиш йўниш


усулида кесиш

Тиш йўниш деб аталадиган тишларни йўнишнинг янги усули кўп кескичли асбоб сифатида фойдаланиладиган, ўйгич ёрдамида тиш фрезалаш дастгоҳларида цилиндрик тишли ғилдиракларнинг тўғри ва қийшиқ тишларини кесиш учун мўлжалланган.


К
15.3-расм. Цилиндрик червякларга ишлов бериш
есувчи асбобнинг кесиладиган тишли ғилдирак билан тишлашишини иккита винтли тишли ғилдиракнинг тишлашиши деб қараса бўлади, яъни бунда кесиш жараёни амалга ошадиган ҳаракат ҳисобланган тишлар сиртларининг бўйлама сирпаниши рўй беради. Тиш фрезалаш дастгоҳларида червякли фрезанинг ўрнига заготовка ўқига нисбатан бурчак остида ўйгич ўрнатилади (15.2-расм).
Ўйгич ва заготовка бурчаклари шундай танланадики, бунда асбобнинг винтли чизиқлари билан заготовка орасидаги бурчак фарқи нолга тенг бўлмаслиги керак.
Тўғри тишлар қийшиқ ўйгич (15.2-расм, а) билан, қиялик бурчаги 450 бўлган қийшиқ тишлар тўғри тишли ўйгич (15.2-расм, б) билан кесилади.
Бу усулнинг унумдорлиги бир киримли фрезада тиш фрезалаш унумдорлигидан 2-4 марта юқори бўлади.
Тиш йўниш усули билан тиш кесишда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда lа - кесиладиган тишнинг узунлиги, мм; lкес - кесиб олиш узунлиги, мм; lчиқ -кесиб чиқиш узунлиги, мм; Z -кесиладиган ғилдиракдаги тишлар сони; S -заготовканинг бир марта айланишига тўғри келадиган суриш, мм; n - ўйгичнинг мм даги айланишлари сони; Zу- ўйгичнинг тишлари сони.


15.4. Червякларга ишлов бериш


Архимедли, эвольвентли, конволютли ва глобоидли червяклар кенг тарқалган. Архимедли червяклар (15.3-расм, а) кўпинча токарлик дастгоҳларида кесилади, бунда кескичларнинг тўғри чизиқли кесувчи қирралари трапецеиадаль резьбани кесишдаги каби ўқ бўйича кесимда жойлашади.


Б
15.4-расм. Червякларга ишлов бериш
ундай червякнинг винтли сирти торец сирти томонидан архимед спиралини ҳосил қилганлиги учун архимедли червяк деб аталади. Бундай червяклар трапециадаль резьбали оддий винтни эслатади.
Архимедли червяк ўқ бўйича кесимда кескичнинг профил бурчагига тенг бўлган бурчакли тўғри томонли профилга эга бўлади.
Йирик серияли ишлаб чиқаришда архимедли червяклар эгри чизиқли кесувчи қиррага эга бўлган дискли фрезалар ёрдамида фрезаланади (15.4-расм, а).
Бундай червяклар модулига қараб ҳар бир томонига 0,1-0,2 мм кесиш чуқурлигида дискли конусли ёки тарелкасимон думалоқ жилвир тошлар ёрдамида жилвирланади (15.4-расм, г). Кичик модулли червяклар резьба жилвирлаш дастгоҳларида ёки 15.4-расм, (д) да кўрсатилганидек, махсус мосламага эга бўлган токарлик дастгоҳларида жилвирлаш мумкин. Бундай мослама ёрдамида йирик модулли червякларни ҳам жилвирлаш мумкин.
Эвольвентли червяклар (15.4-расм, б) винтли эвольвентли сирти асосий цилиндрининг радиуси катталигида, кесувчи асбобнинг тўғри чизиқли кесувчи қирраларининг сурилишида ариқчанинг ҳар бир томонига алоҳида ишлов бериб токарлик дастгоҳларида кесилади.
Ҳозирги пайтда йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда архимедли ва эвольвентли червяклар тиш кесувчи ўйгичларга ўхшаш думаловчи дискли кескичлар (15.4-расм, в) ёрдамида махсус дастгоҳларда кесилади. Суриш асбоб орқали червяк заготовкаси ўқи йўналишида, заготовканинг ва кескичнинг айланиши ҳисобига амалга ошади.
Ариқчасининг нормал кесимида тўғри томонли профилга эга бўлган червяк конволютли деб аталади (15.4-расм, в). Бундай червякни червяк ариқчасининг ён сиртларига нормал жойлашган кескичлар ёрдамида кесилади.
Глобоидли червякларни кесиш учун тиш фрезалаш дастгоҳида махсус мослама талаб қилинади.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish