I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Шаклдор сиртларга фрезалаш, рандалаш ва сидириш усуллари билан ишлов бериш



Download 9,2 Mb.
bet75/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

14.2. Шаклдор сиртларга фрезалаш, рандалаш ва сидириш усуллари билан ишлов бериш



14.2-расм. Дастгощда нусхакаш быйича фрезалаш схемаси


Фрезалаш. Диск туридаги деталларнинг ёпиқ сиртлари ва ёпиқ бўлмаган тўғри чизиқли - шаклдор сиртлари белги бўйича ёки нусхакаш ёрдамида фрезалаш орқали ишлов берилади. Ишлов бериш, одатда, икки ҳаракат ёрдамида амалга оширилади. Бу ҳаракатларнинг биттасини дастгоҳнинг тегишли техник сурилишидан олинади; иккинчиси-нусхакашдан; нусхакашга ҳар доим ролик босиб турилади (ёки унинг ўрнига детал).


Нусхакаш бўйича фрезалашда асосий ҳаракат бўлиб столнинг бўйлама суриши ёки думалоқ столнинг айланиши ҳисобланади. Охирги усул билан фрезалаш 14.2-расм, (а) да кўрсатилган.
Бу усул ишлов бериладиган деталда тешик мавжуд бўлса, осон бўлади. Бундай тешик бўлмаса, аввал деталнинг биринчи ярми, кейин эса иккинчи ярмига ишлов берилади.
14.2-расм (а) да думалоқ стол (4) да маҳкамланган детал (1) ва нусхакаш (2) кўрсатилган. Ишлов бериш жараёнида червякли узатма (7) ёрдамида стол аста-секин айланади. Стол (4) дастгоҳнинг столи (5) га ўрнатилган бўлиб, у кўрсатилган стрелка К йўналиши бўйича ҳаракатланиши мумкин. Нусхакаш (2) ролик (3) га юк (6) таъсирида босилади.
14.2-расм (б) да издан борувчи тизимнинг схемаси кўрсатилган. Бу шаклдор сиртларни кўплаб фрезалаш дастгоҳида фрезалашда қўлланилади. Издан борувчи бармоқ (ёки ролик 7) нусхакаш (ёки детал) бўйича (6) ҳаракатланади, у асосий йўналишига перпендикуляр йўналишда қўшимча ҳаракат олади. Бармоқнинг қўшимча ҳаракати нусхакаш-ўлчовчи механизм (5) орқали кучайтирувчи мослама (4) га таъсир қилади (суюқлик, ҳаво ёки электр таъсирида), у электрон реле ва бошқа махсус қурилма ёрдамида ижро этувчи мослама (3) га нусхакашнинг бармоққа сезиларсиз таъсирини етказади (гидравлик цилиндрлар, электро механик тизимлар ва бошқа). Кенгайтирувчи мослама кесимдаги суриш босимини енгиб ишлов бериладиган детал (1) столи билан биргаликда ёки асбоб (2) билан биргаликда шпиндель каллагини изидан борувчи бармоқнинг қўшимча ҳаракати катталигида суради. Бундай турдаги дастгоҳлар кўп шпинделли қилиб ҳам тайёрланади.

Р
14.3-расм. Нусхакаш ёрдамида шаклдор сиртларни рандалаш:
а – дастгощ столига ырнатилган; б – кронштейнга мащкамланган
андалаш.
14.3-расм (а) да детал (2) нинг йўналтирувчи сиртларидаги мойловчи ариқчаларини бўйлама рандалаш дастгоҳларнинг столи (3) га ўрнатилган нусхакаш (1) ёрдамида рандалаш кўрсатилган.


14.3-расм (б) да деталлардаги (1) бўртиқ сиртларни бўйлама рандалаш дастгоҳнинг столига ўрнатилган мослама (2) нинг кронштейни (3) га маҳкамланган ранда (4) ёрдамида рандалаш кўрсатилган.

Сидириш. Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда баъзи бир шаклдор сиртлар сидиргичлар ёрдамида ишлов берилади.


Оммавий ишлаб чиқаришда майда ва ўртача катталикдаги деталларнинг шаклдор сиртларини юқори унумдорликка эга бўлган каруселли ва тоннелли сидириш дастгоҳларида ишлов бериши мумкин.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish