I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet116/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Синов саволлари



  1. Машиналарни тайёрлаш жараёнида йиғиш қандай аҳамиятга эга?

  2. Йиғишнинг қандай турлари мавжуд?

  3. Индивидуал келтириш тамойили бўйича йиғиш қайси ҳолат учун қўлланилади?

  4. Йиғишнинг қандай ташкилий шакллари мавжуд?

  5. Йиғиш операцияларини концентрациялаш ва дифференциялаш тамойилининг қўлланишини тушунтириб беринг.

  6. Стационар йиғиш қачон қўлланади?

  7. Оқим бўйича йиғиш нима ва унинг неча хил кўриниши мавжуд?

  8. Оқим бўйича йиғишда қандай қурилмалардан фойдаланилади?

  9. Оқим бўйича ҳаракатсиз йиғишни тушунтириб беринг.

  10. Нима учун конвейернинг ҳаракати узлуксиз ва даврий бўлиши мумкин?



ХХVII боб. Йи/иш жараёнларининг ўлчамли ҳисоблари




27.1. Йиғишда ўлчам занжирларини ҳисоблаш

Машинани йиғиш жараёнида деталларини бир-бирига бириктиришда берилган аниқлик чегарасида деталларнинг ўзаро жойлашишини таъминлаш зарур.


Йиғиш аниқлиги деганда, маҳсулотнинг конструкторлик ҳужжатида берилган параметрларининг қийматига мос тушишини таъминлайдиган қилиб маҳсулотни йиғиш жараёнининг хусусияти тушунилади. Деталларга ишлов беришнинг ва машинани йиғишнинг энг тежамлилигини таъминлайдиган мақбул допускларни аниқлашнинг воситаларидан бири ўлчам занжирларини ҳисоблаш ва таҳлил қилишдир.
Ташкил этувчи звеноларнинг сони учтадан ортиқ бўлмаган қисқа технологик йиғма ўлчам занжирлари максимум ва минимумга тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик тамойили бўйича ҳисобланади.
Конструкторлик ва йиғиш ўлчам занжирлари кўпгина ҳолларда тўрт, беш ва ундан ортиқ ташкил этувчи звенолардан иборат бўлади, шунинг учун ҳисоблаш эҳтимоллик усулида, тўлиқ бўлмаган ўзаро алмашинувчанлик тамойили бўйича амалга оширилади. Бу усулда талаб қилинган аниқлик аввалдан шартлашиб олинган объектнинг қисмига ташкил этувчи звеноларни танлаб олмасдан, келтириш ёки уларнинг қийматини созлашни ўлчам занжирига киритиш орқали таъминланади. Бундай ҳисоблашда деталларнинг айрим қисмлари (одатда, 0,27% гачаси) йиғилмайди ва алмаштиришни талаб қилиш мумкин бўлади.
Эҳтимоллик усули бўйича ҳисоблашда детал допуск майдони ичидаги ҳақиқий ўлчамларининг тақсимланишини ва уларни йиғишда ва механик ишлов беришда турли хилда бирикиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish