Синов саволлари
Механик ишлов бериш технологик жараёнларини нима учун автоматлаштириш зарур?
Автоматик линияни лойиҳалашда зарур бўлган жиҳоз, асбоб ва ускуналарнинг тавсифини қандай омиллар белгилайди?
Автоматик линиянинг қандай турлари мавжуд?
Оммавий ишлаб чиқаришда автоматик линияларни қўллашда технологик жараённи қайси тамойил бўйича қўллаш энг кўп техник-иқтисодий самара беради?
Автоматик линияни лойиҳалашда зарур бўлган жиҳоз, асбоб ва ускуналарнинг тавсифини аниқловчи асосий омиллар нималардан иборат бўлади?
Автоматик линия таркибига қандай дастгоҳ ва қурилмалар киради?
Автоматик линияда зарур бўладиган дастгоҳлари сони ва такт қандай аниқланади?
Автоматик линияда ишлов бериш режими қандай танланади?
Автоматик линияда базалар қайси тамойил бўйича танланади?
Агар операциянинг оператив вақти такт қийматидан анча катта қийматга эга бўлса қандай чора кўрилади?
ХХV боб. Деталларга ишлов беришнинг замонавий усуллари 25.1. Деталларга лазер нури ёрдамида ишлов беришнинг моҳияти
Лазер-электромагнитли нурланишнинг манбаи бўлиб, атом ва молекулаларнинг мажбурий нурланишига асосланган инфрақизил ва инфракўк диапазонда кўринади. "Лазер" сўзи инглизча ''Light amlification bu Stumylated Emission of Radiation" жумла сўзларининг бош ҳарфларидан тузилган бўлиб, "мажбурий нурланиш натижасида ёруғликнинг кучайиши" деган маънони билдиради. Мажбурий нурланиш юқориги энергия сатҳида турган ва қуйи сатҳга ўтишида электронниг квант билан тўқнашиши натижасида содир бўлади. Ёруғликнинг кучайиши биринчи квант, яъни квантни уйғотувчи, атом билан тўқнашганда йўқ бўлиб кетмайди, балки сақланиб қолади ва квант янги туғилган квант билан бирга яна учишда давом этади. Кейин иккала квантнинг ҳар бири актив моддада биттадан, кейин саккизта, ўн олтита ва ҳоказо атомлар билан квантларнинг йўли тугагунча тўқнашади. Шундай қилиб, бу йўл қанча узун бўлса, янада қувватли квантлар уюмини, яъни қувватли ёруғлик нурини биринчи квант туғдиради. Ёруғликнинг бошланғич импульсини биринчи квант эмас, балки кўплаб квантлар ҳосил қилади, демак квантлар уюми ҳам янада қувватли бўлиб боради. Шунинг учун қаттиқ танали лазерларда ингичка узун призма, цилиндр кўринишда, яъни узунлиги қалинлигидан ўн баробар катта бўлган, стержен кўринишидаги актив моддалардан фойдаланилади.
Генераторда ойналар тизими мавжуд бўлади. Ойна торецлари кумуш билан қопланган стержендан иборат бўлади. Торецлари бир-бирига қатъий равишда параллел ва цилиндр ўқига нисбатан перпендикуляр қилиб жилвирланади. Бунда битта тореци ундан ёруғлик тўлиқ қайтиши учун зич қилиб кумуш билан қопланади, бошқаси 90% квантларни қайтариб, 10% ни ўтказиб юборадиган қилиб юпқа қатламда кумуш билан қопланади. Ойналар актив моддада учаётган квантлар бирламчи оқимини кўп карра кучайтириш учун лазер нурини йўналтирадиган қилиб ўрнатилиши зарур. Стерженнинг охиригача учиб борадиган бирламчи оқим ёруғликнинг қувватли оқими бўлишига ҳали жуда ҳам кучсиз бўлади. Бу оқимни ойна стержен торецига улоқтириб ташлайди. Квантлар оқими янги куч йиғиб, орқага катта сакрашлар билан югуради. Чиқадиган ёруғлик бўлагининг қуввати амалий жиҳатдан сезилмайдиган даражада тез ортади.
Қаттиқ танали лазерлар актив моддалар сифатида кристалл ёки диэлектрик, яъни электр токининг ўтказмайдиган моддалардан фойдаланилади. Лазерларнинг ишчи таналарининг материалларидан энг кўп тарқалгани синтетик рубин-алюминийнинг кристалл аксидир, бу материалда алюминийнинг бир қисм атомлари хром атоми билан алмаштирилган бўлади. Хромнинг бу атомлари ишчи тана бўлиб ҳисобланади, улар энергия билан "шиширилади" кейин эса энергияни ёруғлик оқимини кучайтиришга беради.
Лазер нурининг интенсив қиздиришни уйғотиш учун бир жойга йиғиш мумкин. Масалан, фокус масофаси 1 см линза ёрдамида 0,0001 см2 майдонли нуқтага лазер нурини йиғиш мумкин. Лазернинг ёришиши қисқа муддатли бўлганлиги билан ҳар қандай материални, хоҳ у металл, тош ёки керамика бўлсин, ёритилган қисмни эритишга ва парлатиб юборишга етарли бўлади.
Лазернинг жуда қувватли ёритишида, айниқса лазернинг узлуксиз ишлаш вақтида, актив модданинг стержени жуда ҳам қизиб кетади ва уни совутишга тўғри келади. Бундай стерженлар учун ғилоф ўралади, бу ғилофда совутувчи модда циркуляция қилинади. Рубинли лазер, одатда, температураси -196 С о га тенг бўлган суюқ азот ёрдамида совутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |