24.5. Автоматик линияда керак бўладиган дастгоҳлар сонини ва тактни аниқлаш
Автоматик линиядаги дастгоҳлар сони технологик операциялар сони, операцияларнинг давомийлиги ва дастур бўйича аниқланади; автоматик линия бир неча дастгоҳлардан (4-5) ёки бир неча ўнлаб дастгоҳлардан (30-40 ва ундан ҳам ортиқ) ташкил топган бўлиши мумкин.
Ҳар бир ўрин Са бўйича операция бажариш учун зарур бўлган дастгоҳлар сони оператив вақтни ton ишлаб чиқариш тактига нисбатига тенг, яъни:
Сақ ton /
Оператив вақт ton асосий (машина) вақт ta ва ёрдамчи вақт tёр йиғиндисига тенг, яъни tonқtaҚtёр; ёрдамчи вақтга асбобни келтириш ва олиб кетиш учун сарф бўлган вақт, детални қисиш ва бўшатиш учун сарф бўлган вақт, детални навбатдаги ўринга суриш учун сарф бўлган вақтлар киради.
Технологик жараённинг ҳар бир алоҳида операциясини бажариш учун вақт сарфи, тахминан, бир хил ёки каррали бўлиши керак. Бу операцияларни бажаришни синхронлаш ва автоматик линияни узлуксиз ишлашини таъминлаш учун зарурдир.
Агар бирор бир операция такт қийматидан ошиб кетувчи оператив вақтни талаб қилса, зарур бўлган тактга бўйсунишга асосий ёки ёрдамчи вақтни ёки иккаласини қисқартириш орқали эришиш мумкин. Операциялар бўйича машина вақтини қисқартириш ва тенглаш юқори кесиш хоссасига, катта турғунликка ва металл кесишда юқори тезликка чидайдиган кесувчи асбобларни ва тегишли кесиш режимларини танлаш орқали эришилади. Ёрдамчи вақтни камайтиришга, агар асбобни келтиришни ва олиб кетишни жадаллаштириш ва ишлов бериладиган деталнинг ҳаракатини жадаллаштиришнинг имкони бўлсагина эришиш мумкин.
Агар бирор бир операциянинг оператив вақти такт қийматидан анча катта қийматга эга бўлса, керак бўлган тактга буйсуниш учун операцияни қисмларга бўлиш мумкин (масалан, чуқур тешикни қисмлари бўйича пармалаш) ёки дублирловчи дастгоҳни қўллаш орқали унга эришиш мумкин.
Автоматик линиянинг ишлаш такти (яъни, йил давомида ишлаб чиқариш дастури бўйича берилган деталлар сонини таъминлаш учун оқимдан деталларнинг бирин-кетин чиқишини ажратувчи вақт оралиғи) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда -минутига оқимдан деталларнинг чиқиш такти; F-автоматик линия бир сменада ишлаганда бир йилдаги соатларнинг номинал сони (йиллик вақт фонди), соатда, (60F) минутда ёки (3600F) секундда; m-автоматик линиянинг бир суткада ишлаш сменалари сони; D-бир йилда автоматик линияда ишлов бериладиган деталлар сони; kа.л-оқимнинг ҳақиқий ишлаши учун номинал вақт фондидан фойдаланишини ҳисобга олувчи коэффициент.
Автоматик линиянинг ҳақиқий ишлаш вақти (назарий) йиллик номинал соатлар сонидан таъмирлаш учун сарф бўлган, қайта созлаш учун сарф бўлган, асбобни алмаштиришга сарф бўлган, асбобнинг, электр, механик ва бошқа ускуналарнинг носозлиги туфайли тўхтатилишига сарф бўлган, ҳамда техник ва хизмат кўрсатишга сарф бўлган вақтлар ҳисобига кам бўлади. Бу барча вақтларнинг йўқотилиши k коэффициенти билан ҳисобга олинади ва у оқимдаги дастгоҳларнинг сонига қараб 0,65-0,85 га тенг қилиб қабул қилинади.
Линиянинг унумдорлиги линиядан деталларнинг чиқиш қийматига қараб белгиланади.
Линиянинг соатига унумдорлиги Nс (яъни, бир соатда чиқадиган деталлар сони) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Nсқfkа.л/ қfх/
бу ерда f-иш вақтининг соатли номинал фонди, минутига (60 мин) ёки секундига (3600 сек)
k-линиянинг ҳақиқий ишлаши учун вақтдан фойдаланишни ҳисобга олувчи коэффициент;
-минутига ёки секундига линиядан чиқадиган деталлар такти;
fх -иш вақтининг соатли ҳақиқий фонди, минут ёки секунд.
Do'stlaringiz bilan baham: |