22.4. Тишли ғилдиракларнинг заготовкаларига тиш кесилгунга қадар ишлов бериш
Заготовкага ишлов бериш қуйидаги операцияларга бўлинади:
а) тешикка дастлабки ишлов бериш;
б) тешикка якунловчи ишлов бериш;
в) ташқи сиртларга дастлабки токарлик ишлов бериш;
г) ташқи сиртларга якунловчи токарлик ишлов бериш.
Зарур бўлганда, деталнинг ишчи чизмасида кўрсатилган талаблар бўйича тегишли қўшимча механик ишлов бериш операциялари бажарилади (масалан, тишли ғилдирак валидаги шлицалар ёки шпонка ариқчасини фрезалаш, тешикларни пармалаш, резба кесиш ва бошқалар).
Цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдиракларга автомобил, трактор ва дастгоҳсозликда ишлов беришда базалаш тишли ғилдиракларнинг марказий тешиклари ёки аниқ ишлов берилган тешиги бўйича амалга оширилади.
Думли (валикли) цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдираклар марказларда ишлов берилади.
Майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда тишли ғилдираклар револьверли ва токарлик дастгоҳларида ишлов берилади; йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришларда - горизонтал ва вертикал токарлик ярим автоматларда ва қайта созланувчан автоматик линияда ишлов берилади.
Револьверли дастгоҳлардан фойдаланилганда, заготовкага бир томонидан барча ишлов бериш ва бир вақтда тешикларга якунловчи ишлов бериш тўлиқ бажарилади. Бундай технологик созлашнинг схемаси 22.2-расмда кўрсатилган.
22.2-расм. Револьверли дастгоҳда тишли ғилдиракка ишлов бериш учун технологик созлаш
22.3-расм. Бир шпинделли кып кескичли ярим автоматни тишли \илдиракка ишлов бериш учун технологик созлаш
Мураккаб шаклли заготовкаларга бошқа томонидан ишлов бериш ҳам револьверли дастгоҳларда амалга оширилиши мумкин. Детал ишлов берилган сирт бўйича уч кулачокли ўзи марказловчи патронда сиқилади. Агар заготовка оддий шаклда бўлса, бошқа томонига токарлик дастгоҳида ишлов бериш мумкин.
Горизонтал ярим автоматларда тишли ғилдиракларга ишлов бериш учун заготовкада тешик дастлаб пармалаш дастгоҳида пармаланади ва сидириш дастгоҳида якуний ишлов берилади. Кейинги ишлов бериш тешик бўйича заготовкага базалаб, иккита операцияда бажарилади: кўп кескичли ярим автоматларда ташқи сиртларга дастлабки ва якунловчи ишлов берилади.
Бир шпинделли кўп кескичли ярим автоматларда цилиндрик тишли ғилдиракларга дастлабки ва якунловчи ишлов бериш учун созлаш схемаси 22.3-расмда кўрсатилган.
Заготовканинг ташқи сиртларига ишлов бериш кўп кескичли ярим автоматларда, ҳам иккита, ҳам битта операцияда бажариш мумкин. Ишлаб чиқариш дастури катта бўлса, тишли ғилдиракларга ишлов бериш учун кўп шпинделли ярим автоматлар қўлланилади.
Олти шпинделли ярим автоматда созлашнинг бир индексли схемаси билан ғилдиракка ишлов бериш схемаси 22.4-расмда кўрсатилган. /илдиракнинг иккинчи томони худди шундай усулда бошқа дастгоҳда ишлов берилади.
Созлашнинг икки индексли схемаси тишли ғилдиракнинг заготовкасига битта дастгоҳда тўлиқ ишлов беришни кўзда тутади. Тишли ғилдиракнинг заготовкасига саккиз шпинделли ярим автоматда ишлов беришнинг технологик созланиши 22.5-расмда кўрсатилган.
|
22.4-расм. Олти шпинделли ярим автоматни тишли ғилдиракка ишлов бериш учун технологик созлаш
22.5-расм. Саккиз шпинделли ярим автоматни конуссимон тишли ғилдиракка ишлов беришни технологик созлашларни икки индексли схема бўйича созлаш
|
Кўп шпинделли ярим автоматлар учун технологик созлашга келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, бу дастгоҳларда тишли ғилдирак заготовкасига ташқи ишлов беришда базавий тешикка ҳам якунловчи ишлов беришни назарда тутади.
Барча турдаги тишли ғилдиракларга тишни кесишдан олдинги сўнгги операция торецларини жилвирлаш ва якунловчи кесиш ҳисобланади. Бу тишли ғилдирак тешиги ўқига нисбатан торецининг перпендикулярлигини ва тиш кесиш аниқлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |