I. ХИМИЯНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ҚОНУНЛАРИ
1.1. ХИМИЯВИЙ ЭЛЕМЕНТ, ОДДИЙ ВА МУРАККАБ МОДДАЛАР, АЛЛОТРОПИЯ
1. Қуйидаги тарифлардан қайсилари тўғри?
1) атомларнинг турлари элементларникидан кўп;
2) элементларнинг турлари атомларникидан кўп;
3) элементларга масса, зичлик, қайнаш ва суюқланиш температуралари хос;
4) атомлар тўпламига масса, зичлик, қайнаш ва суюқланиш температуралари хос;
А) 1,2 В) 1,3 С) 1,4 Д) 2,4 Е) 3,4
2. Аллотропия ҳодисаси кузатилмайдиган моддани кўрсатинг?
А) кислород В) хлор С) олтингугурт Д) фосфор Е) углерод
3. Элемент бу …
А) модданинг оддий заррачаси В) модданинг бўлинмас заррачаси
С) модданинг майда заррачаси Д) ядрозарядлари бир хил бўлган атомлар туркуми
Е) модданинг элементар заррачаси
4. Алюминий хлоридда қанча элемент бўлса қайси бирикмада шунча элемент бор? А) H2SO4 B) H2S С) O3 Д) Cl2 Е) HClO2
5. Қайси моддаларда аллотропия ҳодисаси мавжуд? 1) углерод; 2) азот; 3) қалай;
4) йод; 5) хлор; А) 1,2 В) 1,3 С) 1,4 Д) 3,5 Е)1,5
6. Қайси моддаларда аллотропия ҳодисаси кузатилмайди? 1) бром 2) кислород
3) углерод 4) қалай 5) фтор 6) фосфор А) 1,3 В) 2,4 С) 3,4 Д) 1,5 Е) 4,6
7. Оддий моддалар қаторини кўрсатинг.
А) Al2O3, HCl, KCl, NH4OH B) HCl, HF, HNO3, H2CO3 C) P4, S8, O2, O3
Д) PH3, H2O, H2S, NaH Е) CO2, CO, NO, NO2
Do'stlaringiz bilan baham: |