32. Своп операцияси бўйича буюртмалар ҳақида тушунча беринг.
“ЎзРВБда валютавий своп операцияларини ўтказиш қоидалари”га мувофиқ буюртма – қатъий андоза кўринишида тузилган, қўшимча тасдиқлашни талаб этмайдиган, ушбу буюртмада белгиланган шартлар бўйича аник (маълум бир) микдордаги инструментни харид қилиш (харид/сотувга буюртма) ёки сотиш (сотув/харидга буюртма) бўйича розилик.
Буюртмалар иккига бўлинади: рақобатли ва рақобатсиз буюртмалар.
Рақобатли буюртма – буюртмада кўрсатилган максимал харид баҳосидан ошмайдиган баҳо бўйича инструментнинг маълум миқдорини сотиб олишга ёки буюртмада кўрсатилган сотувнинг минимал баҳосидан паст бўлмаган баҳо бўйича инструментнинг маълум миқдорини сотишга қўшимча тасдиқлашни талаб қилмайдиган розиликни ифодаловчи буюртма тури.
Рақобатсиз буюртма – буюртманинг энг яхши баҳоси бўйича инструментнинг маълум миқдорини сотиб олиш ва сотишга қўшимча тасдиқлашни талаб қилмайдиган розиликни ифодаловчи буюртма тури.
33. Савдо тизимида валютавий своп битимларини тузиш тартиби қандай?
“ЎзРВБда валютавий своп операцияларини ўтказиш қоидалари” га мувофиқ савдо тизимида своп битимлари тизим доирасида (автоматик) ва тизимдан ташқари тартибда тузилиши мумкин.
Тизим доирасидаги (автоматик) своп битими – савдо давомида икки “манзилсиз” (яъни, битим бўйича аниқ контрагент кўрсатилмаган буюртма) қарама-қарши буюртмаларга асосланиб тузиладиган битим;
Тизимдан ташқари своп битими – томонлари бир-бирини битим бўйича контрагент сифатида кўрсатувчи икки қарама-қарши (муқобил) буюртма асосида савдо давомида тузиладиган своп битими.
«Тизимдан ташқари» битим тасдиқланадиган своп битими ҳисобланади.
Савдолар бошланишидан аввал Савдо тизимида трейдерлар аутентификацияси ўтказилади. Бунда, Савдо тизимига фойдаланувчининг номи (Login) ва пароли киритилади.
Аутентификация ва савдолар очилиш пайтидан бошлаб, трейдерлар Савдо тизимига буюртмаларни киритиш, ҳамда навбатда турган аввал киритилган ижро этилмаган ёки қисман ижро этилган буюртмаларни олиб ташлаш ва/ёки ўзгартириш ҳуқуқига эгадирлар.
Тизим доирасидаги своп битимларини тузишда Савдо тизимига савдо иштирокчилари томонидан рақобатли ва рақобатсиз буюртмалар киритилади
Барча своп битимлари ҳисоб-китоблар Т_0 кодли орқали тузилади.
Савдо тизимига киритилган буюртма мавжуд муқобил буюртмаларга узлуксиз солиштириш амалларини ўтайди. Бунда харид учун буюртмалар доимо сотув буюртмаларига нисбатан муқобил ҳисобланади ва аксинча, сотув буюртмалари доимо харид буюртмаларига нисбатан муқобил ҳисобланади.
Бир-бирига мос муқобил буюртмалар мавжуд бўлганда, тизим доирасида (автоматик) битимининг тузилиши содир бўлади, яъни мазкур буюртмани тақдим этган савдо иштирокчисининг қўшимча розилиги ёки тасдиғи талаб этилмайди.
Своп битими бўйича ўзаро аниқ контрагентини кўрсатган ҳолда тақдим қилинган икки муқобил буюртмаларнинг Савдо тизимида рўйхатга олиниши билан тизимдан ташқари своп битими тузилган ҳисобланади.
Савдо тизимида мос бўлган қарама-қарши буюртмалар навбати мавжуд бўлмаса, бундай буюртмалар келиб тушгунига қадар киритилаётган рақобатли буюртма ё тўлалигича навбатга қўйилади ёки Дилер томонидан буюртма олиб ташланади.
Агар киритилаётган буюртма барча мос келадиган қарама-қарши буюртмалари билан битим тузилганидан кейин тўлалигича ижро этилмаган бўлса, унда унинг қолдиғи ижро этилмаган буюртмалар навбатига қўйилади.
Савдолар вақти мобайнида навбатдаги битим тузилаётганда ўртача тортилган курс миқдори автоматик тарзда ҳар бир асбоб буйича алоҳида қайта ҳисобланади.
Рақобатсиз буюрмалар мазкур савдолар натижасига кўра ўрнатилган ўртача тортилган курс бўйича тузилади. Буюртмалар қониқтирилаётганда уларни Савдо тизимида рўйхатга олинган вақти устунлик жихати инобатга олинади. Тизимда қолган қониқтирилмаган буюртмалар савдолардан олиб ташланади. Бунда охирги қониқтирилган буюртма қисман ижро этилган бўлиши мумкин.
Мазкур қарама-қарши буюртмаларни қониқтириш механизми Савдо тизими савдоларига киритилган барча асбоблар учун ишлатилиши (қўлланилиши) мумкин.
Агар савдолар ёпилиши пайтида тизимда ўртача тортилган курс қайд этилмаган бўлса (яъни битта ҳам битим тузилмаган), унда рақобатсиз буюртмалар Савдо тизимидан олиб ташланади.
Дилерлар битим бўйича бир-бирларини ўзаро контрагент сифатида кўрсатган бўлса, ҳамда бир хил своп пунктлари ва кўрсаткичлар миқдорини ўз ичига олган иккита қарама-қарши буюртма мавжуд бўлгандагина тизимдан ташқари битим Савдо тизимида рўйхатга олинади.
Ўртача тортилган курс ҳисобланаётганда тизимдан ташқари битимлар ҳисобга олинмайди.
Ҳар бир своп битимини тузишда Савдо тизими унга ягона рўйхат рақамини бириктиради ва рўйхатга олади.
Навбатдаги битим тузилганидан сўнг охирги битимнинг жорий курси ва ўртача тортилган курснинг жорий миқдори автоматик тарзда ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |