I-чет эл валютаси бўйича биржа савдоларига оид саволлар


Дилернинг нетто-мажбуриятлари ҳамда нетто-талаблари нима?



Download 199 Kb.
bet7/20
Sana22.07.2022
Hajmi199 Kb.
#837036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
1509427877 Attest.-voprosy-uzbek

Дилернинг нетто-мажбуриятлари ҳамда нетто-талаблари нима?

“Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”га мувофиқ дилернинг нетто-мажбуриятлари - савдо якунларига кўра вужудга келган Дилер мажбуриятларининг унинг талабларидан ошганлигини ифодаловчи бирор-бир валютадаги (сўм ва (ёки) чет эл валютасидаги) пул маблағлари миқдори.


Дилернинг нетто-талаблари - савдо якунларига кўра вужудга келган Дилер талабларининг унинг мажбуриятларидан ошганлигини ифодаловчи бирор-бир валютадаги (сўм ва (ёки) чет эл валютасидаги) пул маблағлари миқдори.



  1. ЎзРВБнинг нетто-мажбуриятлари ҳамда нетто-талаблари нима?

“Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”га мувофиқ ЎзРВБнинг нетто-мажбуриятлари - савдо якунларига кўра вужудга келган ЎзРВБ мажбуриятларининг унинг талабларидан ошганлигини ифодаловчи бирор-бир валютадаги (сўм ва (ёки) чет эл валютасида) пул маблағлари миқдори.


ЎзРВБнинг нетто-талаблари - савдо якунларига кўра вужудга келган ЎзРВБ талабларининг унинг мажбуриятларидан ошганлигини ифодаловчи бирор-бир валютадаги (сўм ва (ёки) чет эл валютасида) пул маблағлари миқдори.


18. Чет эл валюталари бўйича савдолар ўтказишнинг “фиксинг” услуби ҳақида гапириб беринг?

“Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”нинг 19-бандига мувофиқ савдони ўтказишнинг “фиксинг” услуби - савдо тизимида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш учун тақдим этилган буюртмаларнинг умумий ҳажмлари тенглигига эришилганда курсни белгилаш принципига асосланган савдо ўтказишнинг услуби.




19. Буюртмалар ҳақида, шунингдек дастлабки буюртмаларни тақдим этиш ва расмийлаштириш шартлари тўғрисида гапириб беринг?

“Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”га мувофиқ буюртма - қатъий андоза кўринишидаги, чет эл валютасини сотиш ёки сотиб олиш бўйича розиликни қўшимча тасдиқлашни талаб этмайдиган шаклдаги ҳужжат. Ушбу қоидаларда буюртмалар дастлабки, бошланғич ва қўшимча буюртмаларга бўлинади:


Дастлабки буюртма - “ЎзРВБда банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари” билан белгиланган муддатларда олдиндан банклараро савдо сессияларида биржа битимларини тузиш учун тақдим этилган буюртма;
Бошланғич буюртма - савдолар бошланишида Савдо тизимига киритиладиган буюртма;
Қўшимча буюртма - бошланғич буюртмада кўрсатилган биржа инструментининг хариди ва (ёки) сотуви миқдорини ўзгартириш учун Савдо тизимига киритиладиган буюртма.
“Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”нинг 20-бандига мувофиқ савдоларни ўтказишдан бир кун олдин Дилерлар ЎзРВБга соат 9-00 дан 13-30 гача чет эл валютасининг хариди ва(ёки) сотуви учун дастлабки буюртмаларни тақдим этишлари шарт.
Дастлабки буюртма расмий бланкда расмийлаштирилган, имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар имзолари (Дилерлар томонидан олдиндан тақдим этилган, биринчи ва иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқидан фойдаланувчи мансабдор шахслар имзоларининг намуна варақчасида кўрсатилган имзолар), ҳамда асосий (ёки гербли) муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт. Раҳбар шахсларга вақтинча биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик варақча раҳбар томонидан имзоланади ва муҳр қўйилади.
Дилернинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда, янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим этилади.
Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар Дилернинг юридик йиғмажилдига тикилади.



Download 199 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish