Бино қурилишда шартномавий-жорий нархларни қўлланиш амалиёти ва ресурслар қиймати таҳлили
Ушбу ўрганилаётган 7 қaватли турар жой биносида бажарилган қурилиш ишларининг смета ҳисоби учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ” асосида жорий нархларда смета харажатлари ҳисобланган.
Шу билан бирга Низомга мувофиқ харажатлар сметасининг тушунтириш ёзувида сметани тузиш шартлари келтирилган ва ушбу шартларга мувофиқ жорий нархларда ресурслар сметаси шакллантирилган.
Қурилиш ишлари сметасини тузиш бўйича тушунтириш ва 7 қaватли турар жой биноси” нинг қурилиш ишлари ҳисоби:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261- сонли “Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида” Қарорига асосан;
Олдинги 12 ой учун статистика маълумотлари асосида бир ой учун ҳисоблаб чиқилган минтақа бўйича қурувчиларнинг ўртача йиллик иш ҳақи, ойига сўм Тошкент шаҳри Статистик бошқармаси маълумотлари асосида 1509.2325м.сўм;
Пудратчининг бошқа харажатлари 18.86 % қабул қилинган;
Материаллар ва конструкциялар нахлари Ўзбекитон Республикаси қурилиш ишлаб чиқаришида қўлланилаётган материла-техник ресурсларининг жорий нархлари Каталоги асосида қўйилган;
Транспорт харажатлари 3%, ягона ижтимоий тўлов миқдори 25 %, жами қурилиш ишлари жорий нархларда минг сўмни ташкил қилади.
-жадвал Жорий нархларда сметани шакллантиришда ҳисобланган
ишлар ҳажми ва 2017 йилнинг 1 квартали учун тасдиқланган кўрсаткичлар
Объектнинг меъёрий меҳнат сарфи (Т)
|
30624.077
|
Киши / соат
|
олдинги 12 ойучун статистика маълумотлари
асосида, бир ой учун ҳисоблаб чиқилган минтақа бўйича қурувчиларнинг ўртача йиллик иш ҳақи, сўм./ой (Змс)
|
1509.2325
|
Мингс ум/ ой
|
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ахолини
ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги маълумотлари бўйича соатларда, иш вақтининг ўртача ойлик фонди (Ф)
|
168,75
|
соат
|
Ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдорини ҳисобга олувчи коэффицент (Ксс)
|
1,25
|
коэфф.
|
Машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари (Сэм)
|
22504.501
|
минг.с ўм
|
Қурилиш материаллари, буюмларига харажатлар
|
1117659.683
|
минг.с ўм
|
Конструкциялар
|
00000
|
минг.с ўм
|
Ускуналар, мебеллар ва инвентарлар харажати
|
00000
|
минг.с ўм
|
Материлларини транспортда ташиш харажатлари
|
3
|
%
|
Конструкцияларни транспортда ташиш харажатлари (ШНК 4.01.16-09 п.4.6 И 5.4)
|
3
|
%
|
Ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар:
|
1. Вақтинчалик бино ва иншоотлар
|
1,2
|
%
|
2. Қишки қимматлашув
|
0,2
|
%
|
Ускуналарни ташиш ва ижтимоий тўлов, йўл фондларга ажратма харажатлари
|
2
|
%
|
Банк кредитини фоизлари (асосланган ҳисоб китобга мувофиқ)
|
0
|
минг.с ўм
|
Таваккалчилик коэффиценти (фоизда)
|
0
|
%
|
Пудратчининг бошқа харажатлари (Пп)
|
18.86
|
%
|
Буюртмачининг бошқа харажатлари бўлимлар бўйича
|
0
|
минг.с ўм
|
Буюртмачининг бошқа харажатлари (ШНК 4.01.6-09 п4.14) (Пз % да ифодаланади)
|
0
|
%
|
Қурилиш объектини суғурталаш харажатлари
|
0,32
|
%
|
Таъмирлаш ишлари ҳисобини ташкил этиш бўйича жорий нархлардаги кўрсаткичлар давлат стасистика органлари ва
Давархтекқурилиш қўмитаси томонидан 2017 йилнинг 1 квартали учун тасдиқланган (2.3-жадвал илова сифатида келтирилган) жорий кўрсаткичлар асосида тузилади.
Мазкур ҳисобда эгри харажатлар таркибига кирувчи ускуналарни ташиш,ижтимоий тўлов, йўл фондларга ажратмаларҳисобига 2% маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлсада, смета қиймати йиғма ҳисобидан кўриниб турибдикий бу харажатлар амалда ҳисобланмаган. Шунингдек, қурилиш қийматига навбатдаги йилда қурилиши нархининг ошишини индекси прогнозига қараб аниқланадиган таваккалчилик коэффициенти қўлланилмаган.
Мазкур объектнинг илк бор давлатимиз раҳбари ташкббуслари билан бунёд этилаётганлигини инобатга олиб мазкур бинога банклар томонидан ажратилган кредитлар фоизи ва таваккалчилик коэффиценти ҳам ҳисобланмаган.
Юқорида келтирилган объект смета қийматини таҳлил қиладиган бўлсак, “2 қавати савдо ва хизматлар соҳасига тегишли объектлардан ташкил топган 7 қaватли турар жой биноси”нинг лойиҳа хужжатлари яъни ишчи лойиҳаларга асосан “ресурс усули” билан қилинганлиги таъкидлаш керак.
Таҳлил қилинаётган объект сметаси қийматини асосий икки харажатли гуруҳга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.Бунда объект сметаси кўрсаткичларини таҳли қилишда харажатларни қуйидаги катерогияларга ажратиш мумкин:
Қурилиш материаллари харажатлари ;
Эгри харажатлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |