I bob. Kimyo fani o’qitishda interfaol ta’lim metodlari va didaktik o’yinlardan foydalanish metodikasiga oid adabiyotlar tahlili


Kimyo fanini dunyo mamlakatlarida o’qitilish mazmun va mohiyati



Download 196,5 Kb.
bet3/9
Sana20.06.2022
Hajmi196,5 Kb.
#678600
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Kimyo fanini dunyo mamlakatlarida o’qitilish mazmun va mohiyati
Malayziyada kimyo ta'limi mustaqillik davridan beri milliy ta'lim tizimining asosiy bo’g’inida turadi. Kimyo birinchi boʻlib oʻrta maktabda oʻqitila boshlangan, lekin 1982 yilda Yangi Boshlang'ich maktab o'quv dasturi joriy etilganda "Inson va uning muhiti" ning bir qismi sifatida boshlang'ich sinfdan o’qitila boshlandi. O'rta maktab o'quv dasturida kimyoviy ta'lim Integratsiyalashgan shakllar uchun birlashtirilgan fan o'quv dasturida davom ettirildi. Birdan uchgacha bo’lgan sinflarda qo’shimcha fan sifatida, to'rtinchi va beshinchi sinflarda umumiy fan sifatida kimyoning bir qismi o’qitiladi. Oltinchi sinfda o’quvchilar kimyoni alohida fan sifatida o'qishni davom ettiradi.
Hindiston 900 millionga yaqin aholisi bo'lgan ulkan davlatdir. 31 shtat aholisi 20 xil tilda gaplashadi. Natijada ta'lim tizimini butun mamlakat bo'ylab bir xillikka olib kela olmadi. Turli davlatlarga maktab ta'limi namunasi ozmi-ko'pmi o'xshashdir. O’rta maktabda kimyo 9 - 10 - snflarda amaliy mashgulotlar bilan birga o’tiladi. O’rta maktabda kimyo fani 2 yil o’tiladi. So'nggi bir necha o'n yilliklar davomida kimyo juda ko’p sohalarda yutuqlarga erishdi. Yangi nazariyalar paydo bo'ldi va ko'plab murakkab asboblar ishlab chiqildi, ular asosan asosiy kimyoning rivojlanishi uchun xizmat qiladi. Asosiy tamoyillar va tuzilmaviy kontseptsiyaning keng qamrovli qo'llanilishi biologiya, tibbiyot, geologiya ovqatlanish va oziq-ovqat fanlari, muhandislik fanlari va texnologiyaning deyarli barcha sohalarida katta ta'sir ko'rsatdi.
Япон мактабларининг энг ўзига хос жиҳати уларда ўқувчиларининг ўта масъулиятлилигидир. Япон мактабларида ҳам ўқитилиш тартиби 6-3-3 йиллик кўринишда бўлади. Бошланғич ва ўрта мактаб текин бўлсада, ўқувчилар етарли даражада ўзлаштира олмаганликлари сабабли қўшимча таълим берадиган пуллик мактабларга қатнайдилар. Бу оила бюджетининг ўртача ҳисобда 20% ига тўғри келади. Япон ёшларини тинимсиз олға интилишга мажбур қиладиган мотивация бу “энг зўр бўлиш” хоҳишидир. Япон мактабларида кимё фани алоҳида эмас, балки табиий фанлар таркибий қисми сифатида ўқитилади.Табиий фан деганда геология(ер ҳақидаги фан), физика, биология, кимё фанлари тушунилади. Кичик ўрта мактабда ҳафтасига 3 соатдан табиий фан ўқитилади. Бир соат дарс 50 минутдан иборат. Бу ўқитувчиларга мавзуни тушунтириб, мустаҳкамлашга улгуришга ёрдам беради. Мамлакат ёшлари кимё фани ва саноатини айнан хавфли, қийин соҳа сифатида кўрадилар. Шунинг учун ўқувчиларнинг бу фанга қизиқишлари кундан-кунга пасайиб бормоқда. Японияда кимё фанининг ривожланиш тарихини ўрганар эканмиз, урушдан кейинги йилларда ўз таназзулини бартараф этишни ўйлаган давлат, ўша даврдаги энг талабгир бўлган соҳалардан бири кимё соҳасининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратди. Япония ҳукумати ўзи эҳтиёжманд бўлган моддаларни хомашёлардан ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган соҳа кимё саноатига катта куч ва маблағ ажратишди. Бу ҳолат 1970-йилда мамлакатда юзага келган энергетик кризис давригача давом этди. Кимёвий ишлаб чиқариш ва кимё саноати чиқиндиларининг инсоният саломатлигига жиддий салбий таъсирини инобатга олиб соҳага бўлган қаршилик юзага кела бошлади. Хомашёларга бўлган асосий эҳтиёж қондириб бўлингач, энди табиат муҳофазаси биринчи ўринга кўтарилди. Бежизга мамлакатнинг кимё саноати ҳақида гапирилмади, чунки мактабларда кимё фанига бўлган қизиқиш мамлакатда кимёвий ишлаб чиқаришга бўлган қизиқиш билан пропорционал тарзда ривожланиб борди. Мамлакат ёшлари орасида охирги йилларда “Куйю”-қийин, “Куманоу”-кир, “Кукен”-хавфли соҳа ва фанлардан қочиш ҳолати кузатилмоқда. Мамлакат ёшлари кимё фани ва саноатини айнан хавфли, қийин соҳа сифатида кўрадилар. Шунинг учун ўқувчиларнинг бу фанга қизиқишлари кундан-кунга пасайиб бормоқда.
Японияда йилдан-йилга туғилиш кўрсаткичи пасайиб бораётганлиги сабабли мактаб ёшидаги ўқувчилар сони қисқариб бормоқда. Натижада мактабларда ишлайдиган кўпчилик ўқитувчиларга давлат ойлик маошини камайтиришни талаб этади ёки ишдан бўшаш шартини қўяди. Шу сабабли ўқитувчиларда масъулият ва фидоийликни пасайтирмаслик учун синфларда ўқувчилар сонини қисқартиришга қарор қилинди. Ҳозирда синфларда 40 нафардан эмас, 25 нафардан бола таҳсил олмоқда.
Япония мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларни улар қизиқадиган фанларга қараб соҳалар бўйича ўқитиш ҳақида фикрлар берилмоқда. Ўқувчилар ўз асосий эътиборини келажакда ўзи эгаллайдиган соҳа йўналишидаги фанларга қаратади. Кимё фани эса уларнинг наздида бундай талабгир фан саналмайди.
Яратилган дарсликларда ўқувчиларнинг фикрлашига ёрдам берадиган топшириқлар кам учрайди. Дастур ва дарслик орасида тафовутлар мавжуд. Дарсликда 50 та тажриба берилган бўлсада, дастурда соатлар камлиги учун 10 соат ажратилган. Синфларда аълочи ва қолоқ ўқувчилар бўлишини инобатга олиб, ягона дарслик қабул қилинмаган. Кичик бошланғич синфларда табиатшунослик дарслиги 200 бетдан иборат бўлиб, унинг 12 бети ранглидир.
Японияда моддаларга ном беришдан кўра, улардаги иссиқлик жараёнларига ва массавий ҳисоб-китобларга кўп эътибор қаратилади. Ўрта мактабда кимё қийинлигига кўра иккита даражага бўлинади. Биринчи даражада кимёвий моддаларнинг таркиби ва тузилиши тушунтирилади. Иккинчи даражада эса, моддаларнинг табиатда даврий айланиши, сув, эритмаларнинг водород кўрсаткичи, атмосфера таркиби, ҳаво, ёниш реакциялари, органик бирикмаларнинг классификацияси, озиқ-овқат кимёси: оқсил, ёғ, углеводлар, табиий ва сунъий толалар, нефть, углеводородларнинг табиий манбалари, табиий ва синтетик каучук, углероднинг даврий айланиши каби тушунчалар ўқитилади.
Хитой мактаблари асосан 6-3-3 йиллик тизимга асосланган бўлиб, бунда кейинги бакалавриат босқичи 4-5 йилни, магистратура ва докторантура таълими эса 3-5 йилни ташкил қилади. Хитой мактабларининг энг ўзига хос жиҳати бу улардаги устозларнинг ниҳоятда дарсларни қаттиққўллик билан олиб боришларидир.
Кимё фани 6 йиллик бошланғич таълимдан бошлабоқ табиатшунослик фани негизида ўқитила бошланади. Бошланғич мактабда кимё фанидан фақатгина базавий билимлар берилади. Буларга кислород, азот, нефтъ, эриш, эрувчанлик ва уни ошириш, сув ва уни тозалаш усуллари, ёнилғилар, ҳаво ва унинг таркиби ҳақидаги тушунчаларни киритишимиз мумкин. Ўқувчилар асосан кимёвий жараён ва тажрибаларни кузатадилар ва хулосаларини ёзиб борадилар. Бошланғич таълимда ўқитиладиган табиатшунослик фанининг 11%ини кимёвий билимлар ташкил қилади.
Ўрта мактаблар Хитойда 3 йиллик бўлиб, унда асосан нисбатан мураккаброқ кимёвий билимлар ўқитилади. Ўрта мактабнинг дастлабки йилида ўқувчилар кимёвий муаммоларни тушуниш, табиат ва атроф-муҳитга кимёвий ишлаб чиқаришнинг таъсирини ўрганиш билан шуғулланадилар. Ўрта мактабда кимё фани ҳафтасига 3 соатдан jami 96 soat, bошланғич мактабда кимё haftasiga 2 soatdan jami 140 soat ўқитилади. Агар ўқувчи фанни ўзлаштиришга қийналадиган бўлса, ёки унда фанни чуқурроқ ўрганишга эҳтиёж бўлса, улар ҳафтасига яна бир соат қўшимча дарсларга қатнашишлари мумкин бўлади. Ўрта мактабда ҳам кимё фани табиий фаннинг таркибий қисми сифатида ўрганилиб, бунда кичик ўрта мактабда кимёга 8 та боб ажратилган бўлади.
Boshlang'ich maktab uchun kimyo darsligi quyidagi boblardan iborat:

So‘z boshi




1-bob: Havo va kislorod

5 -bob: Uglerod va uning birikmalari

2 -bob: Molekulalar va atomlar

6 -bob: Temir

3 -bob: Suv va vodorod

7 -bob: Eritmalar

4 -bob: Kimyoviy tenglamalar

8 -bob: Kislotalar, asoslar va tuzlar

Йиллар ўтиши билан таълим жараёнига қўйилган талаб, ишлаб чиқаришдаги кимёвий ютуқлар, ўқувчилар дунёқарашидаги ўзгаришлар ўқув дастурини ҳам ўзгартириб туришни талаб қилади. Хитойда ўқув дастури ишлаб чиқиш учун мактаб ва олий таълимдаги ўқитувчилар ўзаро маслаҳатлашиб, ишлаб чиқилган дастурни камида 200 та мактабда тажриба синовдан ўтказиб, ундан олинган натижаларнинг самарали эканлигига ишончи комил бўлгачгина бутун мамлакатда қўллайдилар.


Хитойда 2000-йилда амалга кирган янги ўқув дастурида ўрта мактабда ўқитиладиган мавзуларга ўзгартиришлар киритилди ва нисбатан мураккаб тушунчалар, даврий қонун, кимёвий боғланишлар, кимёвий мувозанат, оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, электролиз, галогенлар группачаси элементлари, металлар, углеводородлар, шакар, оқсил, синтетик материаллар ҳақида тушунчалар, 9-синфда эса электролизнинг амалий тадбиғи, сулъфат кислота, кимёвий кўргазмали тажрибалар ҳақида тушунчалар берила бошланади.
Хитой мактабларида бошланғич синфларда табиатшунослик фанидан дарс бериш учун коллежни, ўрта мактабда дарс бериш учун эса университетни тамомлаган бўлиши керак. Кимё фани ўқитувчилари кимё фанидан ўз билимларини ошириб боришлари, тинимсиз ўз устида ишлаши, тажриба орттириши, малакасини ошириб боришлари керак бўлади. Кимё фани ўқитувчилари учун 894 соатлик малака ошириш курслари мавжуд. Юқорида келтирилган фикрларга асосланиб, хитойликлар кимё фанини анчайин мураккаб фан ҳисоблашларини, ушбу фандан дарс берадиган ўқитувчига ҳам жуда юқори талаблар қўйишларини тушунишимиз мумкин бўлади.
Хитой мактабларида кимё таълими ҳақида фикрларимизга хулоса ясар эканмиз, хулоса сифатида шуларни келтира оламиз:

  • Хитойда асосан кимё фанини ўқитишда тажрибаларни бажара олишга ва амалиётга катта эътибор берилади, кичик ўрта мактабда йиллик 96 соатлик умумий кимё соатларидан 84 соатида албатта, тажрибалар бажариб кўрсатилиши керак. Ўрта мактабни якунлаётган ҳар бир ўқувчи камида 10 та тажрибани мустақил бажара олиши лозим. Ўрта мактабдаги жами 235 соатдан 68 соат кўргазмали тажриба, 26 соат мажбурий тажриба, 13 та факулътатив эксперимент, 7 та мустақил тажрибалар бажара олиши керак.

  • ўқувчиларга кимёвий билимлар беришда ёдлатиш ва тушунтиришдан ташқари, асосан ўқувчининг мантиқий фикрлашини оширадиган топшириқлар беришга эътибор қаратилади;

  • назарий билимлар билан моддаларнинг кимёвий ишлаб чиқарилиш жараёнларини ва кимёвий ишлаб чиқариш маҳсулотларини атроф-муҳитга таъсирини узвий равишда ўқувчига тушунтириб боришга эътибор қаратилади;

  • ўқувчиларда тушунчаларнинг яхшироқ ҳосил бўлишида уларга психологик таъсир кўрсатишга катта эътибор қаратилади;

  • кимёвий билимлар экологик билимларга боғлаб тушунтириб берилади.

Хитойликларнинг фикрича – кимё фандаги либерал санъатдир. Ўрта мактабда кимё таълимининг мақсади базавий билимлар беришдан иборатдир. Ўқувчи келажакда кимёга оид мутахассислик танласа, дастурдан ташқари зарур билимларни мустақил ўрганиши керак бўлади. Ўрта мактабда кимё таълимининг мақсади базавий билимлар беришдан иборат. Мактаб курсида органик кимёнинг фан, технология, табиат, жамият ва саноат билан боғлаб ўқитилади, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, тадқиқотларни бажариш ва мустақил билимларни эгаллаш кўникмаларини ривожлантириб борилади. Бу борада хитой ёшлари ўзларининг иқтидорлари, шахсий имкониятларини фаол намойиш этиши натижасида келажакда эгаллайдиган касбига пойдевор қуришади. Хитойда мактаб таълимида кимё фанини ўрганиш билан бир қаторда ёш авлодга табиатни асраш, соғлом турмуш тарзи, тиришқоқлик, ҳамкорлик қилиш, меҳнатсеварлик каби ижобий сифатлар ривожлантирилади. Хитойда ўрта мактаб кимё таълимида бериладиган билимлар илмийликка йўналтирилган ҳолда, илмий методлардан фойдаланилган ҳолда ўқувчиларда кимёвий билим, кўникма ва қобилиятлар ривожлантирилади. Айнан кимёвий формулаларнинг лотин графикасида ўқитилиши хитойлик ўқувчиларни фанни жиддий ўрганишга мажбур қилади.
Хитойда кимё фанини ўқитилиш жараёни билан Ўзбекистонда кимё фанини ўқитилиши орасида узвий боғлиқликлар мавжуд. Хитойнинг давлат таълим стандартида органик моддалар, углеводородларнинг табиий манбалари, оддий ва мураккаб моддалар ҳақида тушунчалар берилади. Хитойда кимё фанини ўқитишнинг бошқа давлатлардан фарқли жиҳати ишлаб чиқариш маҳсулотлари бўлмиш ғишт, шиша, керамика, синтетик каучук, минерал ўғитлар, бўёқлар ҳақида тушунчалар беришга ҳаракат қилишади. Демак, Хитойда кимё фаниниг инсон ҳаётини моддий бойитиш билан бир қаторда унинг соғлиги, табиатга зарарига алоҳида тўхталиб ўтилади.
Koreyaning zamonaviy ta’lim tizimi rasman Yaponiya mustamlakasidan ozod bo‘lgan 1945-yildan boshlangan. Koreyaning ta'lim tizimi - bu ta'lim vazirligi orqali muvofiqlashtirilgan markazlashtirilgan maktab tizimi. Maktab tizimining asosiy namunasi 6-3-3-4 modeli; boshlang'ich maktab (6 yoshdan 11 yoshgacha), o'rta maktab (12 yoshdan 14 yoshgacha), o'rta maktab (15 yoshdan 17 yoshgacha) va to'rt yillik kollej va universitet. Olti yillik boshlang'ich maktabda ta'lim majburiydir. Qishloq joylarida majburiy ta'lim boshlang'ich maktabga o'tkazildi. Ta'lim tizimining magistralidan tashqari, oliy ta'lim uchun quyidagi maktablar ham mavjud: 1) olti yillik tibbiyot va stomatologiya kollejlari; 2) to'rt yillik o'qituvchilar kollejlari; 3) ikki yillik kichik kollejlar, sirtqi universitet va ochiq universitetlar; 4) diniy kollejlar va seminarlar kabi boshqalar. Ta'lim vazirligi o'quv dasturi va ilmiy daraja talablari, o'qituvchilar malakasi, o’quvchilar kvotalari va boshqalar bo'yicha mezon va standartlarni belgilash orqali ko'p jihatlarni nazorat qiladi. Ikki semestrdan iborat o'quv yili mart oyida boshlanadi va fevralda tugaydi. Bir o'quv yilini tugatish uchun o'quv kunlarining minimal soni "Ta'lim to'g'risida" gi qonun bilan belgilanadi. Boshlang'ich va o'rta maktablar uchun 220 dan ortiq o'quv kunlari talab qilinadi. Oliy o'quv yurtlari uchun 32 haftalik maktabga borish talab qilinadi. Boshlang'ich va o'rta maktablarda maktab dushanbadan shanbagacha (shanba kuni yarim o'quv kuni) davom etadi.
Koreya o'z xalqining etnik kelib chiqishi jihatidan bir xil va ta'lim tili doimo koreys tilidir.


Download 196,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish