I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш



Download 6,47 Mb.
bet243/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

239-модда. Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш
Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шунда намоён бўладики, суруштирув ва дастлабки тергов натижасида тўпланган далилларнинг ошкор этилиши натижасида манфаатдор шахслар ушбу маълумотдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, охир-оқибат бу ҳақиқатни аниқлашда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. Масалан, айбдор яширинган ҳолда гувоҳларга тазйиқ ўтказиши ва далилларни йўқ қилиши мумкин ва ҳоказо.


2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ (ЖПК 353-моддаси), терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган маълумотлар сифтида эътироф этишга ҳақли. Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки тергов ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин.
Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас.
Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти унинг гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига тааллуқли эмас.
3. Шарҳланаётган модданинг обьектини дастлабки тергов ва суриштирув органларининг нормал фаолият юритишини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ташкил қилади.
4. Суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар жиноят предмети ҳисобланади.
Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотлари деб, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида олинган, сўроқ, юзлаштириш, тинтув, тергов экспериментлари баённомаларида, экспертиза материаллари ва бошқа ҳужжатларда мавжуд маълумотларга айтилади. Бироқ шарҳланаётган модда нуқтаи назаридан маълумотлар деганда, фақат суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида олиниб, уларга нисбатан терговчи, суриштирувчи ёки прокурор уларни овоза қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирган ҳамда бу ҳақда тегишли тилхат олинган маълумотлар тушунилади.
Агар шахс маълумотларни овоза қилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмаган бўлса, уни шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка жалб қилиш мумкин эмас.
5. Маълумотларни суриштирув ва дастлабки терговга оид маълумот деб эътироф этиш учун улар айбдор томонидан иш материаллари ҳамда суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ўзидан олинган бўлиши шарт эмас.
Бу маълумотлар, шунингдек, бошқа йўл билан (масалан, шоҳид, гувоҳ, бошқа шахслар билан суҳбатлашув натижасида) олинган бўлиши мумкин. Бироқ суриштирув ва дастлабки терговга оид маълумот сифатида эътироф этилиши учун уларга нисбатан айбдордан ЖПК 353-моддасига биноан тилхат олинган бўлиши шарт. Бунда бу маълумотлар кимга ёки нимага тааллуқлилиги аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, эксперт ўзи ўтказган экспертиза маълумотларини, гувоҳ - ўз кўрсатмаларини овоза қилиш ҳуқуқига эга эмас.
6. Объектив томондан дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш кўрилаётган иш шарт-шароитларини жабрланувчи, гувоҳ, ҳимоячи ёки бошқа терговчи, суриштирувчи ёки прокурор томонидан бундай маълумотни унинг рухсатисиз ошкор қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган бошқа шахс томонидан учинчи шахсларга оғзаки ёки ёзма равишда узатилишида ифодаланади.
7. Агарда суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор этиш иш бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов пайтида, шу жумладан дастлабки тергов тўхтатилган давр ёки у тугаганидан сўнг, то суд ишни кўриб чиққунича амалга оширилган бўлса, бу ҳаракат жиноятнинг объектив томонини ташкил этади.
Маълумотларни суд ишни кўриб чиққанидан сўнг ошкор этиш шарҳланаётган моддада жавобгарлик назарда тутилаётган қилмиш белгиларига кирмайди. Тергов тамоман тўхтатилганда суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилган шахс мазкур модда бўйича жавобгарликка тортилмайди.
8. Шарҳланаётган жиноят тегишли ахборотни учинчи шахсга терговчи, прокурор ёки суриштирувчи рухсатисиз берилгандан тугалланган ҳисобланади. Қилмишни тамомланган жиноят сифатида баҳолаш учун бу берилган маълумот бундай маълумотга қизиққан шахслар қўлига кирган бўлиши шарт эмас. Бу маълумотни учинчи шахс ишлатгани ёки ишлата олмагани қилмишни тугалланган сифатида тан олинишига таъсир қилмайди. Қандайдир зарарли оқибатлар бўлиши (масалан, айбланувчининг жавобгарликдан бош тортиши, ашёвий далиллар йўқ қилиниши ва ҳоказолар) жазони индивидуаллаштириш учунгина аҳамиятли.
9. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан ёки эгри қасддан содир этилиши мумкин. Бу жиноят асоси - ўзининг хабардорлиги билан мақтаниш, ғаразли ёки бошқа шахсий манфаатлар бўлиши мумкин, улар квалификация қилишга таъсир этмайди.
10. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган ва дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилган шахс.
11. Агарда суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья ошкор этса, зарур белгилар мавжуд бўлганида, улар ЖК 205 ёки 207-моддасига асосан, мансабдорлик жинояти бўйича жавобгарликка тортилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish