I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш



Download 6,47 Mb.
bet233/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

229.1-модда. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик барваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти ер участкаларини бошқариш ёки тақсимлашнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишда ифодаланади.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда, тегишли ваколатга эга бўлган давлат бошқарув идораларининг рухсатисиз ернинг ўзлаштирилиши ёхуд унда иншоотлар қуришга қаратилган ҳаракатлар тушунилади.
3. Ерни ўзлаштиришга, унда иншоотлар қуришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар содир этилган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган деб топилади.
4. Шуни назарда тутиш керакки, модда маъмурий преюдицияга эга, яъни ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, айбдор жиноий жавобгарликка тортилади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Уни квалификация қилишда жиноятни содир этиш мотивлари ва ундан кўзланган мақсад аҳамиятга эга эмас.
6. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Мансабдор шахс ўз мансабидан фойдаланиб, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган бўлса, унинг қилмиши, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, ЖК 205-моддаси ёки ЖК 206-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим.


229.2-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш
Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек, хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти диний таълимотлардан сабоқ беришнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят:
* махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш;
* хусусий тартибда диний таълимотлардан сабоқ бериш каби ҳаракатларда ифодаланади.
3. Мазкур модда маъмурий преюдицияга эга, яъни шахсни ЖК 2292-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор махсус диний маълумоти бўлмай туриб, айни вақтда диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатини олмай, диний таълимотдан сабоқ берганлиги учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши шарт.
Башарти шахс диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатини олган, аммо махсус диний маълумоти бўлмай туриб, диний таълимотлардан сабоқ бераётган бўлса, бундай ҳолда уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
4. Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ берила бошланган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
5. Диний таълимотлардан сабоқ бериш хусусий тартибда олиб борилганда, яъни бундай фаолият айбдор шахс томонидан диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз амалга оширилганда ҳам ЖК 2292-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқади.
6. Башарти айбдор шахс диний таълимотлардан сабоқ бериш вақтида миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки қадр-қимматни камситувчи, диний эътиқодига ёки эътиқод қилмаслигига қараб фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ифодаловчи ҳаракатларни содир этаётган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 2292-моддаси ва ЖК 156-моддаси бўйича квалификация қилиниши зарур.
7. Субъектив томондан диний таълимотдан сабоқ бериш тартибининг бузилиши қасддан содир этилади. Жиноят мотиви ва ундан кўзланган мақсад квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
8. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish