I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар,бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш



Download 6,47 Mb.
bet230/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

228-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар,бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш
Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий хужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларни тайёрлаш ёки сотиш, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилиб содир этилган бўлса, -
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган моддани қўллаш соҳаси - ҳужжатшунослик, расмий ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва ҳоказоларнинг айланиши.


Мақсади - давлат, корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларнинг манфаатларини ҳужжат, штамп, муҳр, бланкаларни ғайриқонуний ишлатишдан ҳимоя қилишдир. Ҳужжат, штамп, муҳр, бланкаларни қалбакилаштириш ва кейинги ишлатиш оқибатида корхона, муассаса, ташкилотларнинг нормал фаолияти бузилиши ҳамда алоҳида фуқароларнинг қонуний манфаатларига зарар етиши мумкин. Қалбаки ҳужжат кўпинча хавфлироқ (фирибгарлик ва ҳоказо) жиноятларни содир этиш учун ишлатилади.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ҳужжатлар, штамп, муҳр, бланкаларни, яъни бирон-бир фактни тасдиқловчи, бирон ҳуқуқ ёки мажбуриятларни ўрнатувчи ёки улардан озод этувчи моддий жисмларнинг айланиши билан боғлиқ бўлган муносабатлар ҳисобланади.
3. ЖК 228-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг предметлари: ҳуқуқ берувчи ёки мажбуриятдан озод этувчи расмий ҳужжатлар, штамп, муҳр, бланкалар ҳисобланади.
Шарҳланаётган жиноятнинг предмети, шунингдек, расмий электрон ҳужжатлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, расмий электрон ҳужжатни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш, фойдаланишда айбдор шахснинг ҳаракатлари, тегишли шарт-шароитлар мавжуд бўлган ҳолларда, жиноятлар мажмуи бўйича шарҳланаётган модда ва ЖК 174-моддаси билан квалификация қилиниши зарур, бироқ агар шарҳланаётган жиноят расмий электрон ҳужжатга нисбатан компьютер тизимига кирмасдан содир этилса, айбдорнинг ҳаракатлари фақат ЖК 228-моддаси бўйича квалификация қилиниши шарт.
4. (Расмий ҳужжатлар, штамп, муҳр, бланкалар тушунчалари ҳақида батафсилроқ ЖК 205, 209, 227-моддалари шарҳларига қаранг).
5. ЖК 228-моддаси 1-қисмида жавобгарлик белгиланган қилмишнинг объектив томони қуйидаги ҳаракатларни содир этиш билан тавсифланади:
* муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) тайёрлаш;
* расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) қалбакилаштириш;
* тайёрланган, қалбакилаштирилган расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) сотиш.
Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони фақат айбдорнинг актив (фаол) ҳаракатлари орқали амалга оширилади.
6. Расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) тайёрлаш - бу асл ҳужжатнинг (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкаси) нусхаларини ғайриқонуний тайёрлаш ёки уларни аслида мавжуд бўлмаган юридик шахс ёки фуқаролар номидан норматив ҳужжатларда ўрнатилган талабларни бузган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, айтиб ўтилган ҳужжатларнинг шакли ва мазмунига уларнинг ҳуқуқий мақомини ўзгартирувчи тузатишлар, ўзгартиришлар, қўшимчалар ва ҳоказоларни киритиш.
7. Расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) қалбакилаштириш - бу асл ҳужжатнинг (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкаси) мазмуни ёки шаклини тўлиқ ёки қисман ғайриқонуний модификация қилиш (ўзгартириш). Қалбакилаштириш усуллари жиноятни квалификация қилиш учун аҳамият касб этмайди. Қалбакилаштириш ўчириш, қўшиб ёзиш, тузатишлар киритиш ҳамда мазмуни (матни)нинг бир қисмини йўқ қилиш, қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан содир этилиши мумкин (масалан, паспортга хорижга чиқиш рухсатини берадиган стикернинг қалбакисини ёпиштириш).
Хусусий шахс томонидан чиқаётган ҳужжатни қалбакилаштириш (тилхат, ишончнома ва ҳоказолар) ЖК 228-моддаси бўйича квалификация қилиниши мумкин эмас. Агар бундай ҳужжатларни қалбакилаштириш қандайдир бошқа жиноятни (фирибгарлик, товламачилик ва бошқа) содир этиш учун амалга оширилган бўлса, айбдорларнинг ҳаракатлари тегишли жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш, деб квалификация қилинади.
8. Қалбаки ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) сотиш - бу бегоналаштириш шаклидан қатъи назар, уни бегоналаштириш учун қилинган ҳар қандай ҳаракат. Сотиш ҳар қандай усулда: сотув, алмаштириш, ҳадя этиш ва ҳоказо усуллар орқали амалга оширилиши мумкин. Сотиш қалбакилаштирувчининг ўзи томонидан ёки бошқа, қалбакилаштириш учун жавобгар бўлмаган, лекин ҳужжатнинг (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳр бланкасининг) қалбакилигини англамаган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Агар шахс ҳужжатнинг қалбакилигини англамаган ёки англаши мумкин ҳам бўлмаган бўлса, у ЖК 228-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
9. Айтилган предметлар тайёрланган, қалбакилаштирилган ёки сотилган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
10. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят айбдорда тўғри қасд мавжудлиги билан тавсифланади. Айбдор расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) тайёрлаётгани, қалбакилаштираётганини англайди ва буни хоҳлайди.
Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш жиноят таркибининг зарурий элементи мақсад - қалбакилаштирувчи ёки бошқа шахс томонидан ундан фойдаланиш бўлиши лозим. Агар айбдорда бундай мақсад бўлмаган бўлса, унга ЖК 228-моддаси қўлланиши мумкин эмас. Қалбаки ҳужжат, штамп, муҳр, бланкаларни сотиш учун жавобгарлик сотиш мақсадидан қатъи назар келиб чиқади.
11. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади. Агар расмий ҳужжатни қалбакилаштириш мансабдор шахс томонидан амалга оширилган бўлса, ушбу шахс ЖК 209-моддасига биноан жавобгарликка тортилиши шарт. Бунда унинг ҳаракатларини шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш талаб этилмайди. Бироқ мансабдор шахс томонидан, расмий ҳужжатни қалбакилаштирмаган ҳолда, олдиндан била туриб қалбаки ҳужжатдан фойдаланилишини ЖК 228-моддаси 3-қисмига асосан квалификация қилиш зарур.
12. Шарҳланаётган жиноятнинг квалификация қилиш тури ЖК 228-моддаси 2-қисми “а” бандида мавжуд бўлиб, у 1-қисмда берилган ҳаракатларни такроран, яъни турли вақтда содир этганлик учун жавобгарликни белгилайди.
(Такрорийлик тушунчаси ҳақида тўлиқроқ ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг).
Шарҳланаётган жиноятнинг хавфли рецидивист томонидан содир этилиши ЖК 228-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг).
Бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб содир этган жиноятлари ЖК 228-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилинади (ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг).
13. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш ЖК 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни ташкил этади.
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш - бу айбдорнинг ушбу ҳужжатдан келиб чиққан ҳуқуқларга эга бўлиш ёки мажбуриятлардан озод бўлиш учун қилган ҳаракатларидир. Фойдаланиш сиртдан қалбаки ҳужжатни намойиш этиш (кўрсатиш) ёки уни ташкилот ва алоҳида шахсларга ҳақиқийдек тақдим этиш (узатиш, юбориш) орқали ифода этилиши мумкин. Ҳужжатни тайёрлаган ёки қалбакилаштирган шахс ўзи ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 228-модда 3-қисми бўйича квалификация этиш зарур, чунки шахс томонидан айни бир модданинг турли қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар содир этилганлик учун жиноятлар мажмуини белгилашда жавобгарлик шу модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми бўйича юзага келади.
14. ЖК 228-моддаси 3-қисми қалбаки штамп, муҳр, бланкалардан фойдаланиш учун жавобгарликни кўзда тутмайди. Ушбу предметлардан ҳужжатни қалбакилаштириш учун фойдаланиш шарҳланаётган модданинг 1-қисми белгиларига тўғри келади.
15. ЖК 228-моддаси 3-қисмида кўзда тутилган жиноят муайян ҳуқуққа эга бўлиш ёки муайян мажбуриятлардан озод бўлиш пайтидан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Бироқ, айбдор хоҳлаган натижасига эриша олмаган тақдирда, унинг ҳаракатларини қалбаки ҳужжатдан фойдаланишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиш лозим (масалан, мансабдор шахс, унга қалбаки ҳужжат тақдим этилганда, унинг қалбакилаштирилганини аниқлайди ва айбдор хоҳлаган натижасига эришмайди).
16. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланишнинг субъектив томони тўғри қасдда ифодаланади. Айбдор ҳужжатнинг мазмуни ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ўзига қандайдир ҳуқуқларни таъминловчи ёки бирор мажбуриятдан озод этувчи ҳужжат қалбаки эканлигини била туриб фойдаланаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди ҳам.
17. Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб ундан фойдаланиш, бошқа бир жиноятнинг, масалан, ЖК 290-моддаси 1-қисмида, 225-моддаси 2-қисми “б” бандида белгиланган жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлганда, ЖК 228-моддаси 3-қисми бўйича квалификация қилишни талаб этмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish