I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet228/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

226-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат қоидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маъмурий назорат қоидаларни бузиш:
а) маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш;
б) маъмурий назорат озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилиш вақтида шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш жойига узрли сабабларсиз муайян муддатда етиб келмаслиги туфайли содир этилган бўлса, -
икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, унга кўра маъмурий назорат тарбиявий ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган таъсир чораларининг йиғиндиси бўлиб, назорат остидаги шахсларга маъмурий чеклашларни татбиқ этишдан иборатдир.


2. Ушбу қонуннинг 4-моддасига асосан, маъмурий назорат вояга етган қўйидаги шахсларга нисбатан:
* оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар уларнинг жазони ўташ давридаги хулқ-атвори тузалиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш йўлига ўтишни асло истамаганликларидан далолат берса;
* оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазо муддатини ўтаб бўлганларидан сўнг ички ишлар идораларининг жамият учун зарарли кун кечиришни тўхтатиш тўғрисидаги огоҳлантиришига қарамай, жамоат тартибини мунтазам бузаётган ва фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказаётган бўлсалар;
* ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан ўрнатилади.
Ушбу қонуннинг 5-моддасида белгиланишича, маъмурий назорат остига олинган шахсларга нисбатан қуйидаги чеклашлар қўлланилиши мумкин:
* куннинг ички ишлар идоралари белгилаб қўйган вақтида уй (квартира)дан чиқиб кетишини тақиқлаш;
* туман (шаҳар)нинг муайян жойларида бўлишини тақиқлаш;
* ички ишлар идоралари (милиция)нинг рухсатисиз туман (шаҳар)дан ташқарига чиқиб кетишни тақиқлаш;
* рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача милицияга келиб учрашиш.
Маъмурий назорат остида турган шахс ҳалол меҳнат қилиб кун кечириши, жамоат тартибини бузмаслиги, бошқа фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказмаслиги, қуйидаги қоидаларга риоя этиши шарт:
* милициянинг чақирувига биноан кўрсатилган муддатда бориш ҳамда маъмурий назорат қоидаларини ижро этиш билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
* ишлаш ёки яшаш жойи ўзгарганлиги тўғрисида, шунингдек, туман (шаҳар)дан ташқарига кетаётгани тўғрисида маъмурий назоратни амалга ошираётган милиция ходимларини бир кеча-кундузда хабардор қилиш;
* бошқа аҳоли манзилгоҳига борганида ва у ерда бир кеча-кундуздан кўпроқ вақт туриб қолганида маҳаллий ички ишлар (милиция) бўлимида рўйхатдан ўтиш;
* “Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган, унга нисбатан қўлланилган чеклашларга риоя этиш.
Чеклашлар рўйхати қатъий ҳисобланади, бу рўйхатни кенгайтириш мумкин эмас.
3. Судьянинг қарори маъмурий назорат ўрнатилиши учун асос ҳисобланади. Судья озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш ҳудудидаги ёки шахс яшаётган ички ишлар органи бошлиғининг жазога ҳукм қилинган шахснинг тузалиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш йўлига ўтишни асло истамаганлигидан далолат берувчи тақдимнома олинган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмай қарор чиқаради.
Судья маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорда назорат белгиланишига нималар сабаб бўлганлиги, назорат муддатини, назорат остидаги шахсга нисбатан қўлланиладиган чеклашларни, агар маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатишда белгиланган бўлса, унинг танланган яшаш жойига етиб келиш муддати кўрсатилади.
Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга белгиланади. Назоратни амалга ошириш муддати оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар уларнинг жазони ўташ давридаги хулқ-атвори тузалиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш йўлига ўтишни асло истамаганликларидан далолат берса ёки ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан яшаш жойига етиб келган пайтдан бошлаб, шунингдек, оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта ҳукм этилган, жазо муддатини ўтаб бўлганларидан сўнг ички ишлар идораларининг жамият учун зарарли кун кечиришни тўхтатиш тўғрисидаги огоҳлантиришига қарамай, жамоат тартибини мунтазам бузаётган ва фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказаётган шахсларга нисбатан судья маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор чиқарган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Маъмурий назорат муддати ички ишлар идораларининг тақдимномасига биноан ҳар сафар яна олти ойга узайтирилиши мумкин, лекин узайтирилган назорат муддати мазкур жиноят учун белгиланган судланганлик муҳлатининг тугаши ёки судланганликни олиб ташланиши учун қонунда назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги лозим.
6. Маъмурий назорат қуйидаги ҳолларда, яъни:
* маъмурий назорат олиб бориш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин, агар уни узайтиришга асос бўлмаса;
* муддатидан илгари, башарти назорат остида бўлган шахс тузалиш йўлига қатъиян ўтганлиги, ишда ва турмушда ўзини яхши томондан кўрсатганлиги аниқланган бўлса;
* судланганлик муҳлати тугаган ёки судланганлиги олиб ташланган ҳолларда тўхтатилади.
7. Жиноят объекти маъмурий назоратни амалга оширишнинг белгиланган тартиби, маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар идораларининг нормал фаолияти ҳисобланади.
8. Жиноят объектив томондан маъмурий назорат қўлланилган шахслар томонидан маъмурий назоратнинг у ёки бу қоидаси бузилишида ифодаланади. Қонунда кўрсатиб ўтилган қоида бузилишларининг рўйхати қатъий бўлиб, маъмурий назорат остидаги шахсларга нисбатан бошқа ҳеч қандай чеклашлар белгиланиши мумкин эмас.
9. “Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида”ги Қонуннинг бирон-бир банди бузилган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади. Башарти маъмурий назорат қоидалари худди шундай қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилган бўлса, у ЖК 226-моддаси 1-қисми бўйича жавобгарликка тортилади.
10. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Уни квалификация қилишда жиноятни содир этиш мотиви ва кўзланган мақсад аҳамиятга эга эмас.
11. Жиноят субъекти фақат нисбатан маъмурий назорат қўлланилган шахс ҳисобланади.
12. ЖК 226-моддаси 2-қисмида:
а) маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш;
б) маъмурий назорат озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилиш вақтида шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш жойига узрли сабабларсиз муайян муддатда етиб келмаганлиги туфайли маъмурий назорат қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
13. Истиқомат жойидан ўзбошимчалик билан кетиб қолиш деганда, устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назоратни амалга ошираётган ички ишлар идораларининг расмий ижозатисиз истиқомат жойидан кетиб қолишини тушуниш лозим.
Айбдорнинг қилмишини ЖК 226-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиш учун унинг маъмурий назоратдан қандай мақсадни кўзлаб бўйин товлаганини аниқлаш зарур, акс ҳолда айбдорнинг хатти-ҳаракатини ЖК 226-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиб бўлмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish