I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Мулкни қўриқлашга виждонсизмуноса­батда бўлиш



Download 6,47 Mb.
bet167/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

172-модда. Мулкни қўриқлашга виждонсизмуноса­батда бўлиш
Шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз вазифаларини виж­донсиз бажариши натижасида мол-мулк талон-торож қили­ниши, унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, башарти, бу қил­мишда мансабдорлик жинояти аломатлари бўлмаса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қа­моқ билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган модданинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, шахснинг мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиши мулкнинг талон-торож қилинишига, зарар етказилишига ёки йўқ қилинишига ва натижада мулк эгасига кўп миқдорда зарар етка­зилишига қулай шароит яратади.


Жиноят предмети мансабдор бўлмаган шахс муҳофазасида турган мулк ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят мулкни қўриқлашга виждон­сизларча муносабатда бўлишда ифодаланади. Виждонсизларча муносабатда бўлиш - бу мулкни қўриқлаш бўйича функцияларни бажармаслик (масалан, қоровулнинг ўз қўриқлаш навбатига кел­маслиги, ёки қўриқланаётган мулкни ташлаб кетиши) ёки мулкни қўриқлаш бўйича тегишли бўлмаган мажбуриятларни бажариш­дир.
3. Агар мулкни қўриқлаш мажбуриятини бажараётган вақтда енгиб бўлмас куч (масалан, тўсатдан оғир касал бўлиш, ёнғин, сув тошқини, зилзила) мавжуд бўлиб, бунинг натижасида шахс мулкни талон-торож қилинишига, зарар етказилишига ва йўқ қи­линишига тўсқинлик қилиш имкониятидан маҳрум бўлса, айбдор ЖК 172-моддаси бўйича жавобгарликка тортилмайди.
4. Айбдор ҳаракатларида шарҳланаётган жиноят таркиби мавжудлигини аниқлаш учун мулкни қўриқлашга виждонсиз­ларча муносабатда бўлишнинг оқибати сифатида мулк талон-то­рож қилиниши, зарар етказилиши ёки йўқ қилиниши лозим.
Ишониб топширилган мулкни талон-торож қилиш деганда, уларнинг элементларини ташкил этувчи алоҳида предметлар (ма­салан, эҳтиёт қисм ва мотор) ёки муҳофазада турган мулкни таш­кил этувчи предметларнинг бутун мажмуаси талон-торож қи­линганлигини тушуниш лозим.
Йўқ қилиш моддий предметга ташқи таъсирнинг шундай усулики, бунинг натижасида мулк ўзининг жисмоний мавжудли­гини йўқотади ёки тўлиқ равишда мақсадли йўналтирилганлиги бўйича ишлатиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолади. Йўқ қилиш - ёқиб юбориш, кислотада эритиб юбориш, бузиш каби мулкни тўлиқ йўқ қилишда ифодаланади ёки мулкни шундай ҳолатга кел­тириш тушуниладики, бунинг натижасида у ўзининг сифат ва фойдалилик хусусиятларини тўлиқ йўқотади. Йўқ қилишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мулк тиклаш ёки таъмирлаш орқали қайта тикланмайди ва хўжалик муомаласидан тўлиқ чиқиб кетади.
Зарар етиши деганда, мулк таркибининг шундай ўзга­ришлари тушуниладики, натижада унинг мавжуд ҳолати ёмонла­шади, анчагина фойдалилик хусусиятларини йўқотади ва хўжалик ёки бошқа мақсадли фойдаланишга тўлиқ ёки қисман яроқсиз бўлиб қолишини тушуниш керак. Мулкни қайта тиклаб бўлмайдиган даражада йўқотишни англатувчи йўқ қилишдан фарқли равишда, зарар етиши тиклаш, таъмирлаш, ҳайвонни да­волаш ва бошқа предметларнинг бартараф этилиши мумкин бўлган сифат жиҳатдан бузилишига олиб келишини англатади.
5. Шарҳланаётган жиноят объектив томонининг зарурий бел­гиси талон-торож қилиш, зарар етказиш ёки йўқ қилиш натижа­сида қўриқланаётган мулкка кўп миқдорда зарар етказилиши ҳи­собланади.
Таҳлил қилинаётган модда бўйича айбдор шахснинг ҳаракат­ларини квалификациялаш учун шахснинг мол-мулкни қўриқлаш юзасидан ўз мажбуриятларини бажаришга виждонсизларча муно­сабатда бўлиши ва унинг талон-торож қилиниши, кўп миқдорда зарар етказилиши натижасида унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш зарур бўлади. Агар сабабий боғланиш бўлмаса, шахс ушбу модда бўйича жавобгар бўлмайди.
6. Субъектив томондан жиноят ўзига ўзи ишониш тарзидаги эҳтиётсизлик билан содир этилади. Айбдор ўз мажбуриятларига виждонсизларча муносабатда бўлиши натижасида мулк талон-торож қилиниши, зарар етказилиши ёки йўқ қилиниши каби оқи­бат келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра билади ва била туриб ўз мажбуриятларини бажармайди ёки бундай оқибатлар ке­либ чиқмаслигига ишониб, тўлиқ равишда бажармайди ёхуд оқи­батлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра билмайди.
7. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади.
Мансабдор шахслар мулкни муҳофаза қилиш бўйича ўз вази­фаларига лоқайдлик билан ёки виждонсизларча муносабатда бўлиб, уларни бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги натижасида кўп миқдорда зарар етказилган бўлса, иш ҳолатла­рига қараб уларнинг қилмиши мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси) ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-мод­даси) бўйича квалификация қилинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish