I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet164/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

169-модда. Ўғрилик
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазола­нади.
Ўғрилик:
а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);
б) анча миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний ра­вишда кириб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан биридир. Талон-торож қилишнинг барча шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи камроғи деб топилиши мумкин: унда жисмоний ёки руҳий таъсир этиш қўлланилмайди; айбдор уни содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди. Айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин равишда, яъни бошқа шахслардан яши­рин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мул­кини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки сифатида тасарруф эта бош­лайди. Бироқ ўғрилик, статистика кўрсатишича, ўзганинг мул­кини талон-торож қилишнинг энг кенг тарқалган усулидир ва бу унинг ижтимоий хавфлилигини оширади.


2. Ўғрилик жиноятининг объекти ўзганинг мулкидир. Мулк сифатида фақатгина ихтиёрий ҳолатдаги ва шаклдаги, иқтисодий қийматга эга бўлган товар-моддий бойликлар, шунингдек, нарх­нинг умумий эквиваленти сифатида, махсус товар сифатида, бошқа турдаги мулк нархини акс эттирувчи пул ҳисобланиши ло­зим.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўғрилик учун ўзганинг эгалигида бўлган мулкни олиб қўйиш хосдир. Бироқ ўғрилик айбдорнинг мулкка нисбатан тасарруф этиш ва фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари бошқа муайян ҳуқуқи бўлган мулкни ўғрилаш ва эгал­лашга ҳам қаратилиши мумкин. Бу ерда ишлаб чиқаришда ишчи томонидан хом ашёни ёки тайёр маҳсулотни, жабрланувчи томо­нидан вақтинча қараб туришга ташлаб кетилган мулкни, мага­зинда кийиб кўриш учун олинган мулкни, аравакашга етказиб бериш учун топширилган мулкни ўғрилаш назарда тутилмоқда.
3. Объектив томондан ўғрилик ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
Талон-торож қилишнинг яширинлиги деганда, жиноят мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ишониб топширилган ёхуд ихтиё­рида турган шахс­га сездирмасдан ёки мулкдор ёхуд мол-мулк­нинг талон-торож қилинишидан манфаатдор бўлмаган бошқа шахслар йўқ вақтида содир этилиши тушунилади.
Бироқ барча ҳолатларда талон-торож қилишни яширин деб ҳисоблаш учун, ўзаро боғлиқ бўлган иккита: объектив ва субъек­тив мезонни таҳлил қилиш ва баҳолаш лозим.
4. Талон-торож қилиш усулини баҳолашнинг объектив ме­зони шундан иборатки, мол-мулкни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш атрофдаги шахс­ларнинг кўзи олдида содир этилган бўлса-ю, атрофдагилар буни англамаса (масалан, айбдор бировнинг ча­мадо­нини эгаси йўқлигидан фойдаланиб атрофдагиларнинг кўзи олдида ўғирлайди, бунда жиноятчи атрофдагилар у ўз чамадо­нини олиб кетяпти, деб ўйлашларига ишонади ва ҳоказо), бу ҳолда қилмиш ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш деб ҳисоб­ланиши лозим. Агар мулк эгаси ёки мол-мулк ихтиёрида бўлган ёхуд у ишониб топширилган шахс талон-торож қилиш чоғида ҳо­зир бўлса-ю, аммо талон-торож содир бўла­ётганини тушуниб ет­маса, шахснинг қилмиши (масалан, мол-мулк эгаси, қоровул ухла­ётган бўлади ёхуд алкогол ёки наркотик мастлик ҳолатида бўлиб, мол-мулк талон-торож қилинаётганини англаб етмайди) ўғрилик деб квалификация қилинади. Жиноятни содир этиш объектив ме­зонлари баҳосига асосланиб, бу ерда та­лон-торожликни яширин деб топишнинг бир неча усуллари мав­жуддир. Улардан биринчиси, амалиётда кўпроқ учрайдиган шакли, яъни умуман гувоҳлар мав­жуд бўлмаганда, масалан, қўриқланмаётган товар-моддий қиммат­ликлари улгуржи базаси омборидан кечаси ёки эгаси уйда бўлма­ганда ўғрининг қулфни бузиб ўғирлашидир. Иккинчиси, эгаси ёки бошқа шахслар бўлса ҳам, уларга билдирмасдан, яширин равишда мол-мулкни талон-торож қилиш, масалан, чўнтак ўғриликлари ва ҳоказо. Бундай ҳо­латларда ўғрилик камдан-кам ҳолатларда адашиб мулкни ошкора талон-торож қилиш, талончилик деб топилиши мумкин.
5. Объектив мезонларга асосланиб талон-торож қилиш, агар айбдор ўзганинг мулкини мулк эгасининг бевосита ўзидан ёки унинг иштирокида, жабрланувчи содир бўлаётган жиноий ҳара­катларни англамаган ҳолатда бўлганида (қаттиқ уйқу, хушдан ке­тиш, қаттиқ маст ҳолат ва бошқалар) содир этилса ҳам, яширин деб ҳисобланади. Ва, ниҳоят, ушбу мезондан келиб чиқиб, суд-тергов амалиётида айбдор томонидан ҳамманинг кўз ўнгида мулкни қону­ний эгаси сифатида олиши ва бошқа шахслар ушбу ҳаракатлар ноқонуний характерга эга эканлигини англамагани ҳолда ўзганинг мол-мулкини қасддан талон-торож қилиш яширин равишда деб ҳисобланади. Бундай ҳолатлар кўпинча, масалан, темир йўл ваго­нидан товарлар туширилаётганда айбдор юк туши­рувчи сифатида келиб қандайдир буюм (яшик, қоп)ни олади ва ўзининг фойдасига айлантиради ёки айбдор вокзал ёхуд аэро­портда қаровсиз қолган буюмларни унинг эгаси сифатида келиб, олиб кетади.
Ўғри томонидан ўзганинг мулки ноқонуний равишда олинаёт­ганлигини ва бунинг содир этилишини англамайдиган ёки ушбу ҳолат бўйича гувоҳлик бера олмайдиган шахслар, масалан, болалар ёки ақлий заиф шахслар борлигида ўғрилик қилиши ҳам яширин ҳисобланади.
Шунингдек, айбдорни ўзининг яқин кишилари, қариндош­лари, ҳамкасблари олдида қилмишини англаган ҳолда, бироқ уларни жим юришига ишониб содир этган ўғирлиги ҳам яширин сифатида квалификация қилинмоғи лозим.
6. Талон-торож қилишни яширин деб баҳолашнинг субъ­ектив мезони ўғрининг жиноятда иштироки бўлмаган барча шахслардан яширин ҳолатда, уларни содир этилган ўзганинг мул­кини талон-торож қилишдан хабари йўқ, деган ички ишончи ҳи­собланади. Шахснинг ўзи томонидан содир этилаётган талон-то­рожнинг яширин, бошқаларга билдирмасдан содир этилганлиги тўғрисидаги субъектив ишончи жиноятнинг реал ҳолатларига мос келадиган объектив фактларга асосланмоғи лозим. Улар турли хил бўлиши мумкин: жиноят содир этилаётган жойда ҳеч ким­нинг мутлақо мавжуд эмаслиги, объектни қўриқлаётган қоровул­нинг ухлаб ётиши, ҳеч қандай ваколатлар бермаган ҳолда илк бора учрашган шахсга вақтинча қолдирилган мулкни ўғирлаш ва ҳоказо.
Шундай қилиб, барча ҳолатларда ўғриликни яширин деб то­пишнинг ҳал қилувчи аҳамияти бу ҳолатни айбдорнинг ўзи томо­нидан баҳоланиши ҳисобланади. Шунингдек, агар айбдор яширин ҳаракат қилдим деб ҳисобласа, лекин ўғрилик факти ким томони­дандир англанган бўлса ҳам айбдор ҳаракатлари ўғрилик сифа­тида квалификация қилинади. Масалан, транспорт воситасидаги киссавурлик, агар уни кимдир узоқдан кузатиб турган бўлса ҳам шундайлигича қолаверади. Бироқ, агар ўғри қилаётган ишни кимнингдир жиноий ҳаракат эканлигини англаб етганини билиб қолса, у ўз ҳаракатларини тўхтатиб, ўғрилик содир этилган жой­дан яширинса, бунда қилмиш ЖК 169-моддаси тегишли қисми ва 25-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинадиган ўғриликка суиқасд қилиш ҳисобланади. Агар айбдор худди шундай объектив ва субъектив ҳолатларда, мулкка дахл қилаётганлигини учинчи шахслар билиб қолганлигини сезиб қолса, бироқ жиноятнинг му­айян ҳолатларидан фойдаланиб уни охиригача етказса ва ўғир­ланган буюмлар билан яширинишга ҳаракат қилса, унда у ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилганлик учун жавоб­гарликка тортилади.
7. Мулкни яширин равишда олиш ўғриликнинг зарурий белгиси ҳисоб­ланади. Ушбу қилмишни квалификация қилишда ката аҳамият касб этадиган белгилардан бири унинг талон-торож қилишнинг зўрлик ишлатмайдиган усули эканлигидир. Бундан яширин ра­вишда мулкни олиш зўрлик ишлатиш билан амалга оширилса ёки зўрлик мулкни олишга сабаб бўлган бўлса, қилмишни ўғрилик тариқасида квалификация қилиш мумкин эмас деган хулоса келиб чиқади. Шунингдек, ушбу ҳолатга, мулкни яширин равишда олиш, зўрлик ишлатиш йўли билан жабрланувчини айбдорнинг жиноий ҳаракатларини кузатишдан маҳрум қилиши (қамаб қўйиш, бошқа жойга олиб бориш) ҳам киради. Ушбу ҳаракат­ларни зўравонлик ишлатиш характерига қараб ЖК 164 ёки 166-моддалари билан квалификация қилиш лозим.
Шуни таъкидлаш лозимки, шахсни ожиз ҳолатга келтириш мақсадида унинг организмига соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли бўлган кучли таъсир қилувчи воситаларни киритиш ва бунинг натижасида давлат, жамият ёки шахсий мулкни эгаллаб олиш та­лончилик тариқасида квалификация қилиниши лозим. Агар шу мақсадларда жабрланувчи организмига ҳаёт ва соғлиқ учун хав­фли бўлмаган воситаларни киритса, ушбу қилмиш келиб чиқади­ган оқибатларига боғлиқ равишда зўрлик ишлатиш орқали ўғирлик ёки ушбу жиноятга суиқасд сифатида квалификация қи­линмоғи лозим. Шу ўринда, агар зўрлик ишлатиш ҳаракатлари айбдор томонидан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-то­рож қилиш тугагандан кейин қўлга тушишдан қутулиш мақса­дида содир этилган бўлса, зўрлик ишлатишнинг хусусияти ва ке­либ чиққан оқибатларга қараб қилмишни ўғрилик деб, бошқа жи­ноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар мажмуи бўйича ква­лификация қилиш лозим.
8. Жиноятчи ўзгалар мулкини ўғрилик билан эгаллаган ва ун­дан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб, ўғрилик жинояти тугалланган ҳисобла­нади.
Ўғирланган мулкка нисбатан тасарруф этишнинг реал имконияти деганда, жиноятчига мулкка нисбатан, мулкнинг қо­нуний эгасига тегишли бўлган комплекс ҳуқуқларни амалга оши­ришга имконият берадиган объектив жиҳатдан мавжуд муноса­батлар ва атрофдаги ҳолатлар тушунилади. Объектив жиҳатдан мавжуд муносабатлар бу ўринда ўзининг объектив белгилари бўйича жиноятчига сездирмасдан содир этганлиги тўғрисида ху­лоса чиқаришга асос бўладиган ҳолатлар, яъни ҳеч кимни қувма­ганлиги, хавотирнинг йўқлиги, мулкни сездирмасдан қўриқлана­ётган ҳудуддан олиб чиқиб кетиш кабилар тушунилади. Бошқача айтганда, яшириш талон-торож қилишнинг тугалланган вақтини аниқлашда айбдорнинг субъектив тасаввури муҳим аҳамият касб этади. Бунда объектив реалликдаги ҳолатларга асосланиб ўзида ўғриланган нарсага нисбатан тасарруф этиш ва фойдаланиш им­конияти мавжуд деб ўйлайди.
9. Субъектив томондан ўғрилик тўғри қасд билан содир эти­лади. Айбдор олинган ўзганинг мулкининг нафақат ноқонунийли­гини ва қайтариб берилмаслигини, балки ўз ҳаракатларининг яширин усулларини ҳам тушуниб етади. Унинг мулкни эгаллаб олиш мўлжали худди ана шунга асосланади. Шу билан бирга айб­дор ушбу жиноятнинг субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланувчи ғаразли (ноқонуний равишда бойликка эга бўлиш) мақсадини ҳам кўзлайди.
10. Ушбу жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, мулкни яширин талон-торож қи­лиш ўғирланаётган мулкка нисбатан уни тасарруф этиш, бошқа­риш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича муайян ваколатларга эга бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса, унда қилмишни ЖК 167-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
11. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик фақатгина ташкилотлардан, муассасалардан ва кор­хоналардан ходим томонидан ўғирланган мулкнинг умумий қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан юқори бўлганда келиб чиқади. Акс ҳолда шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Агар ўғирланган мулкнинг умумий қиймати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида кўрсатилган миқдордан ошиб кетмаса, неча маротаба майда ўғрилик содир этилганлигидан қатъи назар, шахс фақатгина маъмурий жавобгарликка тортилади. Шу билан бирга, агар ўғрилик фуқароларнинг мулкига нисбатан амалга оширилган бўлса ва ўғирланган мулкнинг умумий сум­маси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида кўрсатилган миқдордан ошиб кетмаса ҳам, қилмишни жиноят сифатида шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича квалификация қилиш лозим.
“Бироқ, талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов орган­лари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини ино­батга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан тугатиш масаласини муҳокама этиши керак”.
Ўғирланган мулкнинг миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган кунда амалда бўлган Республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Ўғирланган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор, биржа баҳоларига асосланиш ло­зим.
12. ЖК 169-моддаси 2-қисми содир этилган яширин талон-торож қилишнинг квалификация қилиш таркибини ифодалайди. Булар:
а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);
б) анча миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний ра­вишда кириб содир этилган бўлса.
Санаб ўтилган ўғриликларни квалификация қилиш белгилари орасида киссавурликни белгиловчи қисми олдин шарҳланмаган, қолган қисмлари аввалги саҳифаларда шарҳланган (ЖК 164-мод­даси шарҳига қаранг).
13. Киссавурлик деганда, жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чама­дон ва қўл юкидаги буюмдан содир этилган яширин талон-торож қилишни тушуниш лозим. Олий суд ўзининг қарорида қайси бу­юмлар қўл юкига киришини ва уларнинг “бевосита жабрланувчи ёнида” бўлиши нимани англатишини изоҳламаган.
Бу масалаларни ҳал қилиш амалдаги қонунчиликнинг таҳли­лига асосланиши лозим. Уларга кўра, қўл юки деганда, жабрла­нувчи шахсан олиб ўтувчи, шакли ва тузилишидан қатъи назар, енгил олиб ўтилувчи буюм ва ашёлар тушунилади. Ушбу буюм­лар, одатда, жабрланувчининг ўзида бўлади, яъни унинг қўлида, елкасида, ёнбошида ёки устида жойлашган ёхуд судраб, итариб кетаётган бўлади. Шу ўринда ушбу буюм­ларни жабрланувчи жисмоний куч ишлатиб бевосита ўзи олиб юришига алоҳида эътибор бериш лозим. Шунинг учун турли хил транспорт воситаларида (уларнинг миқдори ва шаклидан қатъи назар) олиб ўтиладиган буюм ва ашёлар қўл юки ашёси сифатида таҳлил этилиши мумкин эмас.
14. Қилмишни ЖК 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан ква­лификация қилиш учун қўл юки ашёси жабрланувчининг қўлида ёки бевосита ўзида жойлашган бўлиши лозим.
Қўл юки тушунчасига кирувчи буюм ва ашёлар жиноят содир этилган шахснинг тасарруфида бўлгандагина қўл юки ашёсини жабрланувчининг бевосита ўзида жойлашган деб ҳисоблаш мумкин. Бошқача айтганда, жабрланувчи бу ашёларга нисбатан махсус техник назорат воситаларидан фойдаланмасдан, уларни ку­затиш ёки бошқа усулларда субъектив назоратни амалга оши­ради. Қўл юки воситаларининг бевосита жабрланувчи ёнидали­гини қуй­идаги ҳолатлар кўрсатиб туради: жабрланувчи ёнида аёллар сумка­часининг ётиши; ўғрилик содир этилганда катмон­нинг шахс чўнтагида бўлиши ва бошқалар. Агар қўл юки буюм ва ашёлари жабрланувчининг субъектив назорат доирасидан (маса­лан, кат­монни қулфланмайдиган шкафда сақлаш) ташқарида ёки қандай­дир жойга яшириб қўйилган бўлса, талон-торож қилишни кисса­вурлик сифатида баҳолаш мумкин эмас. Бундай ҳолатда айбланув­чининг ҳаракатлари бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ЖК 169-моддасининг 1-қисми бўйича квалифи­кация қи­линади.
15. ЖК 169-моддаси 2-қисмида киссавурлик содир этилгани учун оғирроқ жазо санкцияси назарда тутилган. Бу унинг юқори ижтимоий хавфлилиги билан асосланади. Ҳақиқатдан ҳам кисса­вурлик ўзининг объектив белгилари бўйича оддий ўғирликка нисбатан қўполлиги ва очиқдан-очиқлиги билан ажралиб туради. Яширин талон-торож қилишнинг ушбу шаклини амалга ошираё­тиб жиноятчи ижтимоий муносабатларга кам аҳамият бергани ҳолда ўзганинг мол-мулкини эгаллаб олади. Худди шу сабаблар оғирроқ жазо чорасини қўллашни асослаб туради.
16. Махсус мосламалар (илгаклар, қармоқлар, магнитлар, сўриб олувчи резинка ичаклар, қисқичлар ва ҳоказолар)дан фой­даланиб ўзганинг мулкини эгаллаб яширин талон-торож қилиш уй-жойга кириб содир этилган ўғрилик сифатида тан олиниши мумкин эмас.
17. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ўзганинг мулкини яширин талон-торож этишнинг қуйидаги квалификация қилиш белгилари назарда тутилган:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
в) кўп миқдорда содир этилган ўғрилик.
Амалий жиҳатдан ушбу белгиларнинг барчаси босқинчилик тажовузининг шарҳида кўриб чиқилган эди. Ўғриликнинг харак­терловчи ва ажралиб турувчи белгиси фақатгина “компьютер ти­зимига рухсатсиз кириш” ҳисобланади.
18. Компьютер тизими - бу ЭҲМ ва периферия мосламала­ри­нинг маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сақлашни таъмин­ловчи уларнинг ўзаро боғлиқ ва ўзаро асосланган тартибли ҳамда функ­циялаштирилган мажмуаси. Периферия мосламалари маълу­мот­ларни киритувчи ва чиқарувчи турли хил воситалар: принтер (матнли ва графикли маълумотларни босмага чиқариш учун), стри­мер (ахборотларни сақлаш учун), сканер (матн ва расмларни ком­пьютерга киритиш учун), модем (телефон тармоғи орқали бошқа компьютерлар билан ахборот алмашиш учун), плоттер (чизмаларни қоғозга чиқариш учун), тармоқ адаптери (компью­терни локал тар­моққа улаш учун) ва бошқа мосламалар бўлиши мумкин.
Компьютер тизими оддийгина компьютер воситалари жамланмаси сифатида тушунилмаслиги лозим. У маълумотларни қайта ишлаш, маълумотлар базасини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган мажмуадир. Мажмуанинг ушбу барча элементлари ўзаро алоқада ва ўзаро асосланган бўлади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг локал тармоғи, минтақавий ва жаҳон тармоқ­лари, шунингдек, ушбу ташкилотлар доирасида мустақил фаолият юритувчи тизимлар компьютер тизими ҳисобланади.
19. Компьютер тизими сифатида маълумотларни қайта ишлаб беришни, маълумотлар базасини ташкил этиш ва функциялашни таъминламайдиган ЭҲМ мажмуаларини, масалан, ўйин компью­терлари, приставка ва ҳоказоларни компьютер тизими сифатида тан олиш мумкин эмас.
20. Компьютер тизимига кириш - бу маълумотларни йўқ қилиш имкониятини берувчи (блокка тушириш, ўзгартириш, кўчириб олиш) ёки компьютер тизимининг меъёрдаги фаолия­тини бошқа усулларда бузувчи ЭҲМ воситалари (моддий ва ин­теллектуал)дан фойдаланган ҳолда исталган шаклда кириш.
Ток манбаига эга бўлмаган, шунингдек, маълумотларни ашё сифатида олиб юрувчи машина ташувчилари бўлмаган ЭҲМни эгаллаб олиш компьютер тизимига кириб олиш деб ҳисоблан­майди ва тегишли ҳолатларда ушбу мулкни талон-торож қилиш сифатида жавобгарликни юзага келтириши мумкин.
21. Ахборот манбаларига қуйидаги шахсларнинг кириши компьютер тизимига рухсатсиз кириш деб топилади:
* мазкур ахборот манбаларига кириш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган;
* бундай манбаларга кириш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, бироқ ах­боротларни ҳимоя қилиш қоидаларини бузган ҳолда компьютер тизимига кириш.
22. Шарҳланаётган квалификация қилиш белгисининг (ком­пьютер тизими, кириш, компьютер тизими маълумотлар манбала­ридан фойдаланишга рухсатнинг мавжуд эмаслиги) барча эле­ментлари бир хил мажбурийдир ва биргаликда баҳоланиши ло­зим. Кўрсатилган элементларнинг лоақал биттаси мавжуд бўлмаса, квалификация қилиш белгилари тўлиқ эмас деб топи­лади ва шахс ҳаракатини ушбу бўйича квалификация қилишга йўл қўйилмайди. Компьютер тизими орқали ҳисоб-китоб опера­цияла­рини амалга оширишга масъул бўлган банк ходимининг ташкилот ҳисобидан ўзининг ҳисобига муайян сумманинг ўтказилишини компьютер тизимига рухсатсиз кириб ўғрилик қи­лиш сифатида квалификация қилиш мумкин эмас. Ушбу ҳаракат­ларни компью­тер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш орқали ўзлаштириш сифатида квалификация қилиш лозим (ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди).
23. ЖК 169-моддаси 3-қисмида ўзганинг мулкини яширин талон-торож қилишнинг алоҳида квалификация қилиш белгилари кўрсатилган. Булар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган яширин талон-торож қилиш.
Ушбу белгилар юқорида шарҳланган талончиликнинг алоҳида квалификация қилиш белгиларига ўхшашдир (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish