I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш



Download 6,47 Mb.
bet157/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

163-модда. Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш
Ҳужжатларнинг, шунингдек, ашё ёки моддаларнинг, агар улар ҳақидаги маълумот давлат сири ёки ҳарбий сирни ифода­ласа, хизмат ёки касб фаолияти юзасидан ишониб топширилган шахс томонидан йўқотилиши, башарти, бу йўқотиш ана шу ҳужжатлар, ашё ёки моддалар билан муомалада бўлиш қоидала­рини бузиш натижасида рўй берган бўлса, -
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Давлат ёки ҳарбий сирлар мавжуд бўлган ҳужжатларни йўқотишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бунинг натижа­сида махфий маълумотлар нафақат ёт кишилар, балки чет эл дав­лати, ташкилотлари ва уларнинг агентураси томонидан қўлга ки­ритилиши эҳтимоли пайдо бўлади. Оқибатда эса Ўзбекистон манфаатларига, жумладан, суверенитет, ҳудудий яхлитлик, мудо­фаа қобилияти ва республика хавфсизлиги, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг барқарорлигига путур етиши мумкин.


2. Давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш объекти Ўзбекистон Республикаси суверенитети, му­дофаа қобилияти ва ҳудудий яхлитлиги, прогрессив ва барқарор иқтисодий ривожланишни таьминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлардир.
Мазкур жиноятни содир қилиш орқали зарар етказиладиган бевосита асосий объект давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатлар, ашёлар ва маълумотлар билан ишлашнинг белгиланган тартиби­дир.
Жиноят предмети бу давлат ёки ҳарбий сирнинг таркибий қисми бўлган ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар, маълумотлардир.
Ҳужжат - бу реквизитларга, махфийлик белгисига, махфий­лаштиришни амалга оширувчи давлат ҳокимияти органи, корхо­наси, муассасаси ёки ташкилотининг рўйхатга олиш рақамига, уни сақлашнинг ва у билан ишлаш ҳамда беришнинг махсус тар­тибига эга бўлган ахборотнинг моддий ташувчисидир.
Модда мазмунига кўра, ҳужжатларга матбаа, компьютер тех­никаси ёрдамида ёки қўлда бажарилган матнли ва графикли мате­риаллар (чизмалар, режалар, топографик хариталар, буйруқлар, ахборотномалар, актлар, директивалар, шарҳлар ва ҳоказолар) ҳужжат ҳисобланиб, уларда давлат ёки ҳарбий сирни акс этти­рувчи маълумотлар ифодаланади. Қилмишни квалификация қи­лишда ҳужжатнинг сифат хусусиятлари инобатга олинмайди. Ҳужжатнинг ўқилиши мумкин бўлган ҳолатда, “муомала”да ёки архивда бўлган-бўлмаганлиги, махфий ёки ўта махфий бўлганлиги ва ҳоказолар ҳам аҳамиятга эга эмас. Лекин ушбу ҳо­латлар суд томонидан жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
Давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ашёлар ва моддалар - бу кўрсатилган турдаги ахборотни ташувчи турли материаллар ва буюмлардир. Уларга техника ва қуролланишнинг ёпиқ намуна­лари, шифрлар, кодлар, турли материаллар ва бошқалар кирити­лади.
3. Жиноятнинг объектив томони уч таркибли, яъни қуйидаги учта ҳолатнинг мавжуд бўлиши кераклиги шаклида таърифла­нади:
* тегишли ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар кўринишида бўлган махфий ахборотнинг моддий ташувчилари билан ишлаш қоидаларининг бузилиши;
* ушбу ҳужжат, ашё ва моддаларнинг йўқотилиши;
* белгиланган қоидаларнинг бузилиши билан ҳужжатларнинг йўқолиши ўртасида сабабий боғланишнинг мавжудлиги.
4. Давлат сири ҳисобланган маълумотларни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар билан ишлаш қоидалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республи­каси ҳудудида махфий ахборот билан танишишга рухсат бериш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги буйруқлар, йўриқномаларда ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларда ўз аксини топган. Ушбу қоидаларнинг бузилганлигини аниқлаш мақсадида тергов-суд органлари айбдорнинг мазкур қоидалар билан олдин­дан таниш бўлган-бўлмаганлигини аниқлашлари лозим.
5. Муомалада бўлиш қоидаларини бузиш давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар билан ишлаш жараёнида ушбу қоидалардан қисман ёки бутунлай чекиниш тарзида намоён бўлади. Объектив томоннинг бу элементи жиноят предметлари билан кўрсатилмаган жой, вақт ва бошқа ҳолатларда улар билан ишлаш кўринишида ифодаланиши мумкин.
6. Давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ёки моддаларнинг йўқотилиши мазкур предметларнинг махсус сақланиш жойида мавжуд эмаслиги ёки улар ишониб топширилган шахснинг рухсатидан қатъи назар, унинг қонуний эгалигидан ғайриқонуний равишда чиқиб кетишидир. Чу­нончи, махфий ахборотни ташкил этувчи ҳужжатнинг сейфдан ёки улар ишониб топширилган шахсдан ўғирланиши йўқотиш ҳисобланади.
Квалификация қилишда йўқотилишнинг муддати (вақтинча­лик ёки доимий хусусиятга эга бўлиши мумкин) аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга ҳужжат, ашё ёки моддалар узоқ бўлмаган муддатга (бир неча дақиқа, соат) чиқиб кетган бўлса, биринчи галда хизмат тергови амалга оширилиб, сўнг унинг натижалари бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.
Объектив томоннинг элементи сифатида ҳужжат ёки ашёлар­нинг йўқотилганлигини эътироф этишда уларнинг мазмуни билан ёт кишиларнинг таниша олиш имкониятининг мавжудлигини белгилаш керак. Бундай имкониятнинг йўқлиги, мазкур модда моҳиятига кўра, эгаликдан ҳуқуққа зид чиқиб кетишни йўқотиш сифатида квалификация қилишга йўл қўймайди. Масалан, агар шахс ҳужжат билан ишлаш қоидаларини бузиши натижасида ҳужжатдан махсус воситаларни қўллаган ҳолда ҳам кейинчалик ундан фойдаланиш имконияти бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келтирса, фойдалилиги нуқтаи назаридан ҳужжат ўзининг хусусиятларини йўқотган бўлса ҳам, модда мазмунига кўра буни йўқотиш деб ҳисоблаш мумкин эмас.
7. Жиноят объектив томонининг зарурий элементи давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжат, ашё ёки моддалар би­лан муомалада бўлиш қоидаларнинг бузилиши билан уларнинг йўқолиши ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир. Агар шахс махфий ҳужжатларни муҳрланмаган сейфда сақласа ва улар сейфни бузиш воситасида ўғирланган бўлса, сабабий боғла­ниш мавжуд бўлмаганлиги сабабли, бу ҳолатда давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатларни йўқотиш жиноятининг тар­киби мавжуд бўлмайди.
Давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ёки моддалар улар билан муомалада бўлиш қоидаларнинг бузи­лиши сабабига кўра йўқотилган ва улар билан ёт шахслар тани­шиб чиқиши учун реал хавф вужудга келган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
8. Жиноятнинг субъектив томони қилмишга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш билан ифодаланади (жиноий равишда ўзига ўзи ишониш ёки жиноий бепарволик кўринишида бўлиши мумкин), чунки ушбу ҳолда қоидаларнинг бузилиши эмас, балки бу билан етказилган йўқотиш жиноят ҳисобланади.
Ўзига ўзи ишонишда шахс давлат сирини ташкил этувчи ҳужжатлар билан муомалада бўлишнинг белгиланган қоидала­рини бузаётганида тегишли ҳужжат ёки ашёларнинг йўқолиши мумкинлигини олдиндан кўра билади, лекин етарли асосларсиз ўзига ўзи ишонганлиги учун бунинг олдини олиш мумкин деб ҳисоблайди.
Бепарволикда шахс давлат сирини ташкил этувчи ҳужжатлар ва ашёлар билан муомалада бўлишнинг белгиланган қоидаларини бузиш жараёнида тегишли ҳужжат ёки ашёни йўқотиш имко­нияти мавжудлигига кўзи етмайди, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлади. Агарда давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳуж­жат қасддан йўқотилган бўлса, айбдор, давлатга хоинлик қилиш белгилари мавжуд бўлмаганда, ЖК 162-моддасига кўра жавоб­гарликка тортилиши керак.
9. Мазкур жиноятнинг субъекти махсусдир. Субъект хизмат ёки касб фаолияти юзасидан давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисоб­ланган ҳужжат, ашё ёки моддалар ишониб топширилган ва 16 ёшга тўлган шахс бўлиши мумкин.
10. ЖК 163-моддасининг 2-қисмида оғир оқибатлар келиб чиқишига олиб келган давлат сири ёки ҳарбий сир мавжуд бўлган ҳужжатларнинг йўқотилиши учун жавобгарлик назарда тутилади (ЖК 162-моддасининг 2-қисми шарҳига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish