59-модда. Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш
Шахс Махсус қисмининг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортик жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳар қайси жиноят учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган егилрок жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйиа жазо тайинлайди.
Агар жиноятлар мажмуини фақат ижтимоий хавфи катта ўлмаган жиноятлр ва унча оғир бўлмаган жиноятлар ташкил этса, унда тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан узил-кесил тайинланади. Бунда узил-кесил тайинланган жазо содир этилган жиноятлардан энг оҳир учун назарда тутилган энг кўп жазо муддатидан ёки меъёридан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта оғир жиноят бўлса, ушбу Кодекснинг Умумий қисмида шу жазо тури учун белгиланган доирада тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил- кесил тайинланади.
Жиноятлар мажмуи бўйича ҳар хил турдаги жазоларни қўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61- моддасида назарда тутилган қоидаларги амал қилиниб, жазонинг оғирроқ тури узил- кесил тайинланади.
Жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган асосий жазога суд айрим жиноятлар учун тайинланган қўшимча жазоларни ҳам қўшиши мумикин. Бунда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазонинг узил-кесил тайинланган муддати ушбу Кодекснинг 45-моддасида назарда тутилган энг кўп муддатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Агар иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу иш бўйича чиқарилган ҳукмг қадар содир этилган яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо муддатига ьиринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшилади.
1. Шахснинг икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этиши, унинг ижтимоий аҳлоқи бузуқлиги барқарорлигини, яъни унинг шахси ижтимоий хавф даражаси юқорилигини билдиради. Ушбу ҳолатлар суд томонидан алоҳида ёндошувда жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. Лекин юқорида кўрсатилган жазо тайинлашнинг қоидалари жазо тайинлашда алоҳида ёндошув ва Жиноят кодексидаги принциплардан жумладан, жавобгарликнинг муқаррарлигини тўлиқ таъминлай олмайди. Шарҳланаётган модда ушбу масалаларни ечишга хизмат қилади.
2. Қонун кўрсатмасига биноан, бир қанча жиноятлар деганда, шахснинг суд ҳукми асосида аниқланган икки ёки ундан ортиқ жиноятларни, улардан бирортаси учун судланган ёки судланмаганлигидан қатъи назар содир этиши тушунилади. Бир қанча жиноят содир қилиш жиноят содир қилишнинг алоҳида шакли бўлиши билан бирга Жиноят ҳуқуқининг алоҳида институти эканлигини ҳам айтиб ўтиш лозимдир.
Жиноятлар мажмуи деб айбдор томонидан содир этилган қуйидаги ҳоллар тушунилади:
* жиноий ҳаракат жиноят қонунининг турли моддалари билан квалификация қилинганда:
* шахс бир хилдаги бир неча ҳаракатларни содир этган бўлиб, улардан бири тугалланган жиноят тариқасида, бошқалари эса жиноятга тайёргарлик, суиқасд ёки иштирокчилик тариқасида квалификация қилинганда.
3. Қилмишни жиноятлар мажмуи тариқасида содир этилган деб ҳисоблаш учун қилмиш ёки қилмишлар Жиноят кодекси Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта модданинг турли қисмларида назарда тутилган жиноятлардан иборат бўлиши, жиноятларнинг биронтаси учун ҳам шахс ҳали судланмаган бўлиши лозим (Жиноят кодекси 174-моддаси ахборотлаштириш қоидаларини бузиш). Бундан ташқари, битта модданинг турли қисмларида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлари билан бир хилдаги жиноятлар содир этилганда ҳам жиноятлар мажмуи деб ҳисобланмайди (масалан, транспорт воситасини бир ҳолатда хавфли рецидивист томонидан, иккинчи ҳолатда зўрлик ишлатиб, 267-модда). Ушбу ҳолларда, жаъвобгарлик модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми билан жазо тайинлашда ифодаланади.
Айбдор томонидан давомли ёки узоққа чўзилган жиноят содир этилиши, жиноят мажмуи сифатида тан олинмайди (давомли ёки узоққа чўзилган жиноятлар тушунчаси ҳақида 32-модда шарҳга қаранг)
4. Жазо тайинлашнинг умумий асосларига кўра, жиноятлар мажмуи учун жазо белгилашда суд даставвал ҳар бир жиноятга алоҳида жазо тайинлайди. Шу билан бирга, ҳар бир қилмишга ҳуқуқий баҳо бериш ва давлат мажбурлов чорасини танлаш нафақат муайян жиноятнинг ҳолатларидан, балки қилмишнинг жиноятлар мажмуида тутган ўрнидан келиб чиқиши керак. Жумладан, суд иккинчи ва ундан кейинги жиноятларнинг содир этилишини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисоблаши лозим.
Агар қўшимча жазони қўллаш шарт бўлиб ва Жиноят кодекснинг 57-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ҳар бир алоҳида жиноят учун жазо тайинлашда, суд нафақат асосий, балки қўшимча жазо тури ва миқдорини кўрсатиши лозим. Судлар қўшимча жазо тайинлаш масаласига алоҳида эътибор беришлари зарур, бинобарин, асосий ва қўшимча жазоларни тўғри уйғунлаштириш орқалигина жазо тайинлашда одиллик қоидасига изчил амал қилиш мумкин.
Жиноят қонунини қуйидагича нотўғри қўллаш ҳоллари ҳукмнинг бекор бўлишига олиб келади:
ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинланмасдан, жиноятлар жами бўйича жазо белгилаш;
алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаб, жиноятлар жами бўйича қатъий жазо белгиламаслик.
5. Жиноятлар жамига кирадиган ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаш қонун талаби, судлар томонидан жиноят мажмуининг қандай турилигидан қатъий назар бажарилиши шарт, яъни идеал ёки реал жиноятлар жами бўладими ушбу талаб бажарилиши керак. Жиноятлар жами тушунчасини жиноят қонунининг мустақил институти сифатида ажратиб кўрсатилишига барча асослар бор. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 33-моддасида жиноятлар жами тушунчасининг берилиши тўғри ва асослидир.
6. Суд ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар мажмуига кирган қилмишларни оғирлик даражасига кўра енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш (қоплаш принципи) ёки тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш (қўшиш принципи) йўли билан қатъий жазо белгилайди. Суд ҳукмда жиноятлар жами учун қатъий жазони кўрсатиши шартдир, акс ҳолда жиноят қонуни бузилган ҳисобланиб ҳукмни бекор қилинишига олиб келади.
7. Енгилроқ жазонинг оғирроғи билан қопланиши деганда, суд ҳукмда жиноятлар мажмуи учун қатъий жазо тайинлашда ушбу жиноятларнинг энг оғири учун тайинланадиган жазо миқдори ва муддатидан келиб чиқади. Судлар шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, содир этилган жиноятлар мажмуи катта ижтимоий хавф туғдирмаса ёки унча оғир бўлмаган ҳолларда жазони оғирроғи билан қоплаш принципи қўлланилади. Қолган ҳолларда тўла ёки қисман қўшиш принципи қўлланилади. Жиноятнинг оғирлик даражасини аниқлашда, Жиноят кодексининг 15-моддасида кўрсатилган жиноятлар классификациясидан фойдаланиш лозим.
8. Эътибор бериш жоизки, содир этилган бир нечта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар учун қатъий жазо тайинлашда аввало “қўшиш” қоидасини қўллаш лозим. Фақатгина жиноятлар мажмуининг умумий муддати ва миқдори мажмуидаги энг оғир жиноятнинг максимал муддат ва миқдоридан кўп бўлса қоплаш қоидаси қўлланилади.
9. Жазоларнинг тўла қўшиш деганда, жиноятлар мажмуидаги ҳар бир жиноят учун тайинланган алоҳида жазоларни тўлиқ қўшиш тушунилади.
Жазоларнинг қисман қўшиш деганда, икки ёки ундан орти= жиноятлар жами быйича жазо белгилашда суд муайян жиноят учун тайинланган жазоларни лоақал қисман =ышишга мажбурлиги тўғрисидаги қоида назарда тутилади. Бунда жазо турларининг енгил-о\ирлиги даражаси Жиноят кодекси 43-моддасининг 1-=исмида кырсатилган кетма-кетлик билан белгиланишини эътиборга олиниши лозим.
Суд томонидан жиноятлар жами учун қатъий жазо тайинлашда, судланувчи шахсининг ижтимоий хавфи ва содир этилган қилмишнинг умумий характеристикасидан келиб чиқиб, жазоларнинг қисман қўшиш қоидасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Жазоларнинг қисман қўшиш, жиноятлар жами бўйича умумий жазо миқдори максимал йўл қўйилган миқдордан кўп ёки жазо тайинланадиган жиноятлар ўз ижтимоий хавф даражаси бўйича бир-биридан кескин фарқланмаслиги ҳолларида қўлланилади. Жазоларнинг қисман қўшишда суд томонидан қайси жиноят учун ва қандай миқдорда жазо қисман ҳисобга олинганлиги кўрсатилиши лозим.
10. Бир неча жиноят учун жазо тайинлашда, суд мажмуадаги жиноятлар оғирлик даражасига кўра аниқланадиган жазонинг максимал доирасидан келиб чиқиш лозим. Яъни, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар мажмуи учун қатъий жазо тайинлашда суд содир этилган жиноятларни энг оғирида кўрсатилган жазонинг максимал муддати ва миқдоридан келиб чиқади. Энг оғир жиноят учун жазонинг максимал муддат ва миқдорини аниқлашда, ушбу қилмиш учун Жиноят кодекси Махсус қисм моддасида кўрсатилган жазодан келиб чиқилади. Ушбу ҳолда суд ЖК 54-моддасига биноан ҳар бир жиноят учун тайинланган алоҳида жазо билан чекланмаган. Масалан, шахс киссавурлик ва лицензиясиз фаолият билан шуғулланишда айбдор деб топилган бўлса, қатъий жазо ЖК 169-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган муддат ва миқдордан кўп бўлмаслиги лозим, чунки ушбу модда мажмуадаги оғирроқ жиноятдир. Шунда, суд киссавурлик учун, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш жиноятига қараганда енгилроқ жазо тайинлаши ҳам мумкин, лекин қатъий жазо фақат ЖК 169-моддаси иккинчи қисм санкциясидан келиб чиқиши керак.
Лекин жиноятлар мажмуидаги бирон бир жиноят оғир ёки ўта оғир жинорятлар туркумига кирадиган бўлса, жазо тайинлашнинг максимал даражаси Жиноят кодекси Умумий қисми қоидалари асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, "Жиноят кодекси 50-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, жиноятлар жами бўйича тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак".
11. Бир неча жиноятлар юзасидан чиқарилган ҳукмлар жами тариқасидаги ҳар хил турдаги жазоларни қўшишда Жиноят кодексининг 61-моддасида белгиланган қоидалар бўйича оғирроқ жазо тури тайинланади..
Аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда жарима жазоси турларини қўшишда ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Аҳлоқ тузатиш иши жазосини тайинлашда унинг муддати, ушлаб қолинадиган миқдор фоизи олдин ҳар бир модда бўйича алоҳида- алоҳида, сўнгра уларнинг мажмуи бўйича кўрсатилади.
Ушбу ҳолда қатъий жазога ушлаб қолишнинг энг кўп фоизли бўлган муддат олиниб, унга фоизи кам бўлган муддат қўшилади (белгиланган доираларга риоя қилган ҳолда). Жарима қўлланилган ҳолда, бир хил жазолар қўшилиб, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, қамоқ, хизмат бўйича чеклаш, аҳлоқ тузатиш ишларидан алоҳида ижро қилинади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида тайинланганда ҳам шундай йўл тутилади (Жиноят кодекси 61-моддаси).
12. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига биноан, жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган асосий жазога суд айрим жиноятлар учун, тайинланган қўшимча жазоларни ҳам қўшиб тайинлаши мумкин. Шунда, тўла ёки қисман қўшиш қоидалари қўшимча жазоларга тўлиқ татбиқ этилиши мумкин.
Жиноят кодекси махсус қисмининг турли моддаларида кўзда тутилган бир нечта жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсга қўшимча жазо асосийси сингари, даставвал ҳар бир ҳаракат учун алоҳида-алоҳида, сўнгра жиноятлар жами учун тайинланиши керак.
Агар жиноятлар жамига кирувчи икки ва ундан кўп жиноятлар учун айнан бир турдаги қўшимча жазо тайинланган бўлса, унинг қатьий миқдори кўпроқ қўшимча жазо муддатини кўзда тутувчи модда санкцияси доирасида, уларни тўла ёки қисман қўшиш орқали, жиноят қонуни моддасида муддат белгиланмаган ёки қўшимча жазо Жиноят кодекси умумий қисмининг қоидалари асосида қўлланилган ҳолларда эса ушбу жазо тури учун белгиланган энг кўп муддат доирасида белгиланади.
Илгариги ҳукм бўйича тайинланган ва ўталмаган қўшимча жазо, қатъий асосий жазога тўла ёки қисман қўшимча жазо сифатида бириктириб берилиши ёки янги ҳукм бўйича тайинланган турдаги қўшимча жазога, шу турдаги қўшимча жазо учун белгиланган муддат доирасида тўла ёки қисман қўшиб тайинланиши мумкин. Ҳар хил турдаги қўшимча жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилади.
13. Судлар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жиноятлар мажмуидаги бир жиноят учун асосий жазо иккинчисида қўшимча жазо сифатида тайинланган ҳолларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Узил-кесил жазо тайинлашда, ушбу жазолардан бири асосий, иккинчиси қўшимча бўлишидан қатъи назар тўла ёки қисман қўшилади. Ушбу ҳолда, максимал доира асосий жазо тури сифатида, Жиноят кодекси Умумий қисм қоидаларига кўра аниқланади (5 йил).
Лекин, ушбу қоида фақат айбдорга бир хил ҳуқуқдан, яъни бир хил лавозим ёки бир хил фаолият билан шуғулланишдан маҳрум қилинганида қўлланилади. Акс ҳолда, асосий ва қўшимча жазолар қўшилмасдан алоҳида ижро этилади. Жиноят кодекси Умумий қисмига кўра, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш максимал доираси, асосий жазо тури сифатида 5 йил, қўшимча жазо сифатида 3 йил муддатга белгиланади.
14. Судланганга жазони ўташ колония тури жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилангандан кейин тайинланади. Бир неча жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсларга шартли жазо белгилаш тўғрисидаги қарор фақат уларга нисбатан қатъий жазо белгилангандан сўнг жазонинг тури ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳукмда кўрсатилиши лозимлигини судлар инобатга олишлари керак.
15. Судлар жиноятлар мажмуи учун жазо тайинлашда, ҳукмнинг қарор қисмида ҳар бир жиноят учун тайинланган жазо Жиноят Кодекс Махсус қисм моддаси билан кўрсатилиши лозим. Узил-кесил жазо тайинлашда шарҳланаётган моддадан (59-модда) ташқари, ушбу асосий ва қўшимча жазоларни тайинлашни белгилайдиган моддалар кўрсатилиши етарлидир. Махсус қисм моддалари кўрсатилиши шарт эмас.
Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида, бир неча жиноят содир этилганда, ишлар кўрилиши ҳар хил вақтда бўлган пайтда, жазо тайинлашнинг алоҳида ҳолати кўрсатилган. Қонунда, шарҳланаётган модда 4-қисми, фақат биринчи иш бўйича ҳукм чиқарилгунча содир этилган жиноят учун қўлланилиши кўрсатилган. Ҳукм чиқариш, уни ошкора эълон қилиш билан якунланиши сабабли Жиноят кодексининг 60-моддасида кўзда тутилган ҳукмлар жами бўйича жазо тайинлаш қоидаси маҳкум томонидан биринчи ҳукм эълон қилингандан сўнг, лекин ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўла ўталгунга қадар янги жиноят содир этилган ҳолларда қўлланилади.
17. Суд, биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятни, мажмуадаги аввал кўрилган бошқа жиноятлар билан алоқасини аниқлаши лозим. Агарда ушбу жиноят, қарор қилинган ҳукмдаги қилмишлар квалификациясига жиддий таъсир ўтказса, ушбу ҳукм янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинади (ЖПК 522-моддаси тўртинчи қисми) ва барча жиноятлар бўйича иш умумий тартибда, шарҳланаётган модда биринчи, иккинчи, учинчи қисмлари қоидалари қўлланилган ҳолда қайта кўрилади. Бундан ташқари муҳим ҳолатлар сифатида, айбдор томонидан содир этилган қилмишларида, суд томонидан ҳисобга олинмаган енгиллаштирувчи ёҳуд оғирлаштирувчи ҳолатлар, жиноят таркибларининг муҳим ва конструктив хусусиятлари (масалан, қилмишнинг такрор содир этилганлиги) мавжудлиги тан олинмоғи лозим.
18. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ жазо тайинлашда, суд ушбу модданинг умумий қоидаларидан келиб чиқиши керак. Бироқ ҳукмда, қатъий жазо тайинлаш, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазони тўла ёки қисман иккинчи ҳукмдаги жазо билан қўшиш йўли орқали аниқланади. Жиноят кодекси 59-моддасининг тўртинчи қисмини қўллашда, жиноятлар жами учун белгиланган қатьий жазо, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас, чунки бундай ҳолда жазоларни қўшиш пайтида суд биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўпик миқдоридан келиб чиқиши зарур.
Агар биринчи ва кейинги ҳукм юзасидан турли хил жазо турлари тайинланган бўлса, бундай ҳолда жиноятларни бир вақтда кўрилганда қўлланиладиган ва юқорида таҳлил қилинган ҳар хил жазо турларини қўшиш қоидалари ишлатилади.
19. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 59-моддасининг тўртинчи қисми, 60-моддаси талабларига мувофиқ белгиланган қатъи жазони ўташ муддати охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда тайинланган жазодан сўнгги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тартибида қамокда ўтирган вақт инобатга олинган ҳолда чегириб ташланади. Жиноят кодекси 59-моддасининг тўртинчи қисми қоидаси тартибида тайинланган жазо муддатидан, бундан ташқари, биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо ҳам чегирилиб ташланиши лозим.
Ушбу ҳолда ҳукмда биринчи ҳукм бўйича қайси қисми ўталганлиги кўрсатилиши лозим. Масалан, биринчи ҳукм бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 450 баравари миқдорида жарима тайинланган бўлиб, айбдор томонидан ушбу жариманинг энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдоридаги қисми тўланган бўлса ва шахс бошқа жиноятда ҳам айбдор деб топилса ва унга энг кам ойлик иш ҳақининг 124 миқдорида жарима жазоси тайинланса, бунда уларни тўла қўшишда умумий жазо миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 574 баравари миқдорига тенг келади (450+124=574). Суд аввал тўланган жарима миқдорини ҳисобга олиб тайинланган жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 224 баравари миқдорига тенг келган бўлиши керак (574-350=224).
20. Шартли ҳукм қилиш жазоларни қўшишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Шундай қилиб, агар биринчи ҳукм бўйича шартли ҳукм қилиниб, иккинчиси бўйича бошқа реал жазо тайинланган бўлса, ушбу ҳолат шартли ҳукмни алмаштирилишига таъсир ўтказмайди, чунки қонун талабларига кўра шартли ҳукмни алмаштирилиши шахснинг синов муддатидаги ҳулқи билан аниқланади. Агар синов муддати даврида шартли ҳукмни бекор қилиб ҳукмда кўрсатилган жазо бажарилишини тақозо этадиган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ушбу жазо қатъий жазо тайинлашда ўталган деб ҳисобланиши лозим. Масалан, биринчи ҳукм бўйича шахс 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига 2 йил синов муддати билан шартли ҳукм қилинган бўлса ва ушбу ҳукм чиқарилгандан кейин шахс яна бошқа бир ҳукм чиқарилгунга қадар содир этган жиноятда айбли деб топилиб 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ҳукмлар жами юзасидан узил-кесил жазо муддати 11 (5+6=11) йил. Лекин, агар синов муддати давомида шахс ҳулқи яхши бўлиб, белгиланган шартли ҳукм тартибини бузмаган бўлса, биринчи жазо тўлиқ, яъни 6 йил ўталган деб тан олинади. Шунда ўталадиган жазо муддати 5 (11-6=5) йилни ташкил этади. Агарда шахс томонидан белгиланган шартли ҳукм тартиби бузилган бўлса, жазонинг фақат амалда ўталган қисми ҳисобга олинади. Худди шундай равишда биринчи ҳукмдаги жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласи ҳал қилиниши керак.
21. Шуни назарда тутиш лозимки, агар иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин маҳкумнинг яна бошқа жиноятларда айбдорлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар, бошқалари эса ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо Жиноят кодексининг ҳам 59, ҳам 60-моддаларида белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда тайинланади. Бунда аввало биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар жами бўйича, ундан кейин Жиноят кодексининг 59-моддасининг тўртинчи қисми қоидасига асосан, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилгандан кейин содир этилган жиноятлар жами бўйича ва ниҳоят, ҳукмлар жами бўйича жазолар белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |