“Хавфсизлик” тушунчаси кенг қиррали бўлиб, ўзининг объектлари ва
субъектлари нуқтаи назаридан турли шаклларда намоён бўлади. Аммо
ҳозирги даврда бу тушунчанинг умумлашган шакли миллий хавфсизлик деб
аталади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз
миллий хавфсизлик
стратегияларини ишлаб чиқмоқдалар. Масалан, АҚШда президентнинг
миллий хавфсизлик соҳасидаги конституцион мажбурияти ва вазифаси
сифатида мамлакат аҳолиси, унинг территорияси ва америкаликларнинг
турмуш тарзини ҳимоя қилиш белгиланган.
1.2. Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
\Миллий хавфсизлик манфаатларни ҳимоялашнинг умумий шакли
ҳисобланади.
Шунингдек, у мамлакат миллий манфаат эҳтиёжларининг
намоён бўлиш шакли ҳамдир. Бошқача айтганда, манфаат эҳтиёжларини
қондириш ва моддий, маънавий, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд
бўлиш ва фаровонликка интилиш тўғрисидаги тасаввурларнинг жамини
ифодалайди.
Миллий хавфсизлик фуқаролар,
яъни шахс, жамият ва давлат
манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. Шахс, фуқаро
манфаатлари ўз ичига уларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари, яшаш
хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш,
жисмоний, маънавий, интеллектуал ривожланишини олади.
Ушбу манфаатлар бир-бирлари билан ўзаро боғланган бўлиб, улар
жамият аъзоларининг мустақиллигини таъминлаш, халқ
фаровонлиги ва
турмуш даражасини ошириш, унинг маданияти маънавий қадриятларини
сақлашга бўлган интилишларини ифодалайди. Шу боисдан ҳар қандай
мамлакат манфаатлари учта муҳим мақсадга йўналтирилган бўлади: 1) халқ
фаровонлигини ошириш; 2) мамлакат ҳаёт фаолияти ва ҳудудини ҳимоя
қилиш ҳамда обод этиш; 3) миллий маданиятни ривожлантириш
6
.
Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги унинг миллий манфаатини турли
сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, экологик, ғоявий, информацион ва бошқа
омиллар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. Шу
боисдан миллий хавфсизлик таркиби мураккаб тузилишга эга бўлиб, сиёсий,
ҳарбий-мудофаа,
ғоявий,
иқтисодий,
экологик,
информацион
хавфсизликларни ўз ичига олади.
Сиёсий хавфсизлик – мамлакатнинг миллий-давлат тузилиши ҳамда
конституцион тузумни ҳимоя қилишга йўналтирилган хавфсизликдир.
6
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. – М.: изд-во РАГС, 2001.- с. 29.
Харбий-мудофаа хавфсизлиги – мамлакат мустақиллиги, ҳудудий
яхлитли
ва
сарҳадлар
дахлсизлигини
таъминлашга
қаратилган
хавфсизликдир.
Ғоявий, мафкуравий хавфсизлик – жамият ҳаётида мавжуд бўлган
мафкурани сақлаб қолиш, бегона мафкураларнинг суқилиб киришига қарши
курашиш хавфсизлиги.
Экологик хавфсизлик – табиат ва инсоннинг ўзаро муносабатларидаги
муайян қонуниятларнинг бузилиши оқибатида
юзага келадиган экологик
фалокатларнинг олдини олишга қаратилган хавфсизлик.
Иқтисодий хавфсизлик – мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан мустақил,
барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган хавфсизликдир.
Информацион хавфсизлик – миллий хавфсизликнинг барча
шаклларини, айниқса, ғоявий, мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг
воситаси сифатида намоён бўладиган хавфсизлик.
Шуни таъкидлаш жоизки, “миллий хавфсизлик” тушунчаси кўп
қиррали ва хилма- хил шаклларда намоён бўлади. Аммо шунга қарамай, у
қуйидаги хусусиятларга эга:
Биринчидан, миллий хавфсизлик аниқ тарихий мазмунга эга, яъни
жамиятга қайси соҳаларда ва қандай даражада таҳдидларнинг
вужудга
келаётганлигини аниқлашга қаратилган аниқ ҳолатлардаги аниқ таҳлилларни
талаб қилади.
Иккинчидан, миллий хавфсизлик бир-бирига зид ўлчамлар, жамиятга
хавф солувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этадиган ижтимоий-иқтисодий
параметрлар ҳамда кўрсаткичлар билан ифодаланади.
Учинчидан, миллий хавфсизлик муаммосининг аҳамияти ва
кескинлиги жаҳон ҳамжамияти ҳамда айрим мамлакат, ҳудуд тараққиётининг
бурилиш даврларида ғоятда ошади.
Тўртинчидан, миллий хавфсизлик томойиллари ва параметрлари,
кўрсаткичлари ўзгарувчан ҳамда турли мамлакатларда ўзига хос хусусиятга
эга бўлади. Аммо шунга қарамасдан, ҳар бир мамлакатнинг миллий
хавфсизлиги инсониятнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётининг умумий
тенденциялари билан боғлиқдир. Шунингдек,
умумбашарий, иқтисодий,
сиёсий ва ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўзгаришлар миллий
хавфсизликка таъсир ўтказиб туради.
Бешинчидан, миллий хавфсизликка миллий давлат манфаатлари ва
миллий ғоя, миллий мафкура ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Олтинчидан,
миллий
хавфсизликни
таъминлашда
иқтисодий
хавфсизлик муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: