I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

ДАРОМАДЛАР > ХАРАЖАТЛАР 

 ФОЙДА 
ДАРОМАДЛАР < ХАРАЖАТЛАР 

 ЗАРАР 
 
Фойда 
– бу даромадларнинг харажатлардан кўплиги бўлиб, бунинг натижасида капитал 
кўпаяди (Мулкдорларнинг корхона устав капиталига киритадиган маблағлардан 
ташқари) 
Зарар 
- бу харажатларнинг даромаддан кўплиги бўлиб, бунинг натижасида корхона 
капитали камаяди. 


16 
 
1.3. Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари 
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонуни ва миллий 
стандартларда келтирилган бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидаги 1.9-
чизмада акс эттирилган. 
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ 
Бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама 
ёзув усулида юритиш 
Узлуксизлик 
Хўжалик операциялари активлар ва 
пассивларнинг пулда баҳоланиши 
Аниқлик 
Олдиндан 
кўра 
билиш 
(эҳтиёткорлик) 
Ҳисоблаш 
Кўрсаткичларнинг 
қиёсланувчанлиги 
Мазмунинг шаклдан устунлиги 
Ҳисобот даври даромад ва 
харажатларнинг мувофиқлиги 
Молиявий ҳисобдаги бетарафлиги 
Активлар ва мажбуриятларнинг 
ҳақиқий баҳоланиши 
1.9-чизма. Тамойилари бухгалтерия ҳисоби 
Бухгалтерия ҳисобини иккиёқлама ёзув усулида юритиш. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-
китобни юритиш деганда шу нарса тушуниладики, хўжалик юритувчи субъектлар 
иккиёқлама ёзув тизими асосида бухгалтерия операцияларини қайд этиши керак, иккиёқлама 
ёзув шундан иборатки, битта операция бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг 
иккита ҳисобварақларида - биттасининг дебетида ва бошқасининг кредитида акс эттирилади. 
Узлуксиз ёки фаолиятининг давомийлик тамойили. Хўжалик юритувчи субъект узлуксиз 
ишлайдиган, яъни белгиланган келажакда ишлашни давом эттирадиган субъект деб 
ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти 
ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади. 
Хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш. Барча 
операциялар ва воқеалар молиявий ҳисоботлардаги ахборотларни умумлаштириш мақсадида 
пул билан баҳоланади. 
Аниқлик (ишончлилик) тамойили. Ахборот, унда жиддий хатолар ва тахминлар бўлмаса 
ва унга фойдаланувчилар асосланишса, ишончли бўлади. 
Операциялар ёки воқеаларнинг ишончлилиги бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан 
тасдиқланиши керак. 
Ҳисоблаш тамойили. Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади 
ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш 
асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади. 
Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) тамойили. Қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик 
қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки 


17 
харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида 
баҳо чиқариш учун зарурдир. 
Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойили. Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий 
ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, 
бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва иқтисодий реаллиги 
билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур. 
Кўрсатгичларнинг қиёсланувчанлиги тамойили. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли 
бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан 
қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий 
ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча 
ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим. 
Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, ахборот бир ҳисобот даври бошқа 
ҳисобот даври билан қиёсланади. Бухгалтерия ҳисоби объектлар бир кўрсатгичда, масалан, 
сўмда, акс этирилган ҳолдагина қиёсланувчанлик қоидасига жавоб берган бўлади. Акс ҳолда 
натурал ўлчов бирликларини (кг, гр.,т, л ва бошқа) меҳнат ўлчов бирликларига (иш соати, иш
куни ва ҳ.к) ёки пул ўлчов бирликларига таққослаб қиёслаб таҳлил қилиб бўлмайди. 
Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик. Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли 
бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим. 
Молиявий ҳисобот ундан бир гуруҳ, фойдаланувчиларнинг манфаатига алоҳида эътибор 
бериб бошқа гуруҳ, фойдаланувчиларининг зарарини кўзламайди, яъни молиявий 
ҳисоботларни олдиндан белгилаб қўйилган янглиш фикрдан холи бўлиши керак. 
Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлик тамойили. Ҳисобот даврида 
бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда 
ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. 
Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боғлиқликни ўрнатиш қийин 
бўлса, харажатлар бирон-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари 
ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация 
харажатларига тааллуқлидир. 
Активлар 
ва 
мажбуриятларнинг 
ҳақиқий 
баҳоси 
тамойили. 
Активлар 
ва 
мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки 
сотиб олиш қиймати асо сий баҳодир. 
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ 
қилиши мумкин. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish