I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Жорий активларга қуйидагилар киради



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

 
Жорий активларга қуйидагилар киради: 
o
товар-моддий қийматликлар, буларга ишлаб чиқариш заҳиралари хом-ашё ва асосий 
материаллар, харид қилинган ярим тайёр махсулотлар заҳиралари, ёқилғи, эҳтиёт 
қисмлар, бошқа материаллар, хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари, бутловчи 
маҳсулотлар. Булар ишлаб чиқариш, бажарилган иш ва хизматлар жараёнида 
ишлатилади; 
o
тугаланмаган ишлаб чиқариш – баъзи бир ишлов босқичларини ўтган, лекин ҳали 
тайёр маҳсулотга айланмаган меҳнат буюмларидан иборат; 
o
тайёр маҳсулот – корхонада ишлаб чиқарилган, давлат стандарти ва техник 
талабаларга тўла жавоб берувчи маҳсулотлар кириб, тайёр маҳсулот омборига 
топширилган бўлади; 

келгуси давр харажатлари
. Бу харажатларга олдиндан пул ўтқазилган йиллик 
рўзномаларга обуна қиймати, тўлиқ йил учун пули тўланган мулкий суғурта бадаллари 
ҳамда ижара тўловлари ва бошқа харажатлар киради; 

пул маблағлари 
– бу кассадаги нақд пуллар ва талаб қилинадиган, ҳисоб-китоб, валюта 
ва банкдаги бошқа пул маблағлари; 

қисқа муддатли
дебиторлик қарзлари – тўлов муддати бир йилдан ошмаган корхонага 
юридик ва жисмоний шахсларнинг қарзлари киради; 

қисқа муддатли 
инвестициялар - корхонанинг қисқа муддатли (бир йилдан ошмаслиги 
керак) инвестициялари (молиявий қўйилмалари), бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларини 
харид қилиш. 
Бухгалтерия ҳисобида активларнинг нафақат таркиби ва жойланиши, балки уларнинг 
ташкил топиш манбалари ҳам кўриб чиқилади. Улар пассив деб аталади. Активларнинг 
келиб чиқиш манбалари қуйидагиларга бўлинади: ўз маблағи (хусусий капитали) ва қарзга 
олинган (мажбуриятга) маблағлар. 
ПАССИВЛАР 
Ўз маблағлари (хусусий 
капитал) 
Қарзга олинган маблағлар 
(мажбуриятлар) 
Устав капитали 
узоқ муддатли мажбуриятлар 
(узоқ муддатли кредиторлик 
қарзлар) 
Қўшилган капитал 
Заҳира капитали 
Тақсимланмаган фойда 
Жорий мажбуриятлар (қисқа 
муддатли қарзлар) 
Мақсадли тушумлар 
Келгуси давр харажатлари 
ва тўловлари учун 
заҳиралар 
1.7-чизма. Пассивлар тузилиши 


14 
Хусусий капитал айрим юридик ва жисмоний шахсларнинг қўшма ёки индивидуал 
мулкидан иборат бўлган маблағ бўлиб, корхонанинг унинг таъсисчиларига бўлган қарзини
ифодалайди. 
Бу мажбуриятлар таъсисчилар томонидан корхонанинг тугатилиши (устав капитали) ёки 
дивидендлар ҳисобланган (тақсимланмаган фойда) вақтда талаб қилинади. 
Ўз маблағлари манбалари: 

устав капитали
– корхона ташкил қилинаётган пайтда ҳосил қилинган барча ўз 
маблағларининг асосий воситалар, номатериал активлар ва пул маблағларнинг пулдаги 
ифодасидир. Устав капиталининг ҳажми корхонанинг низомида белгиланади. Хўжалик
фаолияти жараёнида устав капиталининг ҳажми ўсади ёки камаяди ва бунда тегишли 
ўзгартиришлар киритилади. Низомга тегишли қўшимчалар қилиниб, давлат рўйхатидан 
қайтадан ўтказилади; 


Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish