63
хизмат фаолиятини тўхтатганда (касаллик ва бошқалар) корхона раҳбари томонидан
комиссия тузилиб, кассир ҳисобида турган пул маблағлари ва бошқа қимматликлар бошқа
кассирга топширилади. Комиссия ишида албатта корхона раҳбари ва бош бухгалтер иштирок
этиши керак. Бу тўғрисида акт тузилиб комиссия аъзолари бунга имзо қўядилар.
Бўлинмалари кўп бўлган йирик корхоналарда иш ҳақи, пенсия ва бошқа тўловларни
амалга ошириш учун пул тарқатувчилардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу шахслар билан ҳам
тўла моддий жавобгарлик шартномалари имзоланиб, кассирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
юкланади.
Касса учун алоҳида хона сейф билан махсус жиҳозланиши керак. Иш охирида кассир ўз
калити билан сейфни ёпиб уни муҳрлаб қўяди. Сейф калити ва муҳрлар кассирда сақланади.
Калитларнинг иккинчиси махсус муҳрланган қутиларда - корхона раҳбарида сақланади.
Корхона кассасига нақд пулларни қабул қилишда кирим ордери № КО-1
шаклидан
фойдаланилади. Бу шакл икки қисмдан иборат кирим ордери (бланканинг чап қисми) ва унга
квитанция (ўнг қисми), кассага кирим ордери берилишидан олдин кирим-чиқим касса
ордерларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.
Журнал икки қисмдан иборат: чап қисми кассага пул маблағларининг кирими қайд этилса,
ўнг қисмида уларнинг чиқими кўрсатилади.
КО - 3 сонли шакл
Касса ҳужжатларни кирим – чиқимини рўйхатга олиш журнали
Кириш
ҳужжати
Сумма, сўм
Эслатма
Чиқим
ҳужжати
Сумма, сўм
Эслатма
сана
№
сана
№
1
2
3
4
5
6
7
8
Кирим ордери кассага бажариш учун берилади, бунда кассир ордернинг тўғри ёзилгани,
имзоларнинг ҳақиқийлигини текшириб, пулни қабул қилади. Кирим ордери ва квитанцияга
имзо қўяди. Пулни кассага олиб келган шахсга кирим ордернинг квитанцияси топширилади.
Пуллар, фақат касса ордери ёзилган куни қабул қилинади.
Кассага ҳисоб-китоб счётидан ёки банкдаги бошқа счётлардан нақд пул олиб келинганда
ҳам кирим ордери ва квитанция тузилади. Квитанция банк кўчирмасига илова қилиниб,
кейинчалик ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларни ўчиришга асос бўлади.
Кассадаги пулларни беришда кассир чиқим касса ордерлари ёки бошқа ҳужжатларга
(тўлов ведомости, пулни тарқатиш аризаси) асосан амалга оширади. Алоҳида шахсга чиқим
касса ордери билан пул берилаётганда кассир бу шахснинг шахсини аниқловчи ҳужжатини
талаб қилиб, ҳужжатнинг номи ва номерларини, ким ва қачон берилгани тўғрисидаги
маълумотларни ёзиб қолади.
Кассир пул беришда чиқим касса ордерида кўрсатилган ёки ишончномада кўрсатилган
шахсгагина беради. Агар пул ишончнома билан олинаётган бўлса,
кассир ишончномани
тўғри тузилгани, фамилия, исми ва отасининг исмларини текширади. Ишончнома кассирда
қолиб, у бу ҳужжатни чиқим касса ордерига ёки тўлов ведомостига бириктириб қўяди.
Иш ҳақи, вақтинча меҳнатга яроқсизлик варағи орқали нафақа, стипендия,
пенсияларни
тарқатишда кассир буларни тўлов ведомости орқали амалга ошириб, олувчининг ҳар бирига
чиқим касса ордери тузмайди.
Иш ҳақи, вақтинча меҳнатга яроқсизлик варағи орқали нафақа, стипендия, пенсияларни
тўлов муддати ўтгандан кейин кассир қуйидагиларни амалга ошириши керак:
а) иш ҳақи, вақтинча меҳнатга яроқсизлик варағи орқали нафақа, стипендия, пенсия
олмаган шахсларнинг фамилияси тўғрисига “Депонентланган “деб ёзиши керак;
б) депонентланган суммаларга реестр тузиш;
в) ҳақиқатда тўланган суммалар ва депонентланган суммаларни жамлаш билан
таққосланади;
64
г) касса китобига ҳақиқатдан тўланган суммалар ёзилиб, ведомостга “Чиқим касса ордери
№” деб штамп қўяди.
Бухгалтерияда кассир томонидан тўланган пуллар тўлов ведомостидан ва депонентланган
суммалар текширилади. Кирим касса ордерлар ва
уларга квитанциялар, бундан ташқари
чиқим касса ордерлар ёки уларни алмаштирувчи ҳужжатлар бухгалтер томонидан аниқ ва
равшан кимёвий қаламда ёки ёзув, ҳисоблаш машиналарида ёзилиш керак. Бу ҳужжатлар ҳеч
қандай ўчиришлар, тўғрилашлар ва ҳаттоки изоҳлар бўлиши мумкин эмас.
Кассир кирим ва чиқим касса ордерларнинг олганида қуйидагиларни албатта текшириб
кўриши керак:
а) ҳужжатларда бош бухгалтернинг имзоси борлиги ва ҳақиқийлиги, чиқим касса
ордерларида корхона раҳбарининг рухсати ва имзоси мавжудлиги;
б) ҳужжатларнинг тўғри тузилганлиги;
в) ҳужжатларда номи қайд қилинган қўшимча ҳужжатларнинг мавжудлиги.
Юқоридаги келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳужжатларни
кассир бухгалтерияга
қайта тузиш учун қайтариши лозим. Кирим ва чиқим касса ордерлари пул олинганда ёки пул
тўланганда кассир томонидан бу ҳужжатларга имзо қўяди, бириктирилган ҳужжатларга эса
“Тўланди”ёзувли штамп қўйилиб сана кўрсатилади (кун, ой, йил). Корхонага ҳамма келиб
тушган ва тўланган нақд пуллари кассир томонидан ҳисобга олинади ва касса китобига ёзиб
қўйилади. Ҳар бир корхона фақат битта касса китоби юритади, касса китоби варақлари
рақамланган, тикилган ва муҳрланган бўлиши шарт. Касса китоби варақлар сони корхона
раҳбари ва бош бухгалтер имзолари билан тасдиқланади. Касса китобидаги ёзувлар икки
нусхада ёзилиб, иккинчи нусха кассирнинг ҳисоботи бўлиб хизмат қилади.
Кун охирида
кассир бухгалтерияга ҳисобот беради.
Касса операциялари ҳисоби счётлар режасида 5010 ”Пул маблағлари миллий валютада”
актив счёти қўлланилади. Бу счётнинг сальдоси кассадаги бўш пул маблағларини кўрсатади.
Бу счётнинг дебетида корхонага келиб тушган пул маблағлари, кредитида кассадан тўланган
пул маблағлари акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: