I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

4.4. Бухгалтерия ҳисоби шакллари 
Бухгалтерия ҳисобининг шакли деганда, ҳисоб регистрларнинг ҳар хил шакллари, ҳисоб 
маълумотларини ишлаш техникаси ва ҳисоб ёзувларни амалга ошириш усулларини 
биргаликда олиб бориш тартибини тушуниш лозим. Регистрларнинг ташқи кўриниши, 
уларнинг таркибий тузилиши, синтетик ва аналитик регистрларнинг ўзаро боғланиши, 
дастлабки ҳисоб ахборотини олишда ва ишлашда, унинг ҳисоб регистрларига ёзишда 
қўлланиладиган техника – мана шуларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобининг айрим 
шаклларининг хусусиятларини белгилаб беради. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Рееспубликасида қуйидаги бухгалтерия шаклларидан 
фойдаланилади: 

Соддалаштирилган; 

Мемориал-ордерли; 

Журнал-ордерли; 

Автоматлаштирилган шакллари қўлланилади; 
Бухгалтерия ҳисоби шакллари 
Соддалаштирилган 
Мемориал–ордер 
Журнал-ордер 
Автоматлаштирилган 
4.2-чизма. Бухгалтерия ҳисоби шакллари. 
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ кичик ва 
хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда 
тузилади. Хзжалик юритувчи субъекиларни кичик тадбиркорлик субъектлари таркибига 
киритиш Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ белгиланади. 
"Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш 
ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида" деб номланган 20-БҲМСга мувофиқ ҳисобга олишнинг 


56 
қулайлиги учун Хўжалик операциялари дафтарини кейинчалик (20-БҲМС, 2-сон иловага 
биноан) тўлдириши мумкин бўлган бир ойдаги хўжалик операциялари реестрини (20-БҲМС, 
1-сон иловага биноан) юритиш мумкин. 
Шу тариқа, бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли чоғида регистрларнинг 
иккита туридан фойдаланилиши мумкин: 
- хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтари; 
- Тегишли ҳисобга олиш объектларининг ҳисобга олиш қайдномалари (В-1-дан В-11-
сонгача иловаларга биноан). 
Субъектлар ўз фаолияти моҳиятининг талабларини ҳисобга олган ҳолда бошланғич 
ҳужжатларнинг таклиф этилаётган шаклларига қўшимча устунлар ва сатрларни киритиш 
ҳуқуқига эгадирлар. 
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтари маблағларнинг мавжудлиги ва уларнинг 
маълум бир санага бўлган манбалари ва молиявий ҳисобот тузишни аниқлаш мумкин бўлган 
таҳлилий ва жамлама ҳисоб регистри бўлиб ҳисобланади. 
Қайдномалар таҳлилий ҳисоб регистрлари бўлиб ҳисобланади. Бундан шуни хулоса 
қилиш мумкинки, Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини ё бошланғич 
ҳужжатлар маълумотлари асосида, ёки бўлмаса қайдномаларнинг якуний маълумотлари 
асосида тўлдириш мумкин. 
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини қайдномалар кўринишида, уни 
операциялар ҳисоби бутун ҳисобот йили давомида юритиладиган ойга ёки дафтар шаклида 
очилган ҳолда, юритиш мумкин. Бунда Дафтар бирма-бир тикилиши ва рақамланган бўлиши 
керак. Унинг сўнгги варағида, раҳбар ва бош бухгалтерларнинг имзолари билан, шунингдек, 
хўжалик юритувчи субъектнинг муҳр изи билан тасдиқланувчи, келтирилган варақлар сони 
ёзиб қўйилади. 
Кичик корхоналар ва микрофирмалар: 

Бухгалтерия баланси - 1-сон шакл; 

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шаклдан иборат бўлган йиллик 
молиявий ҳисоботни тақдим этадилар. 
Барча хўжалик операциялари дастлабки ҳужжатларга асосан хўжалик операцияларни қайд 
қилиш реестрида қуйидаги шаклда акс эттирилади. 
Хўжалик операциялари реестри 
№ Сана 
Дастлабки 
ҳужжатнинг номи 
ва номери 
Операция мазмуни 
Сумма 
Счетлар 
корреспонденцияси 
дебет 
кредит 
Реестр маълумотларига асосланиб, хўжалик операцияларини рўйхатга олиш китоби 
тўлдирилади, бу китоб тикилган, рақамланган, корхона раҳбари ва бош бухгалтер имзолари 
қўйилади. 
Хўжалик операциялари ҳисоб-китоби 
№ 
Сан
а 
Хуж
жат 
ва 
номе
ри 
Опе
ра-
ция 
маз
му- 
ни 
Назор
ат 
сумма
си 
Машин
а ва 
ускунал
ар 
Машина 
ва 
ускунала
р 
эскириш
и (0230) 
Хом-ашё 
ва 
материал
лар 
(1010) 
Касс
а 
(5010

Хисо
б-
китоб 
счёти 
(5110) 
Мол 
етказиб 
берувчи
лага 
тўланад
иган 
счётлар 
(6010) 
Харидорла
рдан 
олинадига
н счётлар 
(4010) 
Бюджетг
а 
тўловлар 
бўйича 
қарз 
(6410) 
ва
ҳ.к. 
Дт Кт Дт Кт Дт Кт Дт Кт Дт Кт Дт Кт Дт Кт Дт Кт 


57 
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал–ордер шакли 1928 - 1930 йилларда юзага келган. Бу 
шакл қўлланилганда хронологик ва систематик (тизимли) ёзувлар алоҳида олиб борилади. 
Бунда ҳисоб қуйидагича олиб борилади: дастлабки ҳужжатларга асосланиб мемориал–
ордерлар тузилади, бухгалтерия проводкалари махсус журналда қайд қилинади (хронологик 
ҳисоб); бу маълумотларга асосланиб Бош дафтар (систематик ёзув) олиб борилади. 
Мемориал–ордерларга бириктирилган ҳужжатлар аналитик ҳисоб регистрларига ёзув учун 
асос бўлиб хизмат қилади. 
Ой охирида синтетик ва аналитик ҳисоблар бўйича айланма ведомостлар тузилиб, улар 
бир-бири билан солиштирилади. Аналитик счётлар бўйича айланма ведомостлар жами 
тегишли синтетик счётлар маълумотлари билан таққосланади. Синтетик счётлар дебет ва 
кредит оборотлари ҳамда рўйхатга олиш журнали жами оборотлари бир-бирлари билан тенг 
бўлиши лозим. 
Мемориал-ордер 
Асосий (ҳужжатларга 
илова ва ёзув мазмуни) 
Дебет бўйича 
Кредит 
бўйича 
Сумма 
Рўйхатга олиш (регистрация) журнали-ҳисоб регистри бўлиб, ҳисобнинг мемориал-ордер 
шаклида қўлланилади, мемориал-ордерларни қайд қилиш учун ишлатилади. У хронологик 
ёзув регистри ҳисобланади. 
Бунда сана, рақам ва ҳар бир мемориал-ордерлар суммаси ёзилади. Ой охирида ҳамма 
мемориал-ордерлар бўйича суммалар дебет оборотлар суммаси ва кредит оборотлар 
суммасига тенг бўлиши керак. 
Рўйхатга олиш (регистрацион) журнали 
Мемориал-ордерларнинг 
тартиб номери 
Ордерлар санаси 
Мемориал –ордерлар 
бўйича сумма 
Мемориал-ордер ўтказмалари Бош дафтар счётларига ёзилади. Бош дафтарда синтетик 
счётлар алоҳида варақларда, синтетик счётлар бўйича айланмалар акс эттириб сальдо 
чиқарилмайди. 
Бош дафтар 
Дебет 
Кредит 
Сан
а 
мемориал-
ордер № 
Кредит 
счетларид
ан 
Дт 
бўйи
ча 
жами 
сана 
мемориал-
ордер № 
Дебет 
счётларга 
Кт 
бўйич
а 
жами 
Ёзувлар шахмат усули асосида счётларнинг ўзаро алоқаси кўрсатилган ҳолда акс 
эттирилади. 
Бош дафтар жамланмалари асосида синтетик счётларнинг айланма ведомостлари ёки 
шахматли айланма ведомостлари тузилади. Назорат қилиш учун унинг дебет ва кредит 
айланмаларининг жамланмаси мемориал ордерларни рўйхатга олиш журнали жамланмаси 
билан таққосланади. 


58 
Назорат-шахмат ведомости деб номланувчи Бош дафтар счётларининг шакли ўзаро алоқага 
кирган ҳар бир счётнинг дебет ва кредит томонларини акс эттириб қуйидаги кўринишга эга 
бўлади.
__________ счёт бўйича айланма ведомость 
сана 
мемориал-
ордер № 
Кредит 
счетларида
н 
Дт 
бўйич
а 
жами 
сана 
мемориал-
ордер № 
Дебет 
счётларга 
Кт 
бўйич
а 
жами 
Мемориал–ордер шаклининг бир неча камчиликлари бор: 

ҳисоб юритишнинг ноқулайлиги (ёзувларнинг жуда кўп қайтарилиши: рўйхат олиш 
журналида, мемориал ордерда, синтетик ва аналитик регистрларда); 

аналитик ҳисобнинг синтетик ҳисобдан орқада қолиши; 

назорат қилиш, ҳисобот тузиш ва фаолиятни таҳлил қилиш учун аналитик ҳисоб 
регистр шаклларида кўрсакичларнинг йўқлиги. 
Журнал-ордер шаклидан фойдаланилганда дастлабки ҳужжатлар маълумотлари 
систематик тарзда журнал-ордерлар ва ёрдамчи ведомостларда тўпланади. 
Журнал–ордерларда кредитли белги қулайроқ деб қабул қилинган, чунки у товар–моддий 
бойликлар ва пул маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширишга хизмат 
қилади, унинг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир журнал ордерларда мазкур синтетик 
счётнинг (ёки бир турдаги счётнинг) кредитли обороти улар билан корреспонденцияланувчи 
дебетланадиган счётлар бўйича акс эттирилади. Журнал-ордерларга ёзувлар дастлабки 
ҳужжатлар маълумотларига асосан ёзилади. 
Журнал–ордер якунлари Бош китобга (дафтарга) кўчирилади ва уларда фақат бир йиллик 
айланмалар акс эттирилади. Бош китобда ҳар бир счёт бўйича айланмалар кўрсатилади ва 
қолдиқлар чиқарилади; счётнинг кредити бўйича айланмалар умумий якун билан берилади 
(чунки улар журнал–ордерларга очиқ берилади) дебети бўйича эса корреспонденцияланувчи 
счётлар бўйича берилади (ҳар хил журналларга тарқатилиб юборилган дебетли айланманинг 
корреспонденциясини кўрсатиш учун). 
БОШ КИТОБ 
Давр 
Дебет айланмаси 
Дебет 
бўйич
а 
жами 
Кредит 
айланмалар
и 
Сальдо
№ счет 
кредитида
н 
№ счет 
кредитида
н 
№ счет 
кредитида
н 
ва 
ҳ.к. 
Дебет Кредит
Бир нечта счётларга очилган журнал-ордер шаклининг тузилиши 
Счётлар 
дебетига 
Счетлар кредитига 
Жами 
Счет № … 
Счет № … 
Счет № … 
Счет № … 
Счет № … 
Счет № … 
Жами 


59 
Ҳисобнинг журнал шаклида хўжалик муомалалари тўғрисидаги маълумотлар 
ҳужжатлардан журнал–ордерларга ёки жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларга ўтказилади. 
Журнал–ордерлар мазмуни ва шакли бўйича уч гуруҳга бўлиш мумкин: 

биринчи гуруҳ - асосий воситаларнинг ҳисоби ҳаракати ва назорат қилиш учун 
юритилган журнал-ордерлар, уларда счётлар бўйича кредит айланмалар рўйхатга 
олинади ва ёрдамчи ведомостлар тузилади; 

иккинчи гуруҳ - мол етказиб берувчилар ва пудратчилар, ҳисобдор шахслар билан 
ҳисоблашишлар ҳисоби учун очилган журнал-ордерлар. Бунда чизиқли ёзув 
қўлланилади (дебет ва кредит айланмалар бир сатрда ёзилади). Мисол, корхонанинг 
мол етказиб берувчиларга қарзи ва унинг иложи бор вақтда тўланиш ёзувлари бир сатрда 
акс эттирилади; 

учинчи гуруҳ - ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби учун очилган журнал-ордерлар, 
бунда ёзувлар шахмат усулида ёзилади. Дебет счётлар горизонтал, кредит-счётлар 
вертикал ҳолда журнал-ордерларда акс эттирилади. 
Журнал–ордер счёт кредити бўйича 
Сана 
Ҳужжат 
номери 
Счет кредитидан _____ счетлар дебетига 
Жами 
кредит 
бўйича 
____ счет дебети бўйича ведомость
Сана 
Счётлар 
кириш 
ордери 
Счетлар дебети _____ счетлар кредитидан
Жами 
дебет 
бўйича 
Бошланғич сальдо
Жами 
Охирги сальдо 
Ҳисобнинг журнал–ордер шаклида эришилган иш амаллари сонининг қисқартирилиши 
жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда, масалан, мемориал–ордер шаклида ишлатилган 
мемориал-ордерлар ва рўйхатга олиш журнали йўқ. Кўпчилик счётлар бўйича синтетик 
ҳисоб аналитик ҳисоб билан бирлаштирилган. Ҳисобот кўрсатгичлари автоматик тартибда, 
қўшимча танлаб олиш ёки қўшимча ҳисоб-китобларсиз, бевосита ҳисоб регистрларидан 
олинади. Буларнинг барчаси ҳисоб регистрларида қилинадиган ёзувларни бартараф қилиш ва 
ҳисобни асосан қуйидаги учта амалларни:

муомаларни ҳужжатларда қайд этиш; 

ҳужжатлардан маълумотларни ҳисоб регистрларига кўчириш; 

ҳисоб регистрларнинг якуний кўрсаткичларини ҳисобда умумлаштириш ёрдамида 
амалга ошириш имконини беради. 
Бухгалтерия ҳисобида электрон-ҳисоблаш машинаси ва компютер техникасидан 
фойдаланиш сабабли бухгалтерия ҳисобининг янги – автоматлаштирилган шакли вужудга 
келди. Бунда ҳисоб маълумотларини кайта ишлаш ва ҳисоботларни тузиш тезлашади. 
Жадвал – автоматлаштирилган шакли ҳисоб компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда 
олиб борилади. 
Бунинг ёрдамида махсус дастур орқали дастлабки ҳужжатлар гуруҳлаштирилади ва 
жамланади. Натижада фойдаланувчи ахборот олади, бу ахборот мазмуни жиҳатидан 
синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларига тенг бўлади. Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобини 


60 
автоматлашган дастурлари жуда кўп бўлиб, буларга 1С: Бухгалтерия, Инфо-Бухгалтер, БЭМ, 
Бух-софт ва бошқалар киради. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish