I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


-мавзу. Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

4-мавзу. Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация 
Режа: 
4.1. Ҳужжатлаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти 
4.2. Инвентаризация қилиш, унинг турлари ва ўтказиш қоидалари 
4.3. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари хато ёзувларни тузатиш усуллари 
4.4. Бухгалтерия ҳисоби шакллари 
Қонуний ҳужжатлар: 
№ 
Ҳужжатнинг номи 
Қабул 
қилинган 
сана 
Адлия вазирлигида рўйхатга 
олинган сана ва рақам 

Бухгалтерия ҳисобининг 19-сонли 
“Инвентаризацияни ташкил этиш ва 
ўтказиш” 
Миллий 
стандарти 
(БҲМС) 
1999 йил 19 октябрда 833-сон 

Бухгалтерия ҳисобининг 20-сонли 
"Кичик тадбиркорлик субъектлари 
томонидан 
соддалаштирилган 
тартибда 
ҳисоб 
юритиш 
ва 
ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги 
Миллий стандарти (БҲМС) 
2000 йил 24 январда 879-сон, 
2003 йил 13 октябрь 879-1-сон, 
2006 йил 11 июлда 879-2-сон

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар 
ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги 
Низом 
2004 йил 14 январда 1297-сон 
 
4.1. Ҳужжатлаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти 
Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларга асосланиб юритилади. Ҳар бир хўжалик операциясига 
олдин дастлабки (бирламчи) ҳужжат тузилади, бу ҳисоб ёзувларига асос бўлиб ҳуқуқий 
(юридик) исботловчи кучга эга бўлади. 
Ҳужжат лотинча “dokumentum” сўзидан олинган бўлиб, исбот, гувоҳнома маъносини 
англатади. Ҳужжатлаштиришнинг корхона ишидаги аҳамияти ҳисоб ёзувларнинг асословчи 
восита сифатида хизмат қилиш билан чекланмайди. Бундан ташқари, у катта таҳлилий 
аҳамиятга эгадир. 
Мулкни сақлаш борасида ҳужжатлаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳужжатлар 
ёрдамида моддий жавобгар шахслар ҳаракатнинг тўғрилиги кузатилади. 
Ҳужжатлаштириш ўғирлик қилиш ҳодисалари, турли суистеъмол қилиш холатларини 
очиб беради, айрим ҳолларда эса уларнинг олдини олиш имконини ҳам беради. 
Ҳужжатлаштиришнинг ҳуқуқий (юридик) аҳамияти жуда каттадир. Ҳисобда қайд этилган 
ҳодисаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш билан бир вақтда, ҳужжатлар ушбу корхона билан 
бошқа ташкилотлар ва шахслар ўртасида юзага келган келишмовчиликларда инкор қилиб 
бўлмайдиган далолатнома бўлиб ҳисобланади. 
Улардан суд ва прокуратура органлари ҳар хил даъволар тўғрисидаги жанжалли 
масалаларни ҳал қилишда, шартномалар ва бошқа мажбуриятларни бажаришдаги тўла-
тўкисликни текширишда фойдаланилади. 
Лекин ҳужжатлар фақат уларга қўйилган барча талабларга риоя қилган ҳолда тузилган ва 
расмийлаштирилган бўлсагина ҳуқуқий кучга эга бўлади. 
Ҳужжатларни сиёҳ, кимёвий қалам билан, ёзув машиналари ёки бошқа механизмлар 
ёрдамида ёзишга рухсат этилади. Айниқса, пул ҳужжатлари – кирим ва чиқим касса 


51 
ордерлари, 
чеклар, 
тўлов 
топшириқномалари 
ва 
бошқа 
банк 
ҳужжатларни 
расмийлаштиришда қатъий тартиб ўрнатилган. 
Ҳужжатларнинг тартибли тузилиши, матн ва рақамларнинг аниқ ва равшан ёзилиши, 
унда расмийлаштирилган муомалаларнинг мазмуни ва ҳажмини осонлик билан тушуниб 
олишни таъминлайди. 
Ҳужжатдаги имзолар аниқ ва равшан бўлиши керак. Ҳужжатлардаги матнда ҳам, рақамли 
маълумотларда ҳам ҳеч қандай тузатишлар, доғ ва изоҳланмаган тўғрилашларга рухсат 
этилмайди. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлиги ва уларнинг юқори сифатли 
тузилганлиги учун уларга имзо чеккан ходимлар жавоб беради. 
Бухгалтерия ҳужжатлари доимо ҳаракатда бўлади. Ҳужжатлар ёзиб берилган дақиқадан 
тортиб то архивга топширилгунга қадар анча узун бўлган йўлдан ўтиб борадилар. 
Ҳужжатлар босиб ўтган йўл ҳужжатлар айланиши деб номланади. Шундай қилиб, 
ҳужжатлар айланиши деганда, уларнинг тузилган дақиқасидан бошлаб то архивга сақлаш 
учун топширишгача қилинган ҳаракати тушунилади. 
Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар биринчи навбатда, муомалаларнинг қонунийлиги, 
уларнинг расмийлаштиришга доир талабларнинг бажарилиши, арифметик амаллар ва 
ҳисобларнинг тўғрилиги нуқтаи назаридан текширилади. 
Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган муомалаларнинг қонунийлиги текшириш 
(ҳужжатларнинг моҳиятига қараб деб номланган текшириш) хўжалик муомалаларини 
бажаришнинг амалдаги қоидаларига риоя қилишини аниқлаш, уларни белгилаб қўйилган 
топшириқларига, меъёрлар ёки сметаларга тўғри келиши нуқтаи назаридан текширишдан 
иборат. 
Ҳужжатларни шаклига қараб текшириш - ҳужжатлар реквизитларини тўлдиришнинг тўла 
эканлиги аниқлаш, уларда тегишли имзоларни мавжудлиги ва шу кабиларни аниқлашдан 
иборат. 
Арифметик амаллар ва ҳисоблашни текшириш (арифметик текшириш) ҳужжатларни 
тўлдириш пайтида арифметик амалларнинг тўғри бажарилганлиги, миқдорини нархга 
кўпайтириш, якуний суммаларни топишда қўшиш амалини қўллаб текширишдан иборат. 
Ҳужжатларни нархлаш ёки таксировкалаш - бу ҳужжатларда кўрсатилган моддий 
бойликларни пулда баҳолашдир. Нархланган (таксировкаланган) ҳужжатлар гуруҳларга 
ажратилади, гуруҳларнинг жами жамғарувчи кайдномаларга ёзилади. 
Дастлабки ҳужжатлар билан ишлаш хўжалик операцияларга счётлар корреспонденцияси 
бериш билан тамом бўлади. Бундан кейин барча ҳужжатлар тикилиб, архивга сақлашга 
топширилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish